Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 528-сон "Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 528




МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий штат бирликларини;

давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

давлат мактабгача таълим муассасаларида нутқи, эшитиши ва кўришида енгил нуқсонлар бўлган болаларга хизмат кўрсатиш учун дефектолог штат бирлиги жорий этилади;

психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болаларни жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари бошқа давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишга йўл қўйилмайди;

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов сақлаб қолинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда болаларни мактабга тайёрлашнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг ёритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

528-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек 7, 8 ва 10-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 60-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 18 июндаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 32-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 12-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 732-модда




























Время: 0.1530
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск