ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2001 й. 275-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2001/2002 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.06.2001 й.
N 275
РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ
2001/2002 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА ИШЛАШГА
ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар 2000/2001 куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш ва ишлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий ўрганиб чиқсинлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорида кўрсатилган нуқсонларга алоҳида эътиборни қаратсинлар ва уларни ҳисобга олган ҳолда:
шаҳарлар, туманлар, корхоналар, уй-жойларни, ижтимоий соҳа, савдо ва умумий овқатланиш муассасаларини, транспорт, қурилиш ташкилотларини, қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 2001/2002 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаб қўйиш юзасидан ўн кун муддатда тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Мактабгача болалар муассасаларига, мактабларга, касалхоналарга, поликлиникаларга, уй-жойларга иссиқлик узлуксиз бериб турилишига алоҳида эътибор берсинлар;
бир ҳафта муддатда иқтисодиёт тармоқларини 2001/2002 куз-қиш даврига тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этсинлар;
газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатиш мақсадида барча корхоналар ва ташкилотларда уларнинг қозонхоналари куз-қиш даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун шу йилнинг 1 октябрига қадар суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур заҳираларини яратсинлар;
шу йил 1 октябргача ёнғинга қарши идоралар билан биргаликда уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини ва улардан фойдаланишнинг техник талаблари нормаларига мувофиқлигини текширсинлар;
шу йил 1 октябргача қозонхоналарни мукаммал тузатишни тугалласинлар ҳамда уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар ва далолатномалар нусхаларини ҳудудий комиссияларга тақдим этсинлар.
2. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўздавнефтгазинспекция", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2001/2002 йил куз-қиш даврида республика аҳолисини табиий газ билан барқарор таъминлаш учун жорий йилнинг 1 сентябригача:
куз-қиш даврида узиб қўйилмайдиган корхоналар рўйхатини;
Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва бошқа саноат корхоналарини 2001/2002 йил қиш даврида ёқилғининг захира турига ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
3. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси:
2001/2002 йил куз-қиш даврида шартномаларга мувофиқ республиканинг барча газ тақсимлаш станцияларига белгиланган лимитлар ва кўрсаткичлар доирасида истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминласин;
иситиш мавсуми бошлангунга қадар ер ости газ омборларига 4,5 млрд. куб метр ҳажмида газ тўпланишини таъминласин;
жорий йилнинг 1 октябригача "Жанубий Тандирча" конидан Шўртан газ конденсати конининг 1-газни тайёрлаш қурилмасигача 41 км узунликдаги газ қувури қурилишини тугалласин.
4. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси 2001 йил 1 ноябргача:
Тахиатош ГРЭСининг 2-ТГ турбоагрегати, Тошкент ГРЭСининг 5-энергия блоки, Янги Ангрен ГРЭСининг 7-буғ қозонхонаси ва 4-турбогенератори, Навоий ГРЭСининг 4-энергия блоки мукаммал таъмирланишини ҳамда 10 минг куб метр совуқ сув сиғадиган захира сиғим қурилишини тугалласин;
электр станцияларида тасдиқланган жадвалларга мувофиқ суюқ ва қаттиқ ёқилғи жамғарилишини таъминласин.
5. "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси 2001 йил 1 ноябргача:
"Ангрен конида 1-участкада лента конвейерларини реконструкция қилишни тугалласин ҳамда қўшимча кириш темир йўллари фойдаланишга топширилишини таъминласин;
"Апартак" конида темир йўл ва конвейер линияси қурилишининг 1-босқичини тугалласин.
6. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ҳамда хўжаликларни 2001/2002 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юклари узлуксиз ташилишини таъминласин.
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, корхоналар вагонлар, цистерналарнинг нормативдан ортиқ туриб қолишига йўл қўймаслик, ортиш-тушириш, айниқса кечаси, дам олиш ва байрам кунларида ортиш-тушириш ишларининг бир маромда олиб борилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
7. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, кон-металлургия саноати корхоналари ҳамда энергияни кўп истеъмол қилувчи бошқа корхоналар қиш ойларида газ, электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишни камайтириш мақсадида 2001 йил 1 сентябргача:
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда ўзларига қарашли асбоб-ускуналарнинг юқори юклама даврида технология жиҳатидан йўл қўйиладиган иш режимларини ишлаб чиқсинлар;
асосий асбоб-ускуналарни таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва уни "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан келишсинлар, бу ишларни йилнинг қиш ойларида амалга оширсинлар.
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тузилган шартномаларга мувофиқ Хўжаикон туз конидан техник туз республиканинг иссиқлик билан таъминловчи корхоналарига ўз вақтида етказиб берилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
9. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2000/2001 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалаларини ҳал қилиш бўйича республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика комиссияси вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг ўзларига қарашли объектларни 2001/2002 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар ойда эшитиб борсин.
Ҳудудий комиссиялар иқтисодиёт тармоқларини 2001/2002 куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини ҳар ойда кўриб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Атаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2001 йил 27 июндаги
275-сон қарорига
ИЛОВА
Иқтисодиёт тармоқларини 2001/2002 йил куз-қиш
даврида ишлашга тайёрлаш масалаларини ҳал
этиш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
Атаев В.Й. |
- |
Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси |
Абдуллаев Ф.С. |
- |
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори |
Абдураҳмонов М.С. |
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Обидов А.А. |
- |
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари |
Акромов Э.М. |
- |
"Ўзқурилишматериаллари" компанияси раиси |
Аманбоев О.Э. |
- |
"Ўздавзахира" бош бошқармаси бошлиғи |
Ғуломов С.С. |
- |
Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
Зоҳидов Р.Қ. |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат- акциядорлик компанияси раиси |
Қосимов Й.К. |
- |
Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси бошлиғи |
Назиров Ф.Г. |
- |
Соғлиқни сақлаш вазири |
Саидов Р.Т. |
- |
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги бош директори |
Клименко А.И. |
- |
"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси бош директори |
Ҳасанов Б.В. |
- |
"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
Хўжаев Б.Э. |
- |
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари |
Холмуҳамедов Ў.О. |
- |
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош диретори |
Шоисматов Э.Р. |
- |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси |
Жўраев Р.Ҳ. |
- |
Халқ таълими вазири |
Комиссия таркибига лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари киради.