ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 й. ПҚ-3182-сон "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2017 й.

N ПҚ-3182



ҲУДУДЛАРНИНГ ЖАДАЛ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

УСТУВОР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Қисқа давр мобайнида мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Сенаторлар ва депутатлар корпуси, фуқаролар йиғинлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда, жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларнинг натижалари мазкур дастурлар ҳамда ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалий рўёбга чиқариш доирасида қабул қилинган 20 дан ортиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 180 дан ортиқ фармонлари ва 450 дан ортиқ қарорларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳозирги босқичда кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Шу билан бирга, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини ташкил этиш ва фаолиятини баҳолашнинг амалдаги тизими олдимизга қўйилган вазифаларни самарали ҳал қилишга имкон бермаяпти. Хусусан,

биринчидан, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг даражаси ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича уйғун фаолиятни таъминламайди. Аксарият ҳолларда уларнинг фаолияти бир марталик хусусиятга эга, алоҳида топшириқларни бажаришдан иборат бўлиб қолган. Бунинг устига, жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш бўйича лозим даражада ташаббус кўрсатилмаяпти;

иккинчидан, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳудудларга хизмат сафарларини самарали мувофиқлаштиришнинг мавжуд эмаслиги амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг такрорланишига олиб келмоқда, оқибатда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини асосий функционал мажбуриятларини бажаришдан чалғитмоқда;

учинчидан, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнини баҳолаш амалиёти жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини танқидий таҳлил қилишга асосланмаган, энг асосийси, эришилган иқтисодий кўрсаткичлар аҳолининг ҳаёт сифатига қай даражада ижобий таъсир этаётганлигига қатъий баҳо берилмаяпти. Республика давлат органларининг ҳудудлардан ажралиб қолганлиги ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш даражаси ва талаб-эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, асослантирилган ва ҳар томонлама пухта ўйланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш имконини бермаяпти;

тўртинчидан, республика ва маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш ва тақсимлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда бажаришнинг амалдаги механизмлари, биринчи навбатда, энг устувор лойиҳаларни манзилли, ўз вақтида ва мутаносиб молиялаштиришни таъминламаяпти;

бешинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил этиш ўрнига аксарият ҳолларда кўплаб йиғилишлар ўтказилмоқда ва уларнинг якуни бўйича чуқур ўйланмаган қарорлар қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган, аҳолини арзон уй-жой ва иш билан таъминлаш, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳаётий муҳим масалалар кўтарилган бир миллиондан ортиқ мурожаатлар юқоридагилардан далолат бермоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, ишни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган тадбирлар ва топшириқларнинг ижросини ташкил этишдаги жиддий камчиликларга, шунингдек, кўрилаётган чораларнинг кутилаётган натижаларни бермаётганлигига қаратилсин.

Кўрсатилган раҳбарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг жойларда ишларни ташкил этишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи мутлақо янги тизимини жорий қилиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга (кейинги ўринларда секторлар деб юритилади) бўлиш;

секторлар раҳбарларига ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан жавобгарлик юклаш ҳамда ваколатлар бериш;

ҳудудларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларига 1-иловага мувофиқ бириктириш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан парламент назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;

ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларни барвақт олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан парламент назоратининг самарали шаклларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларига:

ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ва ҳар томонлама ўрганиш, умумлаштириш ҳамда ишлаб чиқишга масъул бўлган депутат ва сенаторларни ҳудудларга бириктириш;

тегишли мансабдор шахсларнинг, биринчи навбатда, аҳоли олдида даврий ҳисобот бериш тизимини, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини, шунингдек, юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик чораларини назарда тутган ҳолда, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларни барвақт олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши устидан парламент назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича ишларни ташкил этишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тавсия этилсин.


3. Қуйидагилар секторлар раҳбарларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчидан, уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

иккинчидан, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;

учинчидан, ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

тўртинчидан, деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш;

бешинчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш, ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жиноят содир этилмаган маҳаллаларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш.

4. Белгилансинки, секторлар ишини ташкил этиш 2-иловада келтирилган, қуйидагиларни назарда тутадиган Ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш схемасига мувофиқ "маҳалла - туман (шаҳар) - вилоят - республика" тамойилига кўра амалга оширилади:

уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида энг қуйи бўғинда -маҳаллада долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, туман (шаҳар)ни ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига таклифлар тайёрлаш ва киритиш, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

ҳудудлар "йўл хариталари" амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар томонлама танқидий таҳлил ва умумлаштириш ўтказиш, шунингдек, давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳар чораклик ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, жойлардаги тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.

5. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари мажлисларида ҳар чоракда секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар бир ҳудудга бириктирилган масъул мансабдор шахслар, депутатлар ва сенаторлар иштирокида эшитилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига секторлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш тавсия этилсин:

тегишли даврда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини танқидий баҳолаш;

аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, ёшларни ташвишга солаётган долзарб муаммоларни, шунингдек, ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликларни аниқлаш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун таклифларни муҳокама қилиш.

Ҳисоботларни эшитишга ҳудудларни ривожлантириш жараёнига таъсир кўрсатишнинг, шунингдек, секторлар раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахслари масъулиятини оширишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қаралсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига секторлар раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахслари ҳисоботларини эшитишнинг аниқ тартибини назарда тутган ҳолда, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентини қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин.


6. Секторлар ишининг шакллари ва услубларини, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлигини, уларнинг ваколатларини, шунингдек, ҳисобот бериши ва фаолиятини баҳолаш тартибини назарда тутадиган Туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларининг ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қуйидагилар ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:

ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторларнинг ишини, энг аввало, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолган туманлар ва шаҳарларда самарали ташкил этиш;

туманлар, шаҳарлар, маҳаллалардаги ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ишларнинг самарадорлиги ва уйғунлигини таъминлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан узвий ҳамкорлигини ташкил этиш;

ҳудуднинг ишчанлик муҳити ва ишчанлик фаоллигини таҳлил қилиш, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, шаклланган тадбиркорлик маданияти ва маҳаллий анъаналар, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда, ҳудудни ривожлантириш бўйича манзилли амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш аҳволини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган тадбирларнинг аҳоли ҳаётининг сифатига таъсир этиш даражасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ҳукумат, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари даражасида қарор қабул қилишни талаб этадиган аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

тегишли раҳбарларнинг фаолиятини танқидий таҳлил қилиш якунлари асосида уларни амалдаги раҳбар кадрлар захирасига қўшиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш.


8. Белгилаб қўйилсинки:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ўрганиш ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан, қоида тариқасида, бир йўла комплекс ўрганиш (3-4 кун давомида) ўтказиш орқали мувофиқлаштирилади;

ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари иш вақтининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган даврини жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини, шу жумладан аҳоли билан мулоқот қилиш орқали ўрганишга ажратади.


9. Календар йилнинг чорак якуни бўйича мажлисларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ҳозирги амалиёти самарасиз ҳамда эскирган деб топилсин.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янгиланган концепцияси 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ жорий қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

туман (шаҳар) ва вилоят даражасида, биринчи навбатда, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, депутатлар ва сенаторлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари томонидан кўтарилган энг долзарб муаммоларни аниқлаш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича аниқ чоралар кўриш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингининг очиқлиги ва холислигини ошириш;

амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва эришилган кўрсаткичларнинг, айниқса қишлоқ жойларида аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатига реал таъсирини ҳисобга олган ҳолда мақроиқтисодий таҳлил ўтказиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш аҳволи, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идоралари таклифлари, аҳоли эҳтиёжларининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини, шу жумладан, жойларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ходимларининг масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат ва мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича комиссия 5-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда секторлар раҳбарлари, давлат органлари мансабдор шахслари ва ходимлари ўртасида мазкур қарор талабларини тушунтириш бўйича ишларни ташкил этсин;

2017 йил 20 августга қадар муддатда жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг ҳар томонлама таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида намунавий "Йўл харитаси"ни ҳамда секторлар раҳбарларининг намунавий иш тартибини ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда секторлар раҳбарлари фаолиятининг моддий-техника таъминотини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;

2018 йил 1 январга қадар муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини ва бажарадиган ишлар ҳажмини танқидий ўрганиш асосида уларнинг тузилмаси, вазифалари, функция ва ваколатларини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритсин.


12. Асоссиз, самараси кам, амалий аҳамиятга эга бўлмаган, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига кераксиз маъмурий иш ҳажмини оширадиган ва юклатилган вазифаларни бажаришдан чалғитадиган идоралараро йиғилишларни ўтказиш қатъий тақиқлансин.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига ўтказиладиган йиғилишларга кўриб чиқиладиган масалаларга бевосита алоқадор бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари таклиф қилиниши ва иштирок этишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси кўрсатилган талабларнинг қатъий бажарилиши устидан лозим даражада мониторинг олиб борилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда коллегиал йиғилишлар ўтказиш заруратини асословчи аниқ мезонларни, уларда иштирок этувчи шахслар доирасини белгилашни, шунингдек, йиғилишлар якунларининг натижадорлигига талабларни назарда тутган ҳолда, барча даражаларда йиғилишларни ташаббус қилиш, унга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Т. Худайбергенов) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда:

секторлар раҳбарларининг фаолиятини уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг қилишни, ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолашни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда уч ой муддатда танқидий таҳлил асосида Республика ва маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш ва тақсимлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали ҳамда шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари У.С. Исмаилов, В.А. Голышев, Т.А. Худайбергенов, О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3182-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг

ўринбосарларига бириктирилган ҳудудларнинг

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Ҳудудлар (туманлар, шаҳарлар*)


Масъул шахслар


1.

Тошкент шаҳри, шу жумладан алоҳида:

Яшнобод тумани,

Чилонзор тумани,

Миробод тумани,

Бектемир тумани


Арипов А.Н. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, шу жумладан алоҳида:

Шуманай тумани,

Қонликўл тумани,

Тахтакўпир тумани,

Мўйноқ тумани,

Чимбой тумани,

Қораўзак тумани


Раматов А.Ж. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси

3.

Сурхондарё вилояти, шу жумладан алоҳида:

Қизириқ тумани,

Бойсун тумани,

Узун тумани,

Музработ тумани,

Сариосиё тумани,

Шеробод тумани


4.

Хоразм вилояти, шу жумладан алоҳида:

Қўшкўпир тумани,

Шовот тумани,

Янгибозор тумани,

Янгиариқ тумани


5.

Сирдарё вилояти, шу жумладан алоҳида:

Боёвут тумани,

Сардоба тумани,

Мирзаобод тумани,

Ховос тумани


Мирзаев З.Т. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

6.

Жиззах вилояти, шу жумладан алоҳида:

Мирзачўл тумани,

Зарбдор тумани,

Фориш тумани,

Янгиобод тумани


7.

Самарқанд вилояти, шу жумладан алоҳида:

Қўшработ тумани,

Нуробод тумани,

Пахтачи тумани,

Булунғур тумани


8.

Андижон вилояти, шу жумладан алоҳида:

Хонобод шаҳри, Бўз тумани,

Улуғнор тумани,

Пахтаобод тумани,

Марҳамат тумани


Отажанов Н.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

9.

Тошкент вилояти, шу жумладан алоҳида:

Оққўрғон тумани,

Бўка тумани,

Бекобод тумани,

Зангиота тумани,

Қибрай тумани,

Қуйичирчиқ тумани,

Тошкент тумани,

Чиноз тумани,

Янгийўл тумани


10.

Наманган вилояти, шу жумладан алоҳида:

Мингбулоқ тумани,

Чуст тумани,

Чортоқ тумани,

Косонсой тумани,

Поп тумани


Қўчқоров Ж.А. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

11.

Фарғона вилояти, шу жумладан алоҳида:

Ёзёвон тумани,

Бувайда тумани,

Қўштепа тумани,

Учкўприк тумани,

Сўх тумани


12.

Бухоро вилояти, шу жумладан алоҳида:

Олот тумани,

Пешку тумани,

Ромитан тумани,

Вобкент тумани,

Қоракўл тумани


Ибрагимов Ғ.И. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

13.

Қашқадарё вилояти, шу жумладан алоҳида:

Деҳқонобод тумани,

Яккабоғ тумани,

Миришкор тумани,

Нишон тумани


14.

Навоий вилояти, шу жумладан алоҳида:

Хатирчи тумани,

Нурота тумани,

Томди тумани,

Учқудуқ тумани.


            

Изоҳ:

*) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларнинг барча туманлар (шаҳарлар)и билан бирга, кўрсатиб ўтилган туманлар (шаҳар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига алоҳида эътибор қаратишлари лозим;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари бошқа ишга ўтганда, тегишли ҳудудлар ушбу лавозимларга янги тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахсларга бириктирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3182-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар)ни комплекс

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича

секторлар ишини ташкил этиш

СХЕМАСИ











Ўзбекистон Республикаси Президенти





















































































Секторлар


Вазирлар Маҳкамаси

(Бош вазир ва унинг ўринбосарлари)



































IV босқич -

Республика

(Вазирлар

Маҳкамаси)

      

1. Ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар) йўл хариталарининг самарадорлигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш (доимий)

2. Ўзбекистон Республикасининг давлат, ҳудудий, шу жумладан, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш (доимий)

3. Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисоботлар бериш (тизимли равишда)

4. Қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш (доимий)

5. Жойлардаги тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш (заруратга кўра)

6. Мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш (заруратга кўра)

     






























III босқич -

вилоят

       

1. Туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммолар асосида ҳудудларни ривожлантириш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш (ҳар йили)

2. Давлат, ҳудудий, шу жумладан, инвестиция дастурларига, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш (заруратга кўра)

3. Сектор раҳбарларининг вилоят Халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот бериши  (ҳар чоракда)

4. Қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш (доимий)

      


        

1. Секторлар томонидан ҳудудларни ривожлантириш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш (доимий)

2. Ҳудудларда аниқланган муаммоларни амалда бартараф этилишини ташкиллаштириш (доимий)

3. Айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани кўтариш (заруратга кўра)

4. Вилоят Халқ депутатлари Кенгашларида сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш (ҳар чоракда)

5. Қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш (доимий)

         



































II босқич -

туман (шаҳар)

        

1. Маҳаллаларда аниқланган муаммолар асосида туман(шаҳар)ларни ривожлантириш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш (ҳар йили)

2. Ҳудудларни ривожлантириш дастурларига, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш (заруратга кўра)

3. Сектор раҳбарлари туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот бериши (ҳар чоракда)

4. Қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш (доимий)

           


        

1. Секторлар томонидан туман (шаҳар)ларни ривожлантириш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш (доимий)

2. Туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммоларни амалда бартараф этилишини ташкиллаштириш (доимий)

3. Айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани кўтариш (заруратга кўра)

4. Туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларида сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш (ҳар чоракда)

5. Қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш (доимий)

        



































I босқич -

маҳалла

         

1. Маҳаллаларда уйма-уй юриш ва аҳоли билан суҳбатлашиш йўли билан вазиятни комплекс ўрганиш (доимий)

2. Муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни кўриш (доимий)

3. Туман (шаҳар)ларни ривожлантириш бўйича дастурга киритиш учун таклифлар тайёрлаш (доимий)

4. Туман (шаҳар)ларни ривожлантириш бўйича йўл хариталарига киритилиши лозим бўлган муаммо ва камчиликларни аниқлаш (ҳар йили)

        


        

1. Маҳаллаларда уйма-уй юриш ва аҳоли билан суҳбатлашиш орқали вазиятни комплекс ўрганишда иштирок этиш (доимий)

2. Маҳаллаларда аниқланган муаммоларни амалда бартараф этилишини ташкиллаштириш (доимий)

3. Айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани кўтариш (заруратга кўра)

4. Жойларда секторлар томонидан йўл хариталари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш (доимий)

           






           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3182-сон қарорига

4-ИЛОВА



Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунларини сарҳисоб қилиш

СХЕМАСИ







I. Туман (шаҳар) даражаси









































Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Халқ депутатлари Кенгашларининг қўшма мажлислари:
















































1) туман (шаҳар)ларни ривожлантириш, шунингдек, жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш



2) ваколати доирасига кирмайдиган масалаларни юқори турувчи органларга кўриб чиқиш учун киритиш






































Қарорлар ижроси туман (шаҳар) миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлар томонидан таъминланади



Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари киритилган масалалар бўйича ваколати доирасида қарорлар қабул қилади






































Ҳокимликнинг ахборот-таҳлил гуруҳи (ижрони умумлаштириш ва мониторинг қилиш)


II. Вилоят даражаси































Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Халқ депутатлари Кенгашларининг қўшма мажлислари:



























































1) туман (шаҳар) ва ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек, жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш



2) ваколати доирасига кирмайдиган масалаларни юқори турувчи органларга кўриб чиқиш учун киритиш






































Қарорлар ижроси туман (шаҳар) ва ҳудуд миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлар томонидан таъминланади



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари киритилган масалалар бўйича ваколати доирасида қарорлар қабул қилади












































III. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари даражаси









































Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳайъатлари
(бошқа бошқарув органлари)нинг кенгайтирилган мажлислари:










































































1) тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек, жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш



2) ваколат доирасига кирмайдиган масалаларни Вазирлар Маҳкамаси комплексларига кўриб чиқиш учун киритиш






































Қарорлар ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий тармоқлари томонидан таъминланади



Вазирлар Маҳкамаси комплекслари киритилган масалалар бўйича ваколати доирасида қарорлар қабул қилади












































IV. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари даражаси









































Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлислари:
















































1) тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек, жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш



2) ваколати доирасига кирмайдиган масалаларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш






































Қарорлар ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъминланади



Вазирлар Маҳкамаси киритилган масалалар бўйича ваколати доирасида қарорлар қабул қилади






































Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ишчи орган (ижрони умумлаштириш ва мониторинг қилиш)


V. Вазирлар Маҳкамаси даражаси































Раёсат ва Вазирлар Маҳкамаси мажлислари:



























































1) тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек, жойларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш



2) Вазирлар Маҳкамаси ваколати доирасига кирмайдиган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиш






































Қарорлар ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъминланади



Ўзбекистон Республикаси Президенти киритилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади











            

Изоҳ: барча мажлисларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг ўзларига юклатилган вазифаларни самарали бажаришдаги ўрни ва жавобгарлигига танқидий баҳо берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПҚ-3182-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш,

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини

ўрганишнинг янги механизмларини жорий

этиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси


Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Комиссия раисининг ўринбосари


Йўлдошев Н.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси


Исмоилов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери


Исмаилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

Иноятов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

Худайбергенов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

Акмалов К.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари


Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси


Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Абдукадиров Р.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси


Азизов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Бегалов Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси


Жуманиязов М.Б.

-

Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


Тошпулатов Ф.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси ЙАТД мудири ўринбосари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари.


        

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

"Халқ сўзи", 2017 йил 10 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 802-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 8-сон, 464-модда


























































Время: 0.1610
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск