ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 й. ПҚ-3318-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
10.10.2017 й.
N ПҚ-3318
ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ
ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, аграр соҳада меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда самарали фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини рағбатлантириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўяётган ер эгаларига нисбатан жамоатчилик йўли билан таъсир чораларини кўриш;
соҳада замонавий ресурс тежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиш;
кооперация асосида ишлайдиган кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга бириктириш;
маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув семинарларини ташкил этиш;
хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш;
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш юзасидан амалий чоралар кўриш, мазкур йўналишларда фаолият юритаётган намунавий фермер хўжаликларининг тажрибаларини кенг оммалаштириш;
қишлоқ хўжалигида ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ҳамда бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматини, шунингдек, маҳсулотни ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сотиш, таъминот ва хизмат кўрсатиш бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг бошқа ташкилотлар билан кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, бу соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;
қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;
қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини;
"Томорқа хизмати" МЧЖлар реестрини юритиш.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари тегишлича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсати Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппарати тузилмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратлари тузилмасига белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
халқ депутатлари туман Кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғилишларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини муҳокама қилишда иштирок этиш ва ўз хулосасини тақдим этиш;
фермер хўжалигини ташкил этиш истагини билдирган талабгорларни танлаш, уларнинг захирасини шакллантириш, малакасини ошириб бориш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш.
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) билан келишилиши шарт;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ҳамда мақоми бўйича уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.
6. Белгилаб қўйилсинки:
барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларида уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича прогноз ҳажмлар белгиланади;
ҳар йили 1 февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари уйма-уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказади, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини оила эҳтиёжи ва сотиш учун мўлжалланган қисмларга ажратган ҳолда аниқлайди, маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, экинларнинг тўлиқ ва сифатли экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади;
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уни ободонлаштирмаган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган миқдори қўлланилади;
деҳқон хўжалиги юритиш учун уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ер эгаларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
7. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:
ҳар йили кейинги йил ҳосили учун экин экишдан бир ой олдин фермер хўжаликлари кесимида, контурлар ва экин турлари бўйича, тупроқ, иқлим, сув шароитидан келиб чиқиб, камида икки марта ҳосил олинишини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини таъминласин;
ҳар йили 15 февралгача барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланишини ташкил этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар билан маҳсулот етказиб бериш тўғрисида, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда чакана сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этсин;
қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ ва сифатли экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини замонавий ўлчов воситалари, шу жумладан, учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланган ҳолда, доимий мониторинг қилиб борсин;
ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида шартномалар тузишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
фермер хўжаликлари томонидан Кенгашга аъзолик бадаллари тўлаш учун ҳар йили пахта хом ашёси ва дон экинлари харид нархини ўрнатишда 0,8 фоиз миқдордаги маблағларни назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда Жамғарманинг ҳар йилда шаклланадиган балансида алоҳида бандда мазкур маблағларни ойма-ой акс эттирсин.
12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг агросаноат комплексига масъул бўлган ўринбосарига қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
13. Кенгаш Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 2а-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилнинг 1 февралигача Кенгашга ажратилган бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларини зарур бинолар билан таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши конференцияси |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгашининг раёсати 27 нафар |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ижро аппарати 34 нафар |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 25 нафар |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашининг раёсати 25-35 нафар |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашларининг ижро аппарати 10 нафар |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашлари конференцияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати" унитар корхонаси 5 нафар |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашининг раёсати 25-29 нафар |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари туман кенгашларининг ижро аппарати 3 нафар |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари конференцияси |
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобива ҳисоботини юритиш марказлари 162 нафар |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"; |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ*
Раис |
Ёрдамчи 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Агротехнологиялар ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича раиснинг биринчи ўринбосари |
Инновациялар, экспортга кўмаклашиш ва ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари |
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича раис ўринбосари |
Ҳуқуқий масалалар бўйича раис ўринбосари |
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори - раис ўринбосари |
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўлими 4 |
Инновацияларни жорий этиш ва экспортга кўмаклашиш бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида экишни ташкил этиш бўлими 3 |
Офис менежер ва ходимлар билан ишлаш бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фермер ва деҳқон хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими 2 |
Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини мувофиқлаштириш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Томорқа хизмати" МЧЖлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Саримсоқпиёз, тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишга кўмаклашиш бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот таҳлил, девонхона ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
*) Кенгаш ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 34 нафар.
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*
Раис |
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили |
|||||||||||||||||||||||||
|
Раис ўринбосари |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш бўлими 1-2 |
Инновациялар, экспорт ва "Томорқа хизмати" МЧЖ ишини мувофиқлаштириш сектори 1 |
||||||||||||||||||||||||
|
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кенгаш аъзолигига шартномаларни расмийлаштириш бўлими 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ишини мувофиқлаштириш бўлими 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Девонхона, ижро интизомива ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
*) Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 10 нафар.
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
4-ИЛОВА
Туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*
Раис |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
Раис ўринбосари - Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказидиректори |
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқаларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис 1 |
Юрисконсульт 0,5 |
Бухгалтерия 0.5 |
||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобива ҳисоботини юритиш маркази |
"Томорқа хизмати" МЧЖ |
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
*) Туман (Қувасой шаҳар) кенгашлари ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 3 нафар.
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
7-ИЛОВА
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин
майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил
этиш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 11 октябрь
"Халқ сўзи", 2017 йил 11 октябрь