язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қувайт/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (2004 йил 19 январь, Ал-Қувайт)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида

ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт Давлати ўртасида ҳаво қатновининг ривожланишини рағбатлантириш ва бу соҳада мумкин қадар халқаро ҳамкорлик чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш истагида,

мазкур ҳаво қатновларига 1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенция ва Халқаро транзит ҳаво қатновлари тўғрисида Битимнинг тамойил ва қоидаларини қўллаш истагида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар Битим матни ўзга маънони талаб қилмаса, ушбу Битим мақсадларида:


а) "КОНВЕНЦИЯ" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенцияни англатади ва Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этишига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай иловани, шунингдек Конвенциянинг 90-ва 94-моддаларига биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "АВИАЦИЯ МАЪМУРЛАРИ"- Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Фуқаро Авиацияси Бош Директорини ва Қувайт Давлатига нисбатан - Фуқаро авиацияси Бош Директоратини англатади ёки ҳар икки ҳолда юқорида қайд этилган маъмурлар томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа шахс ёки агентликни англатади;


c) "ТАЙИНЛАНГАН АВИАКОРХОНА"- ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган ҳолда мазкур Битимнинг 2-моддасига кўра келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш учун тайинлаган авиация корхонасини англатади;


d) "ҲУДУД", "ҲАВО ҚАТНОВИ", "ХАЛҚАРО ҲАВО ҚАТНОВИ" ва "НОТИЖОРИЙ МАҚСАДЛАРДА ТЎХТАШ" атамалари ушбу Битим мақсадларида Конвенциянинг 2- ва 96-моддаларида мазкур атамаларга нисбатан белгиланган маъноларни англатади;


e) "ҲАЖМ" атамаси:


I) ҳаво кемасига нисбатан - мазкур ҳаво кемасининг йўналиши бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги юк олиш қувватини англатади.


II) белгиланган ҳаво қатновига нисбатан- шундай қатновда фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ҳажмини маълум бир вақт мобайнида йўналиш бўйлаб ёки унинг маълум бир қисми бўйича амалга оширган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтириш туфайли келиб чиққан ҳажмни англатади.


f) "ТАРИФ" атамаси агентлик хизмати ва қўшимча хизматлар шартларини ўз ичига олган йўловчилар, йўловчилар юкини ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматни ҳамда ана шу қийматларни қўллаш шартларини, бироқ почтани ташиш шартлари ва унга тўланадиган воситачилик ҳақлари

...