ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2003 й. 577-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг корхоналарни институционал ривожлантиришга қарзидан фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.12.2003 й.
N 577
ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ
БАНКИНИНГ КОРХОНАЛАРНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ
РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРЗИДАН ФОЙДАЛАНИШГА
ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 1998 йил 10 июлдаги кредит тўғрисида Битимда (корхоналарни институционал ривожлантириш бўйича лойиҳа, 4543UZ-сон кредит) назарда тутилган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг корхоналарни институционал ривожлантиришга қарз маблағларини оқилона ва самарали ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг корхоналарни институционал ривожлантиришга қарз маблағларини ўзлаштиришнинг охирги муддатини 2004 йил 31 декабргача узайтириш тўғрисидаги;
кўрсатиб ўтилган қарзнинг умумий суммасини, фойдаланилмайдиган 17673 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни бекор қилиш йўли билан, 28000 минг АҚШ долларидан 10327 минг АҚШ долларигача камайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига ушбу қарорга мувофиқ Битимнинг тегишли бандларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан Қўшимча Битимни белгиланган тартибда имзолаш ваколати берилсин.
3. Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси Кузатувчи Кенгаши (И.Г.Яковлев) ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг корхоналарни институционал ривожлантиришга қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов