Внимание!
NB! Мазкур Карор ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига мувофик 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўкотади.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 й. 867-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.10.2017 й.
N 867
2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АҲОЛИСИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НЕЙРОХИРУРГИЯ
ЁРДАМИ КЎРСАТИШНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, республика аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш ва яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар нейрохирургия хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
нейрохирургия хизматининг норматив-ҳуқуқий базасини ва унинг тузилмасини янада такомиллаштириш, жаҳон стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
замонавий юқори технологик даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган замонавий даволаш-диагностика бўлимлари ва операция блокларини қуриш йўли билан илғор жаҳон ютуқлари даражасида нейрохирургик касалликлар диагностикаси, уларни даволаш ва профилактикасининг энг самарали ва юқори технологик усулларидан республика аҳолисининг фойдаланишини ва эҳтиёжини таъминлаш;
республиканинг барча минтақаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаган ҳолда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, нейрохирург врачларнинг ўз мактабини шакллантириш ва ривожлантириш;
нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида мамлакатда илмий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш, уларни амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш;
етакчи ихтисосли хорижий тиббиёт ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ахборотни, тўпланган тажриба ва мутахассисларни кенг алмашишни таъминлаш.
2. Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) республика аҳолисига нейрохирургия ёрдами кўрсатиш бўйича бош тиббиёт ташкилоти ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
мавжуд тиббиёт техникаси паркини доимий равишда янгилаш ва модернизациялашни таъминлаш, Марказни замонавий халқаро талаблар даражасида юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;
Марказ фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш бўйича менежмент ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббий таълим муассасалари ва клиникаларида тажриба орттиришни ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш;
нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш бўйича ўз илғор усулларимиз ва технологияларимизни ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
нейрохирургик касалликларни даволаш ва улар диагностикасини доимий равишда такомиллаштириш ва ўзимизнинг патентланган усулларимиз ва технологияларимиз халқаро эътироф этилишига эришиш;
ҳудудий ихтисосли тиббиёт ташкилотларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари ва технологияларини улар амалиётига жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар амалга оширилишига кўмаклашиш, сайёр консультациялар, маҳорат дарсларини мунтазамлилик асосида амалга ошириш.
4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Комплекс чора-тадбирлар тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар "Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
нейрохирургия соҳасида тиббиёт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона методик вертикали шакллантирилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси нейрохирургия хизматининг ташкилий тузилмасини бир ой муддатда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини (қарзларини) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 24 октябрдаги
867-сон қарорига
ИЛОВА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси
аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия
ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Комплекс чора-тадбирлар дастурларини амалга оширишга жами сарф-харажатлар: 7,88 млрд сўм ва 43,08 млн АҚШ доллари |
||||
улардан: |
млрд сўм |
млн АҚШ доллари |
||
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
- |
0,69 |
- |
0,08 |
давлат мақсадли жамғармалари маблағлари |
- |
7,19 |
- |
15,00 |
халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар маблағлари ва грантлари |
- |
- |
28,00 |
Изоҳ. Молиялаштиришнинг узил-кесил ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин аниқланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 24 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1093-модда