Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикасининг 23.09.1994 й. 2018-XII-сон "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.09.1994 й.

N 2018-XII



ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Янги таҳрири)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади ер ости бойликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни (кончилик муносабатларини) тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари минерал хом ашёга бўлган талабларни ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш учун ер қаъридан оқилона, комплекс фойдаланилишини, ер қаъри, атроф муҳит муҳофаза қилинишини, ер қаъридан фойдаланилаётганда ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлашдан, шунингдек ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан, шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.



2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


муҳофаза этиладиган геологик объектлар - илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган бошқа ер ости бўшлиқлари;

ер қаъри - ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ясланган қисми;


ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш ва қидиришни, улардаги захираларнинг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини ва иқтисодий аҳамиятини, шунингдек ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи;


кенг тарқалган фойдали қазилмалар - табиий ҳолича ёки бир оз ишлов бериб ва тозалаб ишлатиладиган фойдали қазилмалар;


кондициялар - ер қаъридаги фойдали қазилмалар (нефть, газ ва газ конденсатидан ташқари) захираларини ҳисоблашга доир, фойдали қазилмаларнинг технологик хоссалари, конни ишлатишнинг кончилик-геологик ва бошқа шароитлари, минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси, энергия ресурсларининг нархлари ҳисобга олинган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асослантирилган талабларнинг мажмуи;

минерал хом ашё - қазиб чиқарилган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар;


саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари - таркибида эриган ҳолатдаги фойдали қазилмалар бўлган ер ости сувлари ва ер ости туз эритмалари;


тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш - ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилма конларини саноат йўсинида ишлатишнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;


техноген минерал ҳосилалар - кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилари;


фойдали компонент - фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми;


фойдали қазилма кони - ер қаърининг миқдори ва сифати жиҳатидан ишга солиш объекти бўлиши мумкин бўлган фойдали қазилмалари бор участкаси;


фойдали қазилмалар - ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари;


фойдали қазилмаларни кавлаб олиш - фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;


олтин изловчилар усулида кавлаб олиш - ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулда кавлаб олиш.


3-модда. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик

Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан хам тартибга солинади.

Ер қаъридан фойдаланилаётганда юзага келадиган, ердан, сувдан (саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари бундан мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар тегишли қонунчилик билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


4-модда. Ер ости бойликларига эгалик қилиш

Ер ости бойликлари Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.


5-модда. Ер ости бойликлари давлат фонди

Ер қаърининг фойдаланилаётган ва фойдаланилмаётган участкалари, шунингдек техноген минерал ҳосилалар ер ости бойликлари давлат фондини ташкил этади.



6-модда. Кавлаб олинган фойдали қазилмаларга,

техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи

Қонунчиликда белгиланган тартибда кавлаб олинган фойдали қазилмалар давлат мулки, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида юзага келган техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи ер қаъридан фойдаланувчида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатига сақланиб қолади.



II. КОНЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИНИШИ

7-модда. Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви

Кончилик муносабатлари соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг кончилик муносабатлари

соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш, ер қаърини муҳофаза этиш бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш, ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаш, шунингдек фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисобини ташкил этиш;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ҳамда фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини, фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини юритиш тартибини белгилаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш.



8-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва

минерал ресурслар қўмитасининг кончилик

муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

кончилик муносабатлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этиш;

минерал хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш йиллик давлат дастурларини тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг рўйхатини тасдиқлаш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш.



9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига қуйидагилар киради:

тегишли ҳудудда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш, ер қаърини муҳофаза қилиш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалар кавлаб олинаётганда ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиб олиш;

ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


10-модда. Ер қаъридан фойдаланишни чеклаш

Агар аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи минтақалари, саноат, транспорт ва алоқа объектлари ҳудудларида ер қаъридан фойдаланиш аҳоли ҳаёти ва соғли

...
Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск