язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркманистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 25 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркманистон Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка

қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

фуқароларнинг ҳаёти, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ишончли ҳимоя билан таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,

жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,

жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятнинг одил судловини амалга ошириш соҳасида халқаро конвенциялар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қарорларини ҳисобга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида 1996 йил 27 ноябрдаги Шартнома қоидаларига амал қилиб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципларидан келиб чиқиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланилиши соҳаси ва субъектлари


1. Томонлар, ўз давлатлари қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига амал қилган ҳолда, ўз марказий ваколатли органлари орқали уларнинг ваколатлари доирасида ушбу Битим қоидаларига мувофиқ жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.


2. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва топшириш масалаларига дахл қилмайди.


3. Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар марказий ваколатли органлар

...