ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 й. 500-сон "Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.07.2017 й.
N 500
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ
ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ЯГОНА
ТАРИФ СЕТКАСИ БЎЙИЧА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ
РАЗРЯДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ харажатлар туманлар ва шаҳарлар бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 26-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 17 июлдаги
500-сон қарорига
ИЛОВА
Посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг,
шунингдек шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар
ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг
Ягона тариф сеткаси бўйича
РАЗРЯДЛАРИ
Т/р |
Лавозим номи |
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар |
|
посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари |
шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинлари |
||
1. |
Фуқаролар йиғини раиси |
7 |
6 |
2. |
Фуқаролар йиғини масъул котиби |
6 |
5 |
3. |
Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари |
6 |
5 |
4. |
Ҳарбий ҳисобга олиш бўйича мутахассис |
5 |
4 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 24 июль, 29-сон, 694-модда