Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2017 й. ПҚ-3377-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2017 й.

N ПҚ-3377



МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ, УЗУМ, ПОЛИЗ,

ДУККАКЛИ ЭКИНЛАР, ШУНИНГДЕК, ҚУРИТИЛГАН

САБЗАВОТ ВА МЕВАЛАРНИ МАҲАЛЛИЙ ЭКСПОРТ

ҚИЛУВЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспорт қилинадиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларнинг (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб юритилади) ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:


1. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:

а) хўжалик юритувчи субъектларга экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқини бериш:

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хорижий валютада, шу жумладан банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш;

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига экспортга етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни киритиш;

б) экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қийматига уларни сақлашда, ташишда ва сотишда қонун ҳужжатларида белгиланган табиий йўқотиш нормативлари доирасида тузатишлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқотиш нормативлари ва уларнинг фактура қийматига тузатишлар киритиш тартибини белгилайдиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

тадбиркорлик субъектлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмасдан қўлланилади;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк божхона декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК билан биргаликда 2017 йил 15 ноябрга қадар муддатда мазкур қарорнинг 1-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини такомиллаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси ва экспорти соҳасидаги халқаро шартномаларини инвентаризациядан ўтказишни;

амалдаги импорт божхона божлари, акциз солиғи ва йиғимлар ставкаларини, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, ташиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларининг потенциал импорт қилувчи хорижий мамлакатларда сотишда санитария норма ва қоидаларини танқидий ўрганишни таъминласин.


5. Ташқи савдо вазирлиги инвентаризация ва танқидий ўрганиш якунлари бўйича 2017 йил 1 декабрга қадар муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотларининг савдоси ва экспорти соҳасида янги халқаро шартномалар тузиш ҳамда амалдагиларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни;

амалдаги норматив ҳужжатлар, санитария норма ва қоидалари, фитосанитария талабларини халқаро стандартлар, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг потенциал импорт қилувчи хорижий мамлакатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. "Ўзстандарт" агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда йигирма кун муддатда республикада халқаро стандартларни, шу жумладан "ISO 22000", "Ҳалол" стандартларини жорий этиш ва кейинчалик қўллаш бўйича чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикасида берилган мувофиқлик сертификатларини маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини асосий истеъмол қилувчи давлатларда, шу жумладан икки томонлама ва кўп томонлама битимларни тузиш, шунингдек, лабораторияларни модернизация қилиш орқали тан олинишини таъминлаш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда экспорт қилувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилинган вақтдан кўпи билан бир иш куни давомида мева-сабзавот ҳамда тез бузиладиган маҳсулотларнинг экспорти учун сертификатлар беришни таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК:

мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб беришнинг асосий номенклатураси бўйича ташқи бозорларнинг жорий ва истиқболдаги конъюнктураларини доимий асосда чуқур ўрганишни;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш ҳамда тури ва навига боғлиқ ҳолда маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабни аниқлаш ҳисобига уларнинг номенклатурасини кенгайтиришни таъминласин.


9. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳақиқий эҳтиёж ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини ташиш йўналишларини чуқур ўрганиш асосида Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича логистика марказларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, лойиҳаларнинг аниқ рўйхати белгилансин, марказларни оптимал ва оқилона жойлаштириш, уларни ташкил этиш муддатлари, халқаро ва хорижий молия институтларининг маблағлари билан бирга чет эл инвестицияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилсин.


10. Божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳ 2018 йил 1 февралга қадар муддатда божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Тижорат банкларига мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тайёрлов ташкилотларининг депозит ҳисобварақларидан уларнинг буюртмалари бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олиш учун нақд пул маблағлари беришни таъминлаш тавсия этилсин.


12. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК импорт ва экспорт қилувчилар учун, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, уларнинг нави ва нархлари, шунингдек, чет эл харидорлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олишга бўлган талаблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона ахборот порталини юритишни таъминласин.


13. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов икки кун муддатда мазкур қарор талаблари бажарилишининг бориши устидан таъсирчан назорат қилиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг тасдиқланган параметрларига эришишни тизимли мониторинг қилиш ҳамда аниқланган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишни таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан махсус гуруҳни шакллантирсин, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилиш учун асослантирилган таклифларни киритсин.


15. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, Н.С. Отажонов ва З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси М.Б. Нурмуратов, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК раиси Т.А. Жалилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи" 2017 йил 7 ноябрь






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-3377-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт

операцияларини такомиллаштириш

бўйича ишчи гурух

ТАРКИБИ

         

1. Қўчкоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири


3. Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


4. Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


5. Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.


6. Тохирий М.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


7. Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


8. Ишмстов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари


9. Икрамов Л.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


10. Сотиболдиев Ж.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи


11. Кадыров Ф.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси АТД мудири, ишчи гуруҳ котиби

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 ноябрь


























Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск