Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги, қ/х маҳсулотларини қайта ишлаш /

Ўзбекистон Республикасининг 30.04.1998 й. 600-I-сон "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.04.1998 й.

N 600-I



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИ

(ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ) ТЎҒРИСИДА

            

               

Ушбу Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, уларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларини тартибга солади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи

(ширкат хўжалиги)

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.



2-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи

(ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонунчилик

Қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи

(ширкат хўжалиги) фаолиятининг принциплари

Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) фаолияти қуйидаги принципларга асосланади:

кооперативга (ширкатга) аъзоликнинг ихтиёрийлиги ва ундан эркин чиқиш мумкинлиги;

кооператив (ширкат) фаолиятида аъзоларнинг ўз меҳнати билан иштирок этиши шартлиги;

маҳсулот етиштириш ва меҳнатни хўжалик ичида асосан оила (жамоа) шартномаси асосида ташкил этиш;

кооператив (ширкат) аъзоларининг меҳнатига ишлаб чиқарган маҳсулоти (бажарган иши) ҳажмига, сифатига қараб ҳақ тўлаш;

якуний даромадни (фойдани) кооператив (ширкат) аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ тақсимлаш;

бошқарувнинг демократик хусусияти, қарорлар қабул қилишда ҳуқуқлар тенглиги (кооперативнинг (ширкатнинг) бир аъзоси - бир овозга эга бўлиши);

кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган тартибда унинг иши устидан кооператив (ширкат) аъзоларининг назорат қилиши;

ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш, ерларнинг муҳофаза қилинишини ва тупроқ унумдорлигининг оширилишини таъминлаш.



4-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг

(ширкат хўжалигининг) фаолият турлари

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан бир қаторда кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ўз ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, ишлаб чиқариш-техника аҳамиятига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.


5-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини

(ширкат хўжалигини) ташкил этиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) унинг муассислари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг сони кооператив (ширкат) фаолияти ихтисослашувидан келиб чиқиб унинг уставида белгилаб қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат хизматлари марказида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) мустақил балансга, банк муассасасида ҳисоб-китоб варақларига ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлади, шунингдек ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли.


6-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг

(ширкат хўжалигининг) устави

Устав қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Уставда қуйидагилар белгиланади:

кооперативнинг (ширкатнинг) номи ва жойлашган ери;

фаолият соҳаси ва мақсади;

кооперативга (ширкатга) кириш ва ундан чиқиш тартиби;

кооператив (ширкат) муассисларининг таркиби ва аъзоларининг сони;

кооператив (ширкат) аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

бошқарув органлари, уларни шакллантириш тартиби ва уларнинг ваколатлари;

кооперативнинг

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск