Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2017 й. ПҚ-3238-сон "Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2017 й.

N ПҚ-3238



ЗАМОНАВИЙ ЭНЕРГИЯ

САМАРАДОР ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАЙДИГАН

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЯНАДА ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатимизда энергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, сувдан (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб юритилади) оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича хизматларнинг мавжуд эмаслиги энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштириш имконини бермаяпти.

Иссиқлик таъминоти объектларини модернизация қилишда тизимли камчиликларнинг мавжудлиги, маънан ва жисмонан эскирган қозонхона асбоб-ускуналаридан фойдаланилаётганлиги энергия ресурсларини самарасиз истеъмол қилишга олиб келмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастурини бажариш бўйича ишлар лозим даражада ташкил этилмаган.

Давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг "Энергия тежаш миллий компанияси" акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда "ЭТМК" АЖ деб юритилади) ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "ЭТМК" АЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг харажатларини мақбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурслари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига бюджет ҳамда ўз маблағларини тежаш;

фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чораларни амалга ошириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"ЭТМК" АЖнинг устав фонди таъсисчилар ўртасида 1-иловага мувофиқ тақсимланади;

"ЭТМК" АЖ давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади;

энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) мажбурий сертификатлаштирилиши шарт;

"ЭТМК" АЖнинг давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларни қоплаш улар жорий қилингандан кейин олинган тежаш миқдорларидан келиб чиқиб амалга оширилади;

тежаш даражаси тасдиқланганда давлат органлари ва ташкилотларининг "ЭТМК" АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати берилади;

энергия самарадорлиги юқори бўлган ўхшаш товарлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадорлиги паст товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш тақиқланади;

"ЭТМК" АЖнинг тўловлари харажатларнинг тўртинчи гуруҳи - бошқа харажатлар бўйича амалга оширилади;

хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар "ЭТМК" АЖ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда "ЭТМК" АЖнинг устав фондини шакллантирган ҳолда акцияларни белгиланган тартибда чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва таъсисчилар ўртасида жойлаштиришни таъминласин.


5. "ЭТМК" АЖнинг директорига истисно тариқасида юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ҳамда уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни эркин конвертация қилинадиган валютада белгилашга рухсат берилсин.


6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича комиссия 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


7. Комиссия (М.Х. Салиев) уч ой муддатда:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича танқидий таҳлил ўтказсин;

ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича уй-жой коммунал хизматларнинг бюджет харажатлари ва ташкилий-штат тузилмасини оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларини оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

"ЭТМК" АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг шартлари ва аниқ мезонларини белгилайдиган таклифларни киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "ЭТМК" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти билан биргаликда уч ой муддатда қозонхона станцияларини хатловдан ўтказсин ҳамда якуни юзасидан Вазирлар Маҳкамасига Қозонхона асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича давлат дастури лойиҳасини киритсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилган ҳолда энергия сервис шартномалари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминласин.


10. "Ўзстандарт" агентлиги "ЭТМК" АЖни давлат органлари ва бошқа ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаш юзасидан ягона орган сифатида белгиланган тартибда аккредитация қилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда:

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига энергия сервис шартномасида белгиланган тежаш даражаси тасдиқланганда давлат органлари ва ташкилотларининг "ЭТМК" АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш тартиби юзасидан таклифларни киритсин;

энергия сервис шартномаларининг амал қилиш даврида коммунал хизматлар учун, шу жумладан, тарифлар ўсишини ҳисобга олиб, илгари назарда тутилган бюджет ажратмалари миқдорини сақлаб қолган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда "ЭТМК" АЖнинг тузилмасини тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 24 август






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 августдаги

ПҚ-3238-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Энергия тежаш миллий компанияси" акциядорлик

жамияти устав фондидаги улушларнинг тақсимоти

    

Таъсисчилар

Устав фондидаги улушлар:


сумма

(млн сўм)


фоизларда


Жами


1 661,74

100

шу жумладан:




Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


864,11

52

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки


265,88

16

"Асакабанк" АТБ


265,88

16

"Туронбанк"АТБ


265,88

16

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 августдаги

ПҚ-3238-сон қарорига

2-ИЛОВА



Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги

лойиҳаларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни

оптималлаштириш юзасидан таклифлар

тайёрлаш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

        

1.

Салиев М.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, комиссия раиси


2.

лавозим бўйича

-

"Энергия тежаш миллий компанияси" акциядорлик жамияти директори, комиссия раиси ўринбосари


3.

Ли Д.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


4.

Кудратходжаев Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори


5.

Мустафоев У.М.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси


6.

Усманов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


7.

Искандаров Э.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари


8.

Джамалов г.О.

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари


9.

Уразаев Т.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директори


10.

Каримов С.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи


11.

Кувондиков Х.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси


12.

Кахаров Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи


13.

Гулямов Р.В.


-

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи


14.

Рузиев Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи.


             

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 886-модда
























Время: 0.1363
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск