Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 й. ПҚ-3149-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
27.07.2017 й.
N ПҚ-3149
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА
ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО
ЭТИШДА МОЛ-МУЛКНИ РЕАЛИЗАЦИЯ
ҚИЛИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ТУБДАН
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади;
электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади;
электрон онлайн-аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот тўғрисидаги маълумот электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли операторнинг веб-порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларида аукцион ўтказиш бошланишига 15 календарь кундан кечиктирмасдан жойлаштирилади;
электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш орқали амалга оширилади;
дастлабки электрон онлайн-аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорийлари эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади;
мол-мулк электрон онлайн-аукционга баҳолаш қиймати бўйича қўйилади;
давлат ижрочилари электрон онлайн-аукционларда сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Бюро ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
...