ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2001 й. 141-сон "VISO" Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.03.2001 й.
N 141
“VISO” ЎЗБЕКИСТОН-АВСТРИЯ ҚЎШМА
КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Махсус фойдаланувчиларни замонавий ва сифатли махсус пойабзаллар билан таъминлаш, истеъмол бозорини юқори сифатли пойабзаллар билан тўлдириш ҳамда бевосита хорижий инвестицияларни республика иқтисодиётига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар бош бошқармаси томонидан “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси 2-пойабзал фабрикасининг “Этикдўз” шўъба корхонаси, “Ланит-Та” қўшма корхонаси ва Австриянинг “Вега Маркетинг ГмбХ” фирмаси билан биргаликда ҳар йили 150 минг жуфт махсус пойабзал ишлаб чиқарадиган очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги “VISO” Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;
“VISO” қўшма корхонасининг устав жамғармаси 1,747 млн АҚШ доллари миқдорида шакллантирилганлиги, ундаги улушлар: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар бош бошқармаси бўйича - 827,0 минг АҚШ доллари (47,3 фоиз), Австриянинг “Вега Маркетинг ГмбХ” фирмаси бўйича 550,0 минг АҚШ доллари (31,5 фоиз), “Этикдўз” шўъба корхонаси бўйича 295,0 минг АҚШ доллари (16,9 фоиз), “Ланит-Та” қўшма корхонаси бўйича 75,0 минг АҚШ доллари (4,3 фоиз) миқдорида тақсимланганлиги;
умумий қиймати 5,9 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳани маблағ билан таъминлаш “Асака” банки томонидан қайта молиялаштириладиган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 4,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси маблағлари ҳамда “VISO” қўшма корхонасининг 1,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;
“VISO” қўшма корхонаси ишлаб чиқарадиган махсус пойабзаллар умумий ҳажмининг камида 35 фоизини экспорт қилиш хорижий шерик “вега Маркетинг ГмбХ” фирмаси томонидан кафолатланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н.Исаев) ушбу лойиҳани хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган 2001 йилги инвестиция лойиҳалари дастурининг аниқ манзилли қисмига киритсин.
3. “VISO” қўшма корхонаси Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитини узиш даврида импорт бўйича келтириладиган ҳамда махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов