ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 й. 516-сон "Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳаси ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2017 й.

N 516



АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Давлат активларини бошқаришни янада оптималлаштириш, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳаси ташкилотларига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бино ва иншоотларни ёндош ҳудуди билан ташкилотларга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ушбу қарорга иловада кўрсатилган бино ва иншоотларнинг бир ой муддатда белгиланган тартибда топширилишини-қабул қилинишини таъминласинлар ҳамда кейинчалик улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сон қарорининг 10 ва 11-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 38-сон, 492-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 699-модда















































Время: 0.1314
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш