язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қувайт/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида савдо, иқтисодий, илмий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Ал-Қувайт, 2004 йил 19 январь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт

Давлати Ҳукумати ўртасида савдо, иқтисодий,

илмий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ал-Қувайт, 2004 йил 19 январь


Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2004 йил 19 февралдаги

78-сонли қарори билан тасдиқланган


(2004 йил 13 июлдан кучга кирган)



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенглик асосида хилма-хил ва ўзаро фойдали иқтисодий муносабатларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўрнатиш истагида,

савдо, илмий ва техникавий ҳамкорлик икки давлат ва уларнинг халқлари ўртасида мустаҳкам, узоқ муддатли ҳамда ўзаро ишончли икки томонлама муносабатлар ривожланишининг муҳим ва зарур таркибий қисми эканлигини англаб,

тенглик, ўзаро ҳурмат ва умумий фойда тамойиллари асосида ўрнатилган муносабатларни янада ривожланишини истаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатлари ўртасида икки томонлама савдо, иқтисодий, илмий ва техникавий ҳамкорликни

...