ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 й. ПҚ-3297-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш мақсадида давлат активларини сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2017 й.

N ПҚ-3297



СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА

ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАҚСАДИДА ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ

СОТИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида,, 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш, самарасиз фаолият юритаётган давлат тиббиёт ташкилотларини хусусийлаштириш, хусусий тиббий хизматлар секторини кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия

вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг самарасиз фаолият юритаётган давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини хусусийлаштириш

тартибида, хусусий тиббий хизматлар улушини янада кўпайтириш учун тадбиркорлик субъектларига сотиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Давлат активлари хусусийлаштириш тартибида, уларнинг фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан савдоларда сотиладиган давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, савдо шартларига кўра қатнашчиларнинг таклифлари бир хил бўлган ҳолларда хусусийлаштириш жараёнида давлат активлари хусусийлаштириш тартибида сотилаётган давлат тиббиёт ташкилоти меҳнат жамоасининг аъзоси бўлган савдо қатнашчисига афзаллик берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини баҳолаш, савдога қўйиш ва тадбиркорлик субъектларига сотиш режа-жадвали тасдиқланишини таъминласин;

кейинчалик уларнинг негизида замонавий тиббий хизматлар кўрсатувчи хусусий тиббиёт ташкилотларини барпо этиб, улардаги иш жойларини сақлаб қолган ҳолда давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини сотиш шартларига риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ташкилотларининг тузилмасини янада оптималлаштириш ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 10 сентябрдаги 292-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 37-сон, 429-модда) 4-иловасининг 1 1-13, 23-33, 43, 45-55, 61, 73-78, 81, 82, 88, 94, 100, 104, 106, 119, 120, 122, 124, 125, 131, 138, 139-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзнёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.


























































Время: 0.0142
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish