язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2017 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 01.08.2017 й. 2909-сон билан рўйхатга олинган 07.07.2017 й. Ички ишлар вазирлигининг 28-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 21-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 1 августда 2909-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ҳамда

Ташқи ишлар вазирлигининг

2017 йил 7 июлдаги

28 ва 21-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини

йўқотишни расмийлаштириш масалаларига

оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш (бундан буён матнда фуқароликни йўқотиш деб юритилади) - манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан амалга ошириладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан расмийлаштириладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилиши;


фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ИИВ деб юритилади) ва/ёки Ташқи ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) томонидан амалга ошириладиган, Қонунга мувофиқ фуқароликни йўқотиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини аниқлашга, шунингдек бошқа давлат органлари билан биргаликда тегишли текширувларни амалга оширишга ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тақдим этишга қаратилган ҳаракатлар мажмуи;


чет элда доимий яшаётган шахслар - Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилган ҳамда чет элга доимий яшаш учун чиқишга рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштирган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари.


2. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилиши мумкин:

шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига (бундан буён матнда чет давлатнинг давлат хизмати деб юритилади) ишга кирганлиги натижасида;

агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.


3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалалари юзасидан ҳужжатлар тайёрлаш вақтида ИИВ, ТИВ ва/ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари (бундан буён матнда - консуллик муассасалари) томонидан шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотган деб топиш бўйича амалга оширилаётган иш ҳақида уни хабардор қилиш чоралари кўрилади.

Хабардор қилиш шахснинг яшаб турган жойи бўйича ёзма равишда амалга оширилади. Шахснинг турган жойи ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда, уни хабардор қилиш ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари томонидан шахснинг охирги яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёки унинг яқин қариндошларига хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

Шахс ИИВ, ТИВ ёки консуллик муассасаларига келган тақдирда, уни хабардор қилиш имзо чектириб олиш йўли билан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилади.



2-БОБ. ЧЕТ ДАВЛАТНИНГ ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА

КИРГАНЛИГИНИ ТАСДИҚЛАЙДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

ЁКИ БОШҚА ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТЛАР МАВЖУД БЎЛГАН

ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ФУҚАРОЛИКНИ ЙЎҚОТИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА ОИД

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


5. Чет давлатнинг давлат хизматига кирган шахсларни аниқлаш учун консуллик муассасалари:

ўзларининг консуллик округлари жойлашган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирликларига чет давлатнинг давлат хизматига кирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича ахборот бериш ҳақида нота юборадилар ва Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари ҳақида хабардор қиладилар;

манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлатнинг давлат хизматига кирганлиги ҳақидаги маълумотларини текширадилар;

шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ҳақидаги мурожаатларини ва чет давлатнинг сўровномаларини ўрганадилар.


6. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси чет давлатнинг давлат хизматига кирганлиги ҳақида маълумот олинган ёки бундай маълумот аниқланган тақдирда консуллик муассасаси ушбу фуқаронинг шахсини текширади ва, зарурат бўлса, ТИВнинг Консуллик бошқармасига сўровнома юборади, Консуллик бошқармаси уни манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.


7. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси чет давлатнинг давлат хизматига кирганлиги ҳақида маълумот олинган ёки бундай маълумот аниқланган тақдирда манфаатдор вазирлик ва идоралар ТИВнинг Консуллик бошқармасига ахборот юборадилар, Консуллик бошқармаси маълумотни тегишли консуллик муассасаси орқали қайта текширади.


8. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси чет давлатнинг давлат хизматига кирганлиги факти аниқланган тақдирда консуллик муассасаси ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш юзасидан асослантирилган хулоса тайёрлайди ва уни ҳужжатлар билан бирга ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборади.

Ҳужжатлар уч нусхада тайёрланади ва уларнинг иккитаси ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборилади, учинчиси эса, консуллик муассасасида сақланади.


9. ТИВнинг Консуллик бошқармаси келган ҳужжатларни текширади ва беш иш куни ичида биттадан нусхасини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Миллий хавфсизлик хизматига (бундан буён матнда МХХ деб юритилади) кўриб чиқиш учун юборади.


10. ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (бундан буён матнда ИИВ МваФРББ деб юритилади) келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ МваФРББнинг Аҳолини паспортлаштириш автоматлаштирилган ахборот тизими республика марказининг (бундан буён матнда АПААТ РМ деб юритилади) маълумотлар базаси орқали текширади ва айни вақтда уларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда ИИВнинг ҳудудий бошқармалари деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва бўлимларига (бундан буён матнда МваФРБваБ деб юритилади) юборади.


11. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармаларининг манзил-маълумот бюролари (бундан буён матнда ММБ деб юритилади) ҳамда ахборот марказларининг маълумотлар базалари орқали текширади ва уларни ИИВ МваФРББга юборади.


12. ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, МХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, МХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.


14. Келиб тушган ҳужжатлар асосида ИИВ МваФРББ ўн иш куни ичида фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш юзасидан асослантирилган хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади. Ҳужжатлар ва хулоса ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборилади.


15. МХХ келиб тушган ҳужжатларни йигирма иш куни ичида ўрганиб чиқади ва фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш юзасидан асослантирилган хулосани ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборади.


16. ТИВнинг Консуллик бошқармаси ҳужжатларни ҳамда ИИВ ва МХХнинг хулосаларини олиб, ўн иш куни ичида асослантирилган хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Тўпланган ҳужжатлар ва хулосалар Комиссияга юборилади.



3-БОБ. ЧЕТ ЭЛДА ДОИМИЙ ЯШАЁТГАН УЧ ЙИЛ

ИЧИДА УЗРЛИ САБАБЛАРСИЗ КОНСУЛЛИК ҲИСОБИГА

ТУРМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИГИНИ ЙЎҚОТИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА ОИД

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. ТИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш


17. Чет элда доимий яшаётган уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган шахсларни аниқлаш мақсадида консуллик муассасалари:

шахсларнинг консуллик муассасаларига келиб тушган мурожаатларини текширади;

чет давлатнинг шахси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ҳақидаги сўровномаларини ўрганади;

ўзининг консуллик округлари жойлашган мамлакатлардаги озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида сақланаётган фуқароларни аниқлайди;

чет элда доимий яшаш учун чиқиб кетган фуқароларнинг ИИВ МваФРББ томонидан тақдим этилган рўйхатни ўзининг консуллик ҳисоби бўйича текширади.


18. Консуллик муассасаси Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини аниқлайди ва у консуллик ҳисобига ўз вақтида турмаганлиги сабабларини ўрганади.


19. Уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган шахслар аниқланганида, башарти уларнинг паспорти бўлмаса, консуллик муассасаси 1-шаклнинг тасдиқланган нусхасини ТИВ Консуллик бошқармаси орқали сўраб олади.


20. Консуллик муассасаси раҳбари вазиятга қараб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўз вақтида консуллик ҳисобига турмаганлиги сабабларининг узрлилигига объектив маълумотлар асосида мустақил баҳо беради.

Узрли сабаблар аниқланган тақдирда, консуллик муассасаси фуқарони консуллик ҳисобига олади, бу ҳақда ТИВнинг Консуллик бошқармасига хабар берилади.


21. Тўпланган ҳужжатлар асосида консуллик муассасаси ушбу Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ икки нусхада асослантирилган хулоса тайёрлайди.

Хулосанинг бир нусхаси ва ҳужжатлар ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборилади, иккинчи нусхаси ҳужжатлар нусхаси билан бирга консуллик муассасасида сақланади.


22. ТИВнинг Консуллик бошқармаси консуллик муассасаларининг хулосалари ва ҳужжатларини олиб, уларни ИИВ МваФРББга юборади.


23. ИИВ МваФРББ ушбу Йўриқноманинг 30 - 35-бандларига мувофиқ текширув ўтказади ва ҳужжатларни ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборади.


24. ТИВнинг Консуллик бошқармаси ўрганиш натижаларига асосан ўн иш куни ичида асослантирилган хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади ҳамда ҳужжатлар билан бирга Комиссияга юборилади.



2-§. ИИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш


25. Туман, шаҳар ички ишлар бошқармалари, бўлимларининг (бундан буён матнда ТШИИББ деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) ҳамда ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБлари чет элга доимий яшаш мақсадида чиқиб кетиш учун рўйхатдан чиқаришни ва рухсат ёзуви стикерини расмийлаштиришда фуқарони Қонуннинг 21-моддаси қоидалари ҳақида ушбу Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ ёзма равишда огоҳлантиради.

Айни вақтда шахсларнинг ушбу тоифаси ҳақидаги маълумотлар (кетиш варақалари) рўйхатдан чиқариш расмийлаштиргандан кейин бир кун ичида АПААТ РМ "Паспорт-виза" автоматлаштирилган комплекс ахборот тизимининг маълумотлар базасига киритилади.

ИИВ МваФРББ кўрсатилган маълумотларни ҳар чоракда ТИВнинг Консуллик бошқармасига хизматда ҳисобга олиш учун электрон шаклда юборади.


26. ТШИИББ МваФРБ чет элга доимий яшаш мақсадида чиқиб кетган шахсларнинг тўлиқ ҳисобини юритиш учун кетиш варақалари бўйича архив ҳужжатларини, квартира карточкалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уй ва хўжалик китоблари бўйича доимий равишда ўрганиб боради.


27. ТШИИББ МваФРБ чет элга доимий яшаш мақсадида чиқиб кетган ва уч йилдан ортиқ вақт давомида хорижий давлатда яшаётган шахслар аниқланганида, ушбу шахсларга доир илгари ИИВ МваФРББга жўнатилган 1-шаклнинг нусхаси ва АПААТ РМнинг маълумотлар базасида 1-шаклнинг электрон варианти мавжудлигини текширади. 1-шакл мавжуд бўлмаган тақдирда у ушбу базага киритиб қўйилади.


28. Текшириш тугагандан кейин ТШИИББ МваФРБ ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБга қоғознинг бир томонида акс эттирилган ва муҳр билан тасдиқланган 1-шакл нусхасини ва 4-илова бўйича рўйхатни юборади. 1-шакл нусхасининг орқа томони ушбу Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.


29. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган рўйхатларни умумлаштиради ва уларнинг тўғрилигини 1-шакл нусхаси маълумотларига солиштириш йўли билан текширади, шундан сўнг умумлаштирилган рўйхат 1-шакл нусхалари билан бирга ИИВнинг ҳудудий бошқармалари ММБларига юборилади.

ИИВнинг ҳудудий бошқармалари ММБлари келиб тушган ҳужжатларни рўйхатдан ўтган ёки чиқарилган ҳоллар мавжудлигини аниқлаш мақсадида уч иш куни ичида текширади.

Текширув натижалари бўйича ИИВнинг ҳудудий бошқармалари ММБлари ҳамда МваФРБваБлари томонидан 1-шакл нусхасининг орқа томонига ушбу Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ тегишли маълумотлар киритилади, ушбу маълумотлар рўйхат билан бирга ИИВ МваФРББга юборилади.


30. ИИВ МваФРББ келиб тушган рўйхатларни умумлаштиради ва уларнинг тўғрилигини 1-шакл нусхаси маълумотларига солиштириш йўли билан текширади.

ИИВ МваФРББ умумлаштирилган рўйхатни Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, МХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномалар билан юборади.


31. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, МХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.


32. ИИВ МваФРББ умумлаштирилган рўйхатни текшириш учун ИИВнинг ҳудудий бошқармалари МваФРБваБларига юборади.


33. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ етти иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармаларининг ММБ ҳамда МваФРБваБ маълумотлар базалари бўйича текширувни амалга оширади, ва ундан сўнг ИИВ МваФРББга тегишли маълумотномани юборади.


34. ИИВ МваФРББ келиб тушган рўйхатларни текширади ва айни вақтда уларни ИИВ ахборот марказига юборади. Ахборот маркази етти иш куни ичида натижалар ҳақида ИИВ МваФРББга ахборот беради.


35. Шахсларнинг рўйхати 1-шакл нусхалари билан бирга ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборилади. Консуллик бошқармаси рўйхатни консуллик муассасаларига юборади.


36. Консуллик муассасалари ўн иш куни ичида рўйхатни ўзларининг консуллик ҳисоби билан солиштиради ва ТИВнинг Консуллик бошқармасига маълумот юборади.


37. ТИВнинг Консуллик бошқармаси текширувлар натижалари бўйича ўн иш куни ичида асослантирилган хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади ва рўйхат билан бирга Комиссияга юборилади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИ

ОЛДИНДАН БИЛА ТУРИБ ЁЛҒОН МАЪЛУМОТЛАР ЁКИ СОХТА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАНЛИГИ

АНИҚЛАНГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ФУҚАРОЛИКНИ

ЙЎҚОТИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА

ОИД ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


38. Шахс олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганлиги тўғрисида маълумотлар ёки аризалар келиб тушган тақдирда ТШИИББ МваФРБ ёки консуллик муассасалари Қонунга мувофиқ ушбу шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлайдилар.


39. Текширувни ўтказиш вақтида ТШИИББ МваФРБ ёки консуллик муассасалари томонидан қуйидагилар аниқланади:

шахснинг Қонун кучга кирган вақтда (1992 йил 28 июлда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаганлиги;

шахснинг Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пропискаси бўлганлиги;

шахс Қонун кучга кирган вақтда мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобда турганлиги;

шахс Қонун кучга кирганидан кейин туғилганлиги ва унда Қонуннинг 13 - 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ҳуқуқи мавжудлиги;

Қонуннинг 4-моддаси 2-бандида назарда тутилган ҳолатлар.


40. Текширувни ўтказиш ҳамда шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қонуний равишда олганлиги фактларини тасдиқлаш учун тегишли вазирлик ва идораларга (мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, шахснинг олдинги яшаш жойи бўйича ички ишлар органлари ва бошқаларга) сўровномалар юборилади.


41. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида олинганлиги факти тасдиқланган тақдирда ТШИИББ МваФРБ ёки ТИВ Консуллик бошқармаси уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишнинг асоссизлиги ҳақида сабабларини кўрсатган ҳолда хулоса тайёрлайди.


42. ТШИИББ МваФРБ хулосанинг нусхаси ва тўпланган ҳужжатларни бир иш куни ичида мазкур факт аниқланган жойдаги прокуратура органига юборади, прокуратура органи бу ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида ТШИИББ МваФРБга хабар беради.

ТИВнинг Консуллик бошқармаси хулоса ва тўпланган ҳужжатларни консуллик муассасаларидан олганидан кейин бир иш куни ичида уларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади. Бош прокуратура мазкур ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида ТИВнинг Консуллик бошқармасига хабар беради.


43. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида олинганлиги факти суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланади.

Қарорни чиқарган суд унинг нусхасини ТШИИББ МваФРБ ёки ТИВнинг Консуллик бошқармасига ўрнатилган тартибда юборади.


44. ТШИИББ МваФРБ суднинг қарорини олгач, тўпланган ҳужжатларни уч иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБ орқали ИИВ МваФРББга юборади.

ТИВнинг Консуллик бошқармаси суднинг қарорини олгач, тўпланган ҳужжатларни уч иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.


45. ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, МХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.


46. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, МХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.


47. ИИВ МваФРББ келиб тушган ҳужжатларни ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборади.


48. ИИВ МваФРББ ёки ТИВнинг Консуллик бошқармаси келиб тушган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги асоссиз олинганлиги ҳақида асослантирилган хулоса чиқаради ва тўпланган ҳужжатларни Комиссияга юборади.



5-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ДАВЛАТИ ФОЙДАСИНИ КЎЗЛАБ ФАОЛИЯТ

ЮРИТИБ ЁКИ ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИККА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

СОДИР ЭТИШ ОРҚАЛИ ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ МАНФААТЛАРИГА

ЖИДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗГАН ШАХСЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИГИНИ

ЙЎҚОТИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА

ОИД ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


49. Шахснинг чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми иккинчи бўлимида назарда тутилган тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятларни содир этиш натижасида жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказганлигини тасдиқлайдиган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ҳужжатлар шахснинг фуқаролигини йўқотиш юзасидан МХХ, ИИВ ва ТИВ тегишли бошқармаларининг асослантирилган тақдимномалари билан бирга ушбу Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ ИИВ МваФРББга юборилади.


50. ИИВ МваФРББ ушбу Йўриқноманинг 10 ва 11-бандларига мувофиқ ҳужжатларни текширади ва ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда фуқароликни йўқотиш масаласини кўтаришга оид ҳужжатларнинг нусхасини ТИВ Консуллик бошқармасига ва МХХга тақдим этади.

ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, МХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, МХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.


51. ТИВнинг Консуллик бошқармаси мазкур ҳужжатларни олгач, уч иш куни ичида консуллик муассасаларига ахборот юборади.

Консуллик муассасалари уч иш куни ичида шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотларни ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборади.


52. ТИВ ва МХХ келиб тушган ҳужжатлар асосида ўн иш куни ичида ўзининг асослантирилган хулосасини чиқаради ва Комиссияга тақдим этади.


53. ИИВ МваФРББ ўн иш куни ичида фуқароликни йўқотиш юзасидан асослантирилган хулосани чиқаради. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тасдиқланиб, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Комиссияга юборилади.



6-БОБ. ЧЕТ ДАВЛАТНИНГ ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛГАН

ШАХСЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИГИНИ ЙЎҚОТИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА

ОИД ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. ТИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш


54. Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахсларни аниқлаш учун консуллик муассасалари:

чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида ахборот тақдим этишни сўраб, ўзининг консуллик округи жойлашган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирликларига ноталар юборади;

манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлат фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақидаги маълумотларини текширади;

шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ҳақида улардан тушган мурожаатларни ва чет давлат сўровларини ўрганади.


55. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақида ахборот олинган ёки аниқланган тақдирда, консуллик муассасаси мазкур фуқароларнинг шахсини текширади ҳамда зарур бўлса ТИВнинг Консуллик бошқармасига сўров юборади, Консуллик бошқармаси сўровни манфаатдор вазирлик ва идораларга жўнатади.


56. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақида маълумотлар олинган ёки аниқланган тақдирда манфаатдор вазирлик ва идоралар ТИВнинг Консуллик бошқармасига ахборот юборадилар, Консуллик бошқармаси тегишли консуллик муассасаси орқали маълумотларни қайта текширади.


57. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет эл фуқаролиги қабул қилганлиги факти аниқланган тақдирда консуллик муассасаси ушбу Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш юзасидан хулоса тайёрлайди ва уни ҳужжатлар билан бирга ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборади.

Ҳужжатлар уч нусхада тайёрланади. Уларнинг иккита нусхаси ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборилади, учинчи нусхаси эса, консуллик муассасасида сақланади.


58. ТИВнинг Консуллик бошқармаси келиб тушган ҳужжатларни текширади ва уч иш куни ичида уларнинг биттадан нусхасини ИИВ ва МХХга улар томонидан кўриб чиқилиши учун юборади.


59. ИИВ МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида АПААТ РМ маълумотлар базаларидан текширади ва айни вақтда уларни ИИВ ҳудудий бошқармалари МваФРБга юборади.


60. ИИВ ҳудудий бошқармалари МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармалари ММБ ва ахборот марказларининг маълумотлар базасидан текширади ҳамда ушбу ҳужжатларни ИИВ МваФРББга юборади.


61. ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, МХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.


62. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, МХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.


63. ИИВ МваФРББ келиб тушган ҳужжатлар асосида ўн иш куни ичида фуқароликни йўқотиш юзасидан асослантирилган хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади. Ҳужжатлар ва хулоса ТИВнинг Консуллик бошқармасига юборилади.


64. МХХ келиб тушган ҳужжатларни йигирма иш куни ичида текширади ва ТИВнинг Консуллик бошқармасига фуқароликни йўқотиш юзасидан асослантирилаган хулосани юборади.


65. ТИВнинг Консуллик бошқармаси ИИВ ва МХХнинг ҳужжатлари ва хулосаларини олиб, ўн иш куни ичида асослантирилган хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Тўпланган ҳужжатлар ва хулосалар Комиссияга юборилади.



2-§. ИИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш


66. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилганлиги тўғрисида ахборот олинган ёки аниқланган тақдирда вазирлик ва идоралар чора кўриш учун тегишли маълумотни ИИВ МваФРББга юборадилар.

ИИВ МваФРББ ахборотни олиб, уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси ТИВ ёки Адлия вазирлиги орқали (халқаро шартномалар доирасида) чет давлатнинг ваколатли органларига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси чет давлат фуқаролигини қабул қилганлиги фактини тасдиқлаш учун сўровнома юборади.

Чет давлат фуқаролиги қабул қилинганлиги факти тасдиқланган тақдирда, ИИВ МваФРББ ҳужжатларни уч иш куни ичида шахснинг доимий яшаш жойи бўйича ТШИИББ МваФРБга текширув ўтказиш учун юборади.

ТШИИББ МваФРБ ўн беш иш куни ичида ИИВ маълумотлар базалари (ахборот маркази, ММБ ва бошқалар) бўйича тегишли текширувни амалга ошириб, ҳужжатларни ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБларига юборади.


67. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва фуқароликни йўқотиш юзасидан хулоса тайёрлайди ҳамда уни ҳужжатлар билан бирга ИИВ МваФРББга юборади.


68. ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, МХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.


69. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, МХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.


70. ИИВ МваФРББ натижаларни олгач, беш иш куни ичида уч нусхада ҳужжатларни тайёрлайди. Ҳужжатларнинг бир нусхаси ТИВга, иккинчи нусхаси МХХга юборилади, учинчи нусхаси эса, ИИВ МваФРББда сақланади.


71. ТИВ ва МХХ келиб тушган ҳужжатларни йигирма иш куни ичида кўриб чиқади ва ИИВ МваФРББга фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш тўғрисидаги асослантирилган хулосани юборади.


72. ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ва ТИВ ҳамда МХХнинг хулосасини олгач, беш иш куни ичида фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш ҳақида асослантирилган хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Тўпланган ҳужжатлар ва хулосалар Комиссияга юборилади.



7-БОБ. ФУҚАРОЛИКНИ ЙЎҚОТИШНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ


73. Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг МХХ, ИИВ ва ТИВга келиб тушган нусхалари ишда ҳисобга олиш учун қабул қилинади.


74. ИИВ МваФРББ ва ТИВнинг Консуллик бошқармаси фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг нусхасини ИИВ ҳудудий бошқармасининг тегишли МваФРБваБга ёки консуллик муассасасига юборади.

Айни вақтда ИИВ МваФРББ фуқаролигини йўқотган шахслар ҳақида АПААТ РМнинг маълумотлар базасига, ҳар бир электрон 1-шаклга ёзув киритади.


75. ИИВ ҳудудий бошқармасининг МваФРБваБ фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг нусхасини олгач, 1-шаклнинг асл нусхаларига фуқароликни йўқотганлик тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун уни ТШИИББ МваФРБларига юборади.


76. Фуқароликни йўқотганлик факти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахс доимий истиқомат қиладиган жойдаги ТШИИББ МваФРБ томонидан, чет давлатда доимий истиқомат қилаётган шахсларга нисбатан эса, консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинади.


77. Фуқаролигини йўқотган шахс ТШИИББ МваФРБ ёки консуллик муассасасига келганида ундан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти олиб қўйилади ва унга ушбу Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ фуқароликни йўқотганлик ҳақида маълумотнома берилади. Олиб қўйилган паспорт белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.


78. ТШИИББ МваФРБ Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисмига мувофиқ фуқаролигини йўқотган шахсга фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет эл фуқаросининг яшаш учун гувоҳномасини расмийлаштиради.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


79. Фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этувчи давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи давлат органига (мансабдор шахсга) шикоят қилиниши мумкин.


80. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


81. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Олий суди билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикасининг

хориждаги дипломатик ваколатхонаси

ёки консуллик муассасаси раҳбари

___________ __________ __________

"____" ________ 20___ йил


ХУЛОСА

фуқаро


нинг


(Ф.И.О.)


чет давлатнинг давлат хизматига кирганлиги факти тўғрисида


      


"___"

_____ ________ йилда


(фуқаронинг Ф.И.О.)


(кун)

   (ой)

Ўзбекистон Республикаси,


,


да туғилган.


(вилоят, шаҳар)


(шаҳар, туман)


         

Миллати _______________, маълумоти _______________, судланмаган (судланган),


, _______ нафар фарзанди бор (фарзандлари йўқ).

(оилавий аҳволи)


Ҳозирги кунда, қуйидаги манзилда яшайди:


               

.


  


(қисқача таржимаи холи)

       

       

       

         

.



, ___.___.______ йилда, доимий яшаш мақсадида


(фуқаронинг Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикасидан ________________________________ га доимий рўйхатдан чиқиб, консуллик ҳисобга турмаган ҳамда хорижий мамлакатнинг ___________________________ га, яъни давлат идорасига ишга кирган. Ушбу ҳолат унинг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишга тушади.

Юқоридагиларни инобатга олиб,


га


(фуқаронинг Ф.И.О.)


нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароликни йўқотиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Консул

(имзо)




(Ф.И.О.)

      





Йўриқномага

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикасининг

хориждаги дипломатик ваколатхонаси

ёки консуллик муассасаси раҳбари

___________ __________ __________

"____" ________ 20___ йил


ХУЛОСА

фуқаро


нинг


(Ф.И.О.)


уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик

ҳисобига турмаганлик факти бўйича


      


"___"

_____ ________ йилда


(фуқаронинг Ф.И.О.)


(кун)

   (ой)

Ўзбекистон Республикаси,


,


да туғилган.


(вилоят, шаҳар)


(шаҳар, туман)


         

Миллати _______________, маълумоти _______________, судланмаган (судланган),


, _______ нафар фарзанди бор (фарзандлари йўқ).

(оилавий аҳволи)


Ҳозирги кунда, қуйидаги манзилда яшайди:


               

.


  


(қисқача таржимаи холи)

       

       

       

         

.



, ___.___.______ йилда, доимий яшаш мақсадида


(фуқаронинг Ф.И.О.)


     

Ўзбекистон Республикасидан ________________________________ га доимий рўйхатдан чиқиб, уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган. Ушбу ҳолат унинг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишга тушади.

Юқоридагиларни инобатга олиб,


га


(фуқаронинг Ф.И.О.)


нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароликни йўқотиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Консул

(имзо)




(Ф.И.О.)

     





Йўриқномага

3-ИЛОВА



ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

Мен, "___" ________ _______й.т.,



(фуқаронинг Ф.И.О.)


га борганимдан сўнг, уч йил муддат ичида, ушбу

(давлат номи)


давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида консуллик ҳисобга туришим ҳақида огоҳлантирилдим.


Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддасига асосан қайси ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдим.


       

(имзо)



(сана)


(Ф.И.О.)

         





Йўриқномага

4-ИЛОВА



бўйича доимий яшашга


(вилоят, туман, шаҳар)


кетганлигига уч йилдан ошган фуқаролар

РЎЙХАТИ

"____"

_____________

_____ йилга ҳолатига

(кун)  

(ой)


Т/р

Ф.И.О.

(1-шакл

ариза ёки

паспорт

нусхаси

бўйича

ёзилади)


Туғилган

санаси (1-

шакл

ариза ёки

паспорт

нусхаси

бўйича

ёзилади)


Туғилган жойи

(Ўзбекистонда

туғилган бўлса

вилоят номи, хорижда

туғилган бўлса

давлат номи

ёзилади)


Миллати

(кичик

ҳарфлар

билан

ёзилади)


Паспорт

серия ва

рақами

(2 та

ҳарф ва

7 та рақам

ёзилади)


Доимий

яшашга

кетган

давлатнинг

номи


Доимий

яшашга

кетган

йил


Маълумот

тақдим

этган

ИИВнинг

ҳудудий

бошқар-

маси


Дастлабки

маълумот-

ларни

аниқлаган

ТШИИББ



1


2

3

4

5

6

7

8

9

1.











2.











               

Изоҳ: рўйхат давлат тилида тўлдирилади






Йўриқномага

5-ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА

(ТШИИББ МваФРБ)



      


"___"

_____ ________ йилда


(фуқаронинг Ф.И.О.)


(кун)

   (ой)

Ўзбекистон Республикаси,


,


да туғилган.


(вилоят, шаҳар)


(шаҳар, туман)


         

миллати __________, "___" _______ ______ йилда, _________________ ИИБ

                                                (кун)        (ой)

томонидан ________ серияли ___________________ рақамли паспорт берилган, "___" _______ ______ йилда, доимий рўйхатдан чиқарилган ва _________________ га кетган. Шундан сўнг биометрик паспортни расмийлаштириш учун ва бошқа масалалар юзасидан ТШИИББга қайта мурожаат қилмаган. Ушбу фуқаронинг 1-шакл аризаси электрон кўринишда АПААТ РМ "Паспорт-виза" автоматлаштирилган комплекс ахборот тизимининг маълумотлар базасига киритилган.

Охирги яшаган манзили бўйича текшириб кўрилганда, унинг фуқаролигини йўқотишга тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмади.

ТШИИББ МваФРБ

бошлиғи


(имзо)



(унвон)


(Ф.И.О.)

М.Ў. "____" _____________ 20___ йил

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

МАЪЛУМОТНОМА

(ММБ)

ММБ тўпламида

"___"

___________

______ йилда туғилган фуқаро


(кун)

(ой)



, бўйича


(фуқаронинг Ф.И.О.)


(текширув натижалари, аниқланган маълумот)

          

            

маълум қилинади.

Текширди:





(Ф.И.О.)


(имзо)

ММБ бошлиғи

(имзо)




(Ф.И.О.)

М.Ў.     "____" ____________ 20___ йил

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

МАЪЛУМОТНОМА

(ИИВнинг ҳудудий бошқармаси МваФРБваБ)

"___"

______

______ йилда туғилган


(кун)

   (ой)


(фуқаронинг Ф.И.О.)

"___"

______

______ йилда,


га доимий яшаш учун

(кун)

   (ой)


(кетган давлат номи)


кетган бўлиб,


МваФРБваБда ушбу


(ИИВнинг ҳудудий бошқармаси)


фуқаронинг фуқаролигини йўқотилишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмади.

МваФРБваБ

инспектори


(имзо)



(унвон)


(Ф.И.О.)

МваФРБваБ

бошлиғи


(имзо)



(унвон)


(Ф.И.О.)

    

М.Ў. "___" ____________ 20___ йил






Йўриқномага

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

ИИВ МваФРББ бошлиғи

________________________________

______________________________га


ТАҚДИМНОМА

фуқаро


нинг


(Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши юзасидан

1.



(туғилган санаси)

2.



(туғилган жойи)

3.



(доимий яшаш манзили)

4.



(бугунги кунда яшаётган манзили (давлатнинг номи)

5.



(шахсини тасдиқловчи ҳужжати (серия ва рақами), берилган санаси, берган идора номи)

6.



(фуқароликни йўқотилишига хизмат қилувчи асос)

7.



(қачон, қайси суд томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қайси моддаси билан ҳукм қилинган (агар ҳукм қилинган бўлса)

8.



(фуқароликни йўқотиш бўйича хулоса)




(имзо)



(лавозим)


(унвон)


(Ф.И.О.)

М.Ў. "____" ______________ 20___ йил






Йўриқномага

7-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикасининг

хориждаги дипломатик ваколатхонаси

ёки консуллик муассасаси раҳбари

___________ __________ __________

"____" ________ 20___ йил


ХУЛОСА

фуқаро


нинг


(Ф.И.О.)


уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик

ҳисобига турмаганлик факти бўйича



      


"___"

_____ ________ йилда


(фуқаронинг Ф.И.О.)


(кун)

   (ой)

Ўзбекистон Республикаси,


,


да туғилган.


(вилоят, шаҳар)


(шаҳар, туман)


         

Миллати _______________, маълумоти _______________, судланмаган (судланган),


, _______ нафар фарзанди бор (фарзандлари йўқ).

(оилавий аҳволи)


Ҳозирги кунда, қуйидаги манзилда яшайди:


               

.


  


(қисқача таржимаи холи)

       

         

.

Фуқаро


томонидан,


(Ф.И.О.)



нинг фуқаролиги олинган. Ушбу ҳолат унинг

(давлатнинг номи)


"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишга тушади.

Юқоридагиларни инобатга олиб,


га


(фуқаронинг Ф.И.О.)


       

нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароликни йўқотиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Консул

(имзо)




(Ф.И.О.)

   





Йўриқномага

8-ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг __.__._________ йилдаги, ПФ-______-сон Фармонига мувофиқ, ___.___._______ йил, ______________ ________________ да туғилган


нинг

(Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилган.


__________________ нинг ____ серияли _________ рақамли паспорти,

             (Ф.И.О.)


га

(паспорт топширилган ташкилот)


топширилган.


       

(имзо)



(лавозим)


(Ф.И.О.)

М.Ў. "____" _____________ 20___ йил



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 785-модда