Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 27.07.2017 й. ПҚ-3149-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПҚ-3149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация

қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими;


хабарнома - интернет тармоғида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига жойлаштириладиган, "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкнинг келгусида сотилиши ҳақидаги ахборот;


лот - қарздорнинг ёки учинчи шахснинг электрон онлайн-аукционда сотиладиган мол-мулки ёки мулкий ҳуқуқи;


энг паст нарх - мол-мулк ундан паст қийматда сотилиши мумкин бўлмаган лот нархи;


аукцион объекти - электрон онлайн-аукционда сотиш учун қўйилган мол-мулк, шу жумладан, мулкий ҳуқуқ;


оператор - "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


объектнинг баҳоланган қиймати - электрон онлайн-аукцион объектининг баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда ёки давлат ижрочисининг мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги қарорида ёхуд суд қарорида кўрсатилган қиймати;


такрорий аукцион - нархни тушириб бориш услубида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион;


бошланғич нарх - мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилган дастлабки нарх;


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасидаги техник узилиш - иштирокчилардан бирига электрон онлайн-аукционда иштирок этишга имкон бермайдиган ёки оператор ходимига электрон онлайн-аукцион ўтказилишига хизмат кўрсатишнинг техник имкониятини таъминламайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар;


аукцион иштирокчиси - электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма берган ва унда иштирок этишга қўйилган жисмоний ёки юридик шахс;


электрон онлайн-аукцион - салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда, мол-мулк Интернет тармоғидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули;


3. Қуйидаги тоифадаги шахслар электрон онлайн-аукционларда иштирок этишга ҳақли эмас:

суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизмати, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати органларининг ходимлари;

сотиладиган мол-мулкни кўздан кечириш ёки баҳолашни амалга оширган баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари ва ходимлари, шунингдек, операторнинг ходимлари;

ер участкалари ва ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқлар реализация қилинганда - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

4. Мол-мулк электрон онлайн-аукционда сотиш учун оператор томонидан давлат ижрочисининг буюртмаси бўйича қўйилади.

Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.


5. Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишда Бюро ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари Бюро директори томонидан тасдиқланган Регламентда (кейинги ўринларда Регламент деб юритилади) белгиланган тартибда операторга кўмаклашадилар ва ўзаро ҳамкорлик қиладилар.



2-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН

ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНГА ҚЎЙИШ


6. Мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади.

Қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно.


7. Мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади.

Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:

ижро ҳужжатининг нусхаси;

мол-мулкни хатлаш баённомасининг ёки

...
Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск