язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.08.2017 й. 642-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 августдаги

642-сон қарорига

ИЛОВА



Илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар

ва механизмларни экспорт қилишга рухсат

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни (кейинги ўринларда товарларни экспорт қилиш деб аталади) экспорт қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг товарларни экспорт қилишни режалаштираётган қонуний вакиллари;


экспорт қилинаётган товарни баҳолаш тўғрисида ҳисобот - баҳолаш фаолияти тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжат;


товарлар - илгари ишлатилган, тайёрланган вақтидан буён камида 5 йил ўтган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилишга рухсат бериш тартиби;


ваколатли орган - Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти.


3. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари гуруҳлари бўйича берилади.

Ушбу Низомга мувофиқ 2-иловада* кўрсатилмаган товарларни экспорт қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди.


5. Ушбу Низом талаблари илгари ишлатилган қуйидаги машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларга татбиқ этилмайди:

тайёрланган кунидан бошлаб 5 йил ёки ундан кўп вақт ўтган;

илгари хорижий юридик шахслар томонидан бепул келтирилган, "эркин муомалада бўлиши (импорт) учун ишлаб чиқарилган" божхона режимида расмийлаштирилган.



2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар товарларни экспорт қилишда рухсатнома олиш талаблари ва шартларига киради:

экспорт қилинаётган товарларга ички бозорда эҳтиёжнинг мавжуд эмаслиги;

товарни экспорт қилиш қийматининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилганига мувофиқлиги. Бунда товарнинг экспорт қиймати баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ халқаро бозорда экспорт қилинаётган товар таркибида мавжуд бўлган металл парчалари учун белгиланган қийматдан паст бўлмаслиги керак.



3-БОБ. ТОВАРЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА РУХСАТНОМА

ОЛИШ УЧУН АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РУХСАТНОМА

БЕРИШ ЁКИ РУХСАТНОМА БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Ариза берувчи товарларни экспорт қилишга рухсатнома олиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

товарларни экспорт қилишга рухсатнома олиш тўғрисида 3-иловага* мувофиқ шакл бўйича ариза;

экспорт қилинадиган товарнинг нархи тўғрисидаги ҳисобот;

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ таснифлаш бўйича экспорт хулосаси;

экспорт қилинаётган товарнинг тайёрланган санасини тасдиқловчи ҳужжат.


8. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки уларнинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда тақдим этилади.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


10. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли органнинг вакили томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига тақдим этилади (юборилади).


11. Аризани кўриб чиққанлик учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


12. Ваколатли орган ариза келиб тушган санадан бошлаб беш иш кунидан кечикмай аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ёки давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига - товарларни сотиб олишга эҳтиёжи мавжуд бўлган субъектларни кўрсатган ҳолда, экспорт қилишга тавсия этилаётган товарларнинг ички бозорда харидоргирлиги тўғрисида ахборот олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига - ушбу товарларни олиб келишда берилган божхона имтиёзлари тўғрисида маълумот олиш учун.


13. Ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатли органдан ҳужжатларни олган санадан бошлаб беш иш кунидан кечикмай ваколатли органга тегишли ахборотни тақдим этади.


14. Ариза берувчи рухсатнома бериш талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ваколатли орган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ахборотни олган кунидан бошлаб йигирма иш кунидан ошмайдиган муддатда товарларни экспорт қилишга рухсатнома бериш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши (кейинги ўринларда фармойиш деб аталади) белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди.


15. Ваколатли орган фармойиш қабул қилинган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида ариза берувчига белгиланган тартибда расмийлаштирилган фармойишнинг нусхасини беради.


16. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома беришни рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ваколатли орган ариза берувчини тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай хабардор қилади.


17. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

ариза берувчи томонидан товарларни экспорт қилишга рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

ариза берувчининг рухсатнома бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.

Товарларни экспорт қилишга рухсатнома беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.


18. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома беришнинг рад этилиши тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ёзма ёки электрон шаклда юборилади (тақдим этилади), унда рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.


19. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ҳужжатларни такрорий кириб чиқиш учун тақдим этиш муддати товарларни экспорт қилишга рухсатнома беришнинг рад этилиши тўғрисида ёзма ёки электрон хабарнома олган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


20. Аризачи томонидан товарларни экспорт қилишга рухсатнома бериш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ёки товарларни экспорт қилишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатли орган томонидан ариза берувчининг рад этиш сабабларини бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабабларининг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда таъминланади.


21. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ёзма ёки электрон шаклларда ариза берувчига илгари баён қилинмаган рад этиш сабабларининг келтирилиб ўтилишига йўл қўйилмайди, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи рад этиш сабаблари келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.


22. Ариза берувчи томонидан товарларни экспорт қилишга рухсатнома беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма ёки электрон хабарномада кўрсатилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


23. Ариза берувчи товарларни экспорт қилишга рухсатнома беришнинг рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) тўғрисида белгиланган тартибда шикоят билдириш ҳуқуқига эга.


24. Товарларни экспорт қилишга рухсатнома бериш кўрсатиб ўтилган товарлар ички бозорда эҳтиёжнинг мавжудлиги сабаблари бўйича рад этилган тақдирда ваколатли орган ариза берувчига бу тўғрида товарларни сотиб олишга эҳтиёжи мавжуд бўлган субъектларнинг контактларини кўрсатган ҳолда ёзма ёки электрон хабарнома юборади.


25. Ариза берувчи товарни сотиб олиш хоҳишини билдирган шахс билан келишувга эришиши мумкин бўлмаган тақдирда ариза берувчи ваколатли органга мазкур субъектнинг товарни сотиб олишни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма маълумотни илова қилган ҳолда мурожаат қилади, шундан кейин ваколатли орган беш иш куни мобайнида товарларни экспорт қилишга рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


26. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



*) 2 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар

ва механизмларни экспорт қилишга рухсат бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

V


I босқич

Ариза берувчи


        

Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ариза бериш.

         

Заруриятга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

         

Аризани рўйхат бўйича ёхуд ариза берувчининг рақамли имзоси билан электрон шаклда қабул қилиш.

          

Дарҳол

V

II босқич

Вазирлар Маҳкамаси

       

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Иқтисодиёт вазирлигига ёки давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига ҳамда Давлат божхона қўмитасига ахборот олиш учун юбориш.

             

5 иш кунидан кечикмай

V

III босқич

Иқтисодиёт вазирлиги ёки давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари

         

Аризани экспорт қилиш таклиф этилаётган товарларнинг ички бозорда харидоргирлиги юзасидан кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот юбориш.

           

5 иш кунидан кечикмай

Давлат божхона қўмитаси

         

Ушбу товарларни олиб киришда берилган божхона имтиёзлари тўғрисида ахборот олиш ва Вазирлар Маҳкамасига юбориш.

            

V


IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси

          

Товарларни экспорт қилиш масаласи юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлаш.

             

20 иш кунидан кечикмай

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 866-модда