Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2004 й. 32-сон "Бухоро шаҳридаги "Қабуллар уйи" қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2004 й.

N 32



БУХОРО ШАҲРИДАГИ "ҚАБУЛЛАР

УЙИ" ҚУРИЛИШИНИ ТУГАЛЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро шаҳридаги "Қабуллар уйи" қурилишини ўз вақтида тугаллаш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро вилояти ҳокими С.Қ.Хусеновнинг эътибори Бухоро шаҳридаги "Қабуллар уйи"ни қуриш ва фойдаланишга топшириш муддатларининг йўл қўйиб бўлмайдиган даражада чўзилиб кетганлигига қаратилсин.


2. Қуйидагилар:

2004 йил май ойи - "Қабуллар уйи" қурилишини тугаллашнинг охирги муддати этиб;

Бухоро вилояти ҳокимлигининг капитал қурилиш бўйича инжиниринг компанияси - қурилиш буюртмачиси этиб;

"Бухоро ЭЛИТИ" акциядорлик жамияти - бош лойиҳаловчи этиб;

"Бухорожамоақурилиш" очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг 47-хўжаликлараро кўчма механизациялашган колоннаси бош пудратчи қурилиш ташкилоти этиб белгилансин.


3. Қурилиш муддатларининг тиғизлигини ҳисобга олиб, истисно тариқасида:

пардозлаш ва махсус монтаж ишларини бажариш юзасидан танлов савдолари ўтказмасдан "АРЕАS" фирмаси (Туркия) билан контракт тузишга;

объект қурилишини, техник-иқтисодий ҳисобларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган ҳолда, ушбу ҳисобларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Бухоро шаҳридаги "Қабуллар уйи" қурилишини тугаллаш учун республика бўйича капитал қўйилмаларнинг 2004 йилга мўлжалланган умумий лимитлари ҳисобидан бюджет маблағлари ҳисобига Бухоро вилояти ҳокимлигига капитал қўйилмалар лимитлари ажратилишини, кейинчалик ушбу маблағ Бухоро вилояти ҳокимлиги бюджетннинг прогноздагидан ортиқча даромадлари ҳисобига, етишмаган қисми эса - республика бюджети маблағлари ҳисобига жорий йилнинг II ярим йиллигида тикланишини назарда тутсинлар.


5. "Бухорожамоақурилиш" очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг 47-хўжаликлараро кўчма механизациялашган колоннаси ва "АРЕАS" фирмаси тузилган контрактлар бўйича республикага келтириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан "Қабуллар уйи" қурилиши даврида истисно тариқасида озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро шаҳридаги "Қабуллар уйи" биносидан зарур даражада фойдаланилишини таъминлаш учун "Қабуллар уйи" ходимларининг чекланган сонини белгиласин ва уларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига таъминлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов








































Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск