ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фанлар академияси /

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2017 й. 856-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 октябрдаги

856-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов

асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни танлов асосида саралаш (бундан буён - танлов) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадилар.


4. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га танлов ўтказиш учун ўринлар биринчи навбатда республика учун янги ва истиқболли, халқаро даражада тан олинган илмий мактаблари шакллантирилган илмий йўналишларга ажратилади.


5. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га тегишли фан соҳалари илмий ихтисосликлари бўйича шакллантирилган квоталар миқдори Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда 1 ноябргача белгиланади.


6. Танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида ва Фанлар академиясининг расмий веб-сайтида квоталар тасдиқлангандан сўнг уч кун муддатда жойлаштирилади.

Эълонда танлов ўтказиш муддатлари ва жойи, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га тегишли фан соҳалари илмий ихтисосликлари бўйича квоталар миқдори, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларга қўйиладиган талаблар, шунингдек, ҳужжатлар рўйхати ва улар номзодини кўрсатиш учун зарур бошқа шартлар кўрсатилади.


7. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни илгари суриш ҳуқуқи Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)га уларнинг илмий мутахассисликларига тегишли ихтисосликлар бўйича, шунингдек, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-техник кенгашларига берилади.

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар тегишли фан соҳасининг фақат битта илмий ихтисослиги бўйича кўрсатилиши мумкин.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ҲАҚИҚИЙ АЪЗОЛИГИ

(АКАДЕМИКЛИГИ)ГА НОМЗОДЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. Мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ номзоди кўрсатилган, республиканинг илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларида илмий фаолият билан машғул олимлар Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар ҳисобланадилар.

Бунда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатиш жараёнида ва танловнинг барча босқичларида уларнинг сўнгги беш йил мобайнидаги илмий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилади.


9. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши ва камида сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикасида доимий ишлаган бўлиши;

фан доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвонига эга бўлиши;

илм-фаннинг муайян соҳасида илмий жамоатчилик томонидан тан олинган, фанни шахсан ўзи ёки илмий ва илмий-техник муаммолар бўйича жамоа бўлиб ишлашда фаол иштирок этиш асосида эришган шахсий ютуқлари ҳамда салмоқли илмий натижалари билан бойитган олим бўлиши;

ўз йўналишида янги илмий мактаб ташкилотчиси ва раҳбари ёки мавжуд илмий мактабнинг ривожида бевосита иштирок этган бўлиши ва бу унинг фан номзодлари ёки фалсафа докторлари ҳамда камида икки фан доктори (тиббиёт фанлари учун - камида уч фан доктори) тайёрлаши билан тасдиқланган бўлиши;

жорий этилган ишланмаларга эгалиги ёки у раҳбарлик қилаётган ходимлар жамоаси эришган фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилишида ҳамда амалиётда фойдаланилишида бевосита иштирок этган бўлиши;

фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий раҳбари эканлиги ёки сўнгги йилларда шу йўналишдаги илмий лойиҳаларга раҳбарликни амалга оширган бўлиши;

халқаро илмий ҳамкорликдаги халқаро илмий лойиҳаларда илмий раҳбар бўлиши ёки уларнинг бажарилишида иштирок этиши.


10. Фанлар академиясининг хорижий аъзолигига номзод Фанлар академиясининг Умумий йиғилиши томонидан хорижий фуқаролар орасидан саралаб олинади ва қонунчиликка мувофиқ тасдиқланади.



3-БОБ. ТАНЛОВНИНГ ТАШКИЛ

ЭТИЛИШИ ВА ЎТКАЗИЛИШИ


11. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни дастлабки саралаш илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан тегишли илмий ёки илмий-техник кенгашлар йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

Ваколатга эга кворум - тегишли кенгаш рўйхатга кирган аъзолари таркибининг мажлисда иштирок этаётган камида 75 фоизи мавжуд бўлганда овоз беришда иштирок этган илмий ёки илмий-техник кенгаш аъзолари камида учдан икки қисмининг овозини тўплаган талабгорлар Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар ҳисобланадилар.


12. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилган кундан бошлаб кечи билан 30 кун мобайнида Фанлар академиясига Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятини тавсифловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш учун тақдим этадилар.

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари раҳбарлари Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатиш жараёнининг холислиги ва тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгардирлар.


13. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод кўрсатиш учун тақдимномага қуйидагилар (2 нусхада) илова қилинади:

илмий ташкилотнинг номзоднинг танлов талабларига тўлиқ жавоб бериши ҳақидаги асосланган хулосаси ва танлов мезонларининг қоғоз ва электрон шаклда тўлдирилган ва тасдиқланган шакли;

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг таржимаи ҳоли;

ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, сурати билан;

иш жойидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг камида сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

фан доктори дипломи ва профессор аттестати нусхалари;

илмий ишлар рўйхати (конференция тезислари бу ҳисобга кирмайди) ва нолга тенг бўлмаган импакт-факторли ("Web of Science" халқаро маълумотлар базасига мувофиқ) хорижий нашрлардаги мақолаларнинг нусхаси;

хорижий патентларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса);

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан тайёрланган фан номзодлари ва фалсафа докторлари рўйхати (авторефератларни илова қилган ҳолда);

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан тайёрланган фан докторлари рўйхати (авторефератларни илова қилган ҳолда);

мазкур Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан фаннинг муайян соҳаси ривожига қўшилган ҳисса, фанни шахсий илмий ютуқлар ва халқаро аҳамиятга молик натижалар билан бойитилганлиги, шунингдек, унинг илмий-ташкилий фаолияти ҳақидаги давлат ва рус тилларидаги қисқача маълумотнома (кўпи билан 1 бет, сатр баландлиги 12 пт, Times New Roman шрифтида).

14. Фанлар академияси Президиуми тегишли илмий йўналишлар (фан соҳалари) бўйича танлов комиссияларини (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) Фанлар академияси Президиуми аъзолари, академиклар ва республиканинг тегишли илмий йўналиш бўйича фан доктори даражасига эга етакчи олимлари ҳисобидан ҳар бирининг таркиби 9 аъзодан кам бўлмаган миқдорда шакллантиради.

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг тақдим этилган ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, мавжуд ахборотни таҳлил қилиш ва танлов комиссияларида кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлаш мақсадида Фанлар академияси Президиуми қарори билан танлов комиссиялари ҳузурида тегишли йўналиш бўйича фан докторлари ҳисобидан ҳар бири камида уч аъзодан иборат эксперт гуруҳлари тузилади.


15. Танлов қуйидаги уч босқичдан иборат бўлади:

танловнинг биринчи босқичида - танлов комиссиясининг эксперт гуруҳи Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод ҳақида келиб тушган ҳужжатларни танлов талаблари ва мезонлари, шунингдек, тегишли ихтисосликка мослиги юзасидан дастлабки тарзда кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказади;

танловнинг иккинчи босқичида - ҳар бир Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод тегишли танлов комиссияси йиғилишида илмий маъруза қилади ва танлов комиссияси талабгорнинг илмий-ташкилий фаолияти ва маърузасидан келиб чиққан ҳолда унга балл қўйиш орқали баҳо беради;

танловнинг учинчи босқичида - Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни саралаш Мазкур Низомнинг 2-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни танлов асосида саралаш мезонларига мувофиқ, шунингдек, мазкур Низомнинг 9-бандига биноан уларнинг танлов комиссияси йиғилишида қилган, уларнинг асосий илмий ютуқларини, илмий-ташкилий фаолиятини акс эттирувчи ҳамда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг шахсий ҳиссасини тасдиқловчи илмий маърузасини ҳисобга олган ҳолда танлов комиссиялари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Фаннинг тегишли соҳаси бўйича энг кўп балл олган Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар квотага мувофиқ овоз бериш рўйхатига киритиладилар.

Танлов комиссияси аъзолари таклиф этилган барча номзодлар учун кетма-кет овоз берадилар. Танлов тартиб-тамойили очиқ овоз беришни назарда тутади. Ваколатга эга кворум - танлов комиссияси рўйхатга кирган аъзолари таркибининг мажлисда иштирок этаётган камида 75 фоизи мавжуд бўлганда овоз беришда иштирок этган танлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпроқ овозини тўплаган номзодлар Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун сараланган деб ҳисобланадилар.

Агар тегишли фан соҳаси илмий ихтисосликлари бўйича Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг бирортаси ҳам танлов комиссияси томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра бундан буён ўтиш ва тасдиқланиш учун зарур миқдордаги овозни ололмаса, у ҳолда уларга ажратилган ўрин Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига навбатдаги танлов ўтказилгунгача бўш қолдирилади.


16. Танлов комиссиялари Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун сараланганлар рўйхатини Фанлар академияси Президиумига тасдиқлаш учун тақдим этадилар. Айрим ҳолларда Фанлар академияси Президиуми, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун белгиланган квотадан четга чиқиб, республика илмий-технологик ва фан-таълим салоҳиятини ривожлантиришдаги алоҳида хизматларидан келиб чиққан ҳолда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун сараланганлар рўйхатига киритиш учун қўшимча номзодларни тавсия қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ҲАҚИҚИЙ

АЪЗОЛИГИ (АКАДЕМИКЛИГИ)ГА НОМЗОДЛАРНИ

ФАНЛАР  АКАДЕМИЯСИ  ҲАҚИҚИЙ  АЪЗОЛИГИГА

ТАСДИҚЛАШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИГА ТАҚДИМ ЭТИШ


17. Фанлар академияси Президиуми томонидан Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг танлов комиссиялари томонидан ўтказилган саралашни инобатга олган ҳолда тавсия этилган рўйхати Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.

18. Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари (академиклари) рўйхати оммавий ахборот воситалари ва Фанлар академиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Фанлар академияси Президиуми мазкур Низомга мувофиқ Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га барча номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита жавобгардир.


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов

асосида саралаш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ



Босқичлар


Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар








1-босқич


Фанлар академияси


Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га квотани тегишли фан соҳалари илмий ихтисосликлари кесими бўйича шакллантириш


15 октябргача


























V


2-босқич


Вазирлар Маҳкамаси


Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га тегишли фан соҳалари илмий ихтисосликлари бўйича Фанлар академияси томонидан таклиф этилган квотани мувофиқлаштириш


1 ноябргача





















































V




3-босқич


Фанлар академияси


Танлов ўтказилиши ҳақидаги эълоннинг оммавий ахборот воситатарида ва Фанлар академиясининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши


квотатар

тасдиқлан-

гандан сўнг уч

кун муддатда




























































V





4-босқич


Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари Илмий (илмий-техник) кенгашлари


Илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари илмий (илмий-техник) кенгашлари мажлисларида очиқ овоз бериш йўли билан Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатиш


танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда






















































V




5-босқич


Илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари


Зарур ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уни Фанлар академиясига тақдим этиш


танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда




































V


6-босқич


Фанлар академияси


Фанлар академияси Президиуми аъзолари, академиклар ва эълон қилинган фан йуналишлари ихтисослиги бўйича етакчи олимлар, шунингдек, улар ҳузуридаги эксперт гуруҳлар орасидан танлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш


танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда
































V



7-босқич


Эксперт гуруҳи


Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар бўйича келиб тушган ҳужжатларнинг танлов талаблари ва мезонларига, шунингдек, изланаётган ихтисосликка мослигини дастлабки кўриб чиқиш


бир ҳафта муддатда














































































V


V


8-босқич


Танлов комиссияси


Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг илмий маърузаларини тинглаш ва уларнинг илмий-ташкилотчилик фаолиятини танлов мезонларига мувофиқ 10 балли тизим бўйича баҳолаш


ўн кун муддатда




























































































V










9-босқич


Танлов комиссияси


Номзодларнинг танлов комиссиялари томонидан сараланиши ва Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га саралаб олинган номзодлар рўйхатини Фанлар академияси Президиумига тасдиқлаш


уч кун муддатда




















































































V



10-босқич


Фанлар академияси


Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га саралаб олинган номзодлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига кўриб чиқиш учун киритиш


уч кун муддатда




































V

11-босқич


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га саралаб олинган номзодлар рўйхатининг Ўзбекистон Республикаси Президентигa тақдим этилиши








































































V




V


12-босқич


Фанлар академияси


Фанлар академияси тасдиқланган ҳақиқий аъзолари (академиклари) рўйхатини оммавий ахборот воситалари ва Фанлар академияси расмий веб-сайтида эълон қилиш


рўйхат тасдиқ-

лангандан сўнг





































        





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги

(академиклиги)га номзодларни танлов

асосида саралаш мезонлари

Т/р

Танлов асосида саралаш мезонлари

Баллар

миқдори*


1.

Халқаро рейтинг**


30 баллгача

1.1.

рейтинг шкаласи 1 - 2


5 балл

рейтинг шкаласи 3 - 5


10 балл

рейтинг шкаласи 6 - 8


20 балл

рейтинг шкаласи 9 - 11


25 балл

рейтинг шкаласи 12 ва ундан юқори


30 балл

1.2.

Агар талабгорнинг рейтинги ноль бўлса, унинг илмий ишларни нашр этишдаги фаоллиги Web of Science халқаро маълумотлар базаси ёрдамида ҳисобланган импакт-факторлар йиғиндисига асосланган ҳолда қуйидагича баҳоланади:


импакт-факторлар йиғиндиси 5 гача


2 балл

импакт-факторлар йиғиндиси 5 - 10


3 балл

импакт-факторлар йиғиндиси 11 - 20


5 балл

импакт-факторлар йиғиндиси 21 ва ундан юқори


10 балл

2.

Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли мақолалар билан ҳужжатли тарзда тасдиқланган энг салмоқли илмий натижалар


15 баллгача

2.1.

янги ҳодисанинг кашф этилиши


8 балл

2.2.

янги назариянинг яратилиши


4 балл

2.3.

бошқалар


3 балл

3.

Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш


15 баллгача

3.1.

икки нафар фан доктори (тиббиёт йўналишлари учун - уч нафар фан доктори)


5 балл

3.2.

уч нафардан беш нафаргача фан докторлари (тиббиёт йўналишлари учун - тўрт нафардан тўққиз нафаргача фан докторлари)


7 балл

3.3.

Олти нафар ва ундан ортиқ фан доктори (тиббиёт йўналишлари учун - ўн нафар ва ундан ортиқ фан докторлари)


10 балл

3.4.

Бир нафардан беш нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (тиббиёт йўналишлари учун - бир нафардан тўққиз нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари)


2 балл

3.5.

олти нафардан тўққиз нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (тиббиёт йўналишлари учун - ўн нафардан ўн тўққиз нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари)


4 балл

3.6.

ўн нафар ва ундан ортиқ фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (тиббиёт йўналишлари учун - йигирма нафар ва ундан ортиқ фан номзодлари ёки фалсафа докторлари)


5 балл

4.

Патентлар, монографиялар ва дарсликлар


10 баллгача

4.1.

биттадан учтагача хорижий патентлар


2 балл

4.2.

тўрт ва ундан ортиқ хорижий патентлар


4 балл

4.3.

биттадан учтагача Ўзбекистон Республикаси патентлари ёки муаллифлик гувоҳномалари


1 балл

4.4.

тўрт ва ундан ортиқ Ўзбекистон Республикаси патентлари ёки муаллифлик гувоҳномалари


2 балл

4.5.

хорижда нашр этилган битта монография ёки монографиялардаги боблар


1 балл

4.6.

хорижда нашр этилган икки ва ундан ортиқ монография ёки монографиялардаги боблар


3 балл

4.7.

Ўзбекистонда нашр этилган монографиялар ва дарсликлар


1 балл

5.

Илмий-техник фаолият натижаларининг жорий этилиши


10 баллгача

5.1.

яратилган технология, маҳсулот ва буюмларнинг биттадан тўрттагача лицензияларини сотиш


3 балл

5.2.

яратилган технология, маҳсулот ва буюмларнинг бешта ва ундан ортиқ лицензияларини сотиш


5 балл

5.3.

битта ишланманинг амалиётга жорий этилиши


2 балл

5.4.

икки ва ундан ортиқ ишланмаларнинг амалиётга жорий этилиши


3 балл

5.5.

тан олинган халқаро маълумотлар банкларини яратиш ёки бойитиш


2 балл

6.

Давлат мукофотлари ва халқаро мукофотлар


10 баллгача

6.1.

фахрий унвонлар ёки халқаро мукофотлар


6 балл

6.2.

орденлар ва медаллар


4 балл

7.

Танлов комиссияси мажлисида илмий маърузанинг баҳоланиши***


10 баллгача

Жами баллар


100

           

*) Барча бандлар бўйича тўпланадиган баллар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим. Қўйилган балларнинг ҳаққонийлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми шакллантирадиган танлов комиссиялари ҳузуридаги эксперт гуруҳлари томонидан текширилади.

**) Олимларга унвонлар бериш ва уларни академия аъзолигига сайлаш учун дунёда уларнинг илмий ишларига ҳаволаларнинг даражасини кўрсатувчи рейтинглар шкаласи (Хирш индекси)дан фойдаланилади. Рейтинг холис, олимларнинг ўзлари иштирок этмаган ҳолда, Scopus, Web of Science ва Google Scholar каби халқаро маълумотлар базалари томонидан белгиланади. Олимнинг Хирш индексини текшириш учун энг қулай халқаро маълумотлар базаси Scopus бўлиб, у рўйхатга олишни талаб этмайди. Ҳар қандай олим, шунингдек, танлов комиссиялари ҳузуридаги эксперт гуруҳлари талабгорнинг рейтингини www.scopus.com/freelookup/form/author.uri веб-сайтида бир зумда баҳолаши мумкин.

***) Мазкур банд баллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг маърузаси натижаларига кўра танлов комиссиялари томонидан қўйилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь








































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск