язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркманистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ўзбек-туркман Давлат чегарасида чегара комиссарлари фаолияти тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 25 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида

ўзбек-туркман Давлат чегарасида чегара

комиссарлари фаолияти тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январдаги Шартномага ва Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида Давлат чегарасини қўриқлашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 1996 йил 16 январдаги Битимга асосланиб ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига амал қилиб,

дўстона қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва ўзбек-туркман Давлат чегарасини (бундан кейин - Давлат чегараси) режимини таъминлаш бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга интилиб,

иккала мустақил давлатнинг ўз Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича чора-тадбирлар кўришдаги дахлсиз ҳуқуқини тан олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон чегара комиссарлари чегара можароларининг олдини олишда, улар пайдо бўлганда эса - уларни тезда текшириб. бартараф қилишни таъминлашда, чегара масалалари бўйича самарали ҳамкорликни амалга оширишда ва уни ривожлантириш учун шароит яратишда иштирок этишлари зарурлигини қайд этиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Чегара комиссарлари ва уларнинг ўринбосарлари Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ тайинланадилар. Томонлар бир-бирларига чегара вакиллари аппаратлари орқали чегара комиссарлари ва уларнинг ўринбосарлари тайинлангани тўғрисида, уларнинг фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмлари, хизмат участкалари ва жойлашган ерларини кўрсатиб, хабар берадилар.

Чегара комиссарлари вазифаларини бажараётганларида чегара комиссарлари ўринбосарлари чегара комиссарларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.



2-модда


Чегара комиссарлари баҳамжиҳатликни Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида тузилган халқаро шартномаларга, ушбу Битимга ва ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширадилар.

Чегара комиссарлари ўз вазифаларини ўзбек-туркман Давлат чегарасининг участкалари доирасида бажарадилар, улар чегара комиссарларининг хизмат участкалари тўғрисидаги Протокол билан белгиланади (Илова N 1). Протокол ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ёзма ваколатлар (Илова N 2)ни:

Ўзбекистон Республикаси чегара комиссарлари ва уларнинг ўринбосарларига - Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари қўмондони,

Туркманистон чегара комиссарлари ва уларнинг ўринбосарларига - Туркманистон Давлат чегара хизмати бошлиғи беради.



3-модда


Чегара комиссарлари фаолиятини таъминлаш учун ёрдамчилар, котиблар, таржимонлар, хизмат хат-хабарларини қабул қилиш топшириш бўйича вакиллар тайинланади ва шунингдек экспертлар ва бошқа шахслар жалб қилинади.

Чегара комиссарлари ёрдамчиларига ёзма ваколат, котиблар ва таржимонлар гувоҳномалари, иккала томонга чегарадан бир марта ўтишга гувоҳномалар (Иловалар N 3 - 5)ни чегара комиссарлари берадилар.



4-модда


Чегара комиссарлари ўз хизмат участкалари доирасида:

чегара можароларининг олдини олиш ва улар пайдо бўлган тақдирда уларни бартараф қилиш бўйича зарур чоралар кўрадилар;

Давлат чегарасини Томонлар ўрнатган кесиб ўтиш қоидаларига риоя қилинишини кузатадилар ва чегарадан ўрнатилган тартибни бузиб ўтишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрадилар;

тегишли давлат органлари билан биргаликда қурол, ўқ-дорилар контрабандасига, наркотик воситалар, психотроп моддалар қимматбаҳо нарсалар ҳамда валютанинг ва шунингдек радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича зарур чоралар кўрадилар;

Томонларнинг ваколатли давлат органлари билан биргаликда Давлат чегарасини уюшган жиноий гуруҳлар ноқонуний кесиб ўтишига қарши кураш бўйича, чегарадош Томон билан баҳамжиҳат ҳаракат қилиш тартибини ўрнатиш ва унга ўз вақтида хабар бериш бўйича чоралар кўрадилар;

ўз ваколати доирасида, Томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан баҳамжиҳатликда уюшган жиноятчиликка, терроризмга ва диний экстремизмга қарши курашга қаратилган операциялар ўтказишни таъминлайдилар;

Томонлар давлатларининг ваколатли органлари билан биргаликда ноқонуний эмигрантларни, шу жумладан учинчи мамлакатлардан келган эмигрантларни, агар уларнинг чегарадош Томон давлати ҳудудидан ноқонуний кириб келганига далиллар мавжуд бўлса, департация қилиш (топшириш) чораларини кўрадилар;

одамлар жасадларини таниб олишда иштирок этадилар ва зарурат бўлган тақдирда уларни топшириш бўйича чоралар кўрадилар;

ваколатли давлат бошқарув органлари билан биргаликда, табиатни муҳофаза қилиш Давлат чегарасида хўжалик ишлари ва бошқа ишлар, шунингдек чегара ҳавзаларида сувдан фойдаланиш устидан тегишли назорат қилишни таъминлайдилар;

ёнғинлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг Давлат чегараси орқали тарқалиш таҳдидлари тўғрисида ўз вақтида бир-бирларини хабардор қиладилар;

Давлат чегараси режимини сақлаш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қиладилар.



5-модда


1. Чегара комиссарлари биргаликдаги ишни, одатда, ўзларининг мажлисларида (учрашувларида) олиб борадилар. Чегара комиссарларининг ўзаро келишувларига кўра уларнинг ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг учрашувлари ўтказилиши мумкин.


2. Чегара комиссарларининг мажлислари (учрашувлари) уларнинг ўзаро келишувлари бўйича ўтказилади. Чегара комиссарлари ва уларнинг ўринбосарларининг режадаги мажлислари (учрашувлари), одатда, навбати билан Ўзбекистон Республикасида ва Туркманистонда ўтказилади, навбатдан ташқарилари эса чегара комиссари мажлис ўтказишни таклиф қилган Томон ҳудудида ўтказилади. Таклифда мажлиснинг ёки учрашувнинг кун тартиби, иштирокчилар таркиби, мажлисни (учрашувни) ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак.

Айрим ҳолларда, чегара комиссарларининг ўзаро келишувларига кўра, мажлисларда (учрашувларда) муҳокама учун илгари таклиф қилинмаган масалалар кўриб чиқилиши мумкин.

Мажлис ёки учрашув ўтказиш тўғрисидаги таклифга жавоб чегара комиссарлари томонидан мумкин қадар қисқа муддатда берилиши керак, лекин бундай таклифни хизмат хат-хабарлар қабул қилиш-топшириш бўйича вакиллар олган пайтдан бошлаб кечи билан 72 соатда берилиши керак. Шу билан бирга муҳокама учун қўшимча масалалар ва шунингдек мажлис (учрашув) ўтказишнинг бошқа вақти ва жойи таклиф қилиниши мумкин.


3. Чегара комиссарлари таклиф қилган мажлисга (учрашувга) чегарадош давлатнинг чегара комиссарлари шахсан ўзи келиши керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, мажлисга (учрашувга) унинг ўринбосари келади, бу ҳақда учрашувни таклиф қилган чегара комиссарига мажлис ёки учрашув бошланишидан кечи билан 48 соат илгари хабар берилади.


4. Чегара комиссарларининг мажлисларида (учрашувларида) уларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилари, котиблар ва қатнашишлари зарур бўлган шахслар (экспертлар, гувоҳлар, жабрланувчилар ва бошқа шахслар) иштирок этишлари мумкин.

Чегара комиссарлари ёрдамчиларининг учрашувларида котиблар, зарур ҳолларда эса экспертлар ва бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.


5. Шахсан учрашувларни талаб қилмайдиган масалалар ёзишма йўли билан ёки техника алоқа воситаларидан фойдаланиб, ҳал қилиниши мумкин.


6. Чегара комиссарлари, ўзаро келишиб, мажлисларда (учрашувларда) қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида бир-бирига ахборот

...