ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2017 й. 744-сон "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2017 й.

N 744



АҲОЛИНИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ТАБИИЙ ҲАМДА

ТЕХНОГЕН ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ, ШУНИНГДЕК

КЕМАЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН КИЧИК ҲАЖМЛИ КЕМАЛАРДАН

ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси,шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин:

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари;

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидалари;

Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.































Время: 0.1825
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш