язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2017 й. 897-сон "Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2017 й.

N 897




ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЗОМИН ТУМАНИНИНГ

ДАШТОБОД ШАҲРИДА КИЧИК САНОАТ

ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳрининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, ҳудудда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳрининг умумий майдонида кичик саноат зонасини ташкил этиш таклифига розилик берилсин.


2. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда:

бир ой муддатда Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳри ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижаларига кўра кичик саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мос бўлган объектларни белгиланган тартибда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимлигига берилишини таъминласин;

Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳри ҳудудида жойлашган бўш турган давлат мулки объектлари ва илгари хусусийлаштирилган ишлаб чиқариш майдонларини доимий хатловдан ўтказиб борсин ҳамда хатлов натижаларига кўра янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун мос бўлган объектлар рўйхатини белгиланган тартибда Жиззах вилоятининг эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) киритиб борсин.


3. Белгилансинки:

кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови истисно тариқасида "ноль" ставка миқдорида белгиланади;

кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулклари тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга ижарага берилади ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бизнес режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилганда ва белгиланган иш ўринлари яратилиб, сақланган тақдирда кейинчалик ўрнатилган тартибда мулк ҳуқуқи расмийлаштириб берилади.


4. Кичик саноат зонаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш учун давлат унитар корхонаси шаклидаги дирекция ташкил этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.


6. Маъмурий кенгаш:

кичик саноат зонаси ҳудудида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар манзилли рўйхатига зарур ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

манзилли рўйхат доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари томонидан бир ой муддатда ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

кичик саноат зонаси дирекцияси директорини тасдиқласин, ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ва манбаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиласин;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ушбу қарорда назарда тутилган асосий чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда 2018 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларига узвий боғлаган ҳолда кичик саноат зонасининг йўл-транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда марказлашган инвестицияларни назарда тутсин.


8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва Жиззах вилоят ҳокимлигига кичик саноат зонасида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ белгиланган тартибда электр энергияси, табиий газ ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳридаги тадбиркорлик субъектларига банк-молия хизматларини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг мини банкини очиш ҳамда тижорат банкларига манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича кредит шартномаларининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ва молиялаштириш бошланишини таъминлаш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.А. Салиев ва Зомин тумани ҳокими С.М. Умрзоқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 8 ноябрдаги

897-сон қарорига

ИЛОВА



Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод

шаҳрида 2018-2019 йиллар давомида саноат ва қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида

амалга ошириладиган лойиҳаларнинг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

     

N

Лойиҳа ташаббускори


Лойиҳа номи


Лойиҳа

қиймати

(млн. сўм)


шундан:


Банк номи


Ишга

тушиш

муддати


Иш ўрни

ўз

маблағи


банк

кредити


хорижий

инвестиция

(минг долл.)


Жами



716473

71922

157590

60492



1 841

1.

"Кипарис" ФХ


Қурилиш материаллари (кафель, шлакоблок) ишлаб чиқаришни ташкил этиш


688

192

496


Миллий банк

2018 йил

2-чорак


14

2.

"Зомин агро фреш" МЧЖ


Логистика марказини ташкил этиш


80 000

12 000

68 000


Миллий банк

2018 йил

3-чорак


100

3.

"Зафар универсал сервис" ХК


Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


496

88

408


Халқ банки

2018 йил


4-чорак


8

4.

"Даштобод мебель" ХК


Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


482

80

402


Қишлоқ қурилиш банк

2019 йил

2-чорак


10

5.

ғоч робит бизнес" МЧЖ


Сутни қайта ишлашни ташкил этиш


280

80

200


Қишлоқ қурилиш банк


2019 йил

3-чорак


5

6.

"Зомин полимер" ХК

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


344

200

144


Ипотека банк

2018 йил

4-чорак


10

7.

"Барҳаёт Равшан" ХК


Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1 384

400

984


Асака банк

2018 йил


4-чорак


15

8.

"Исломжон Анорбой" ХК


Алюмин профилдан эшик ва ромлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


200

32

168


Асака банк

2018 йил

2-чорак


3

9.

"Рустам Субонов" ХК

Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


100

30

70


Асака банк

2018 йил

1-чорак


3

10.

"Эркин голд стар" ХК

Пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш


296

96

200


Турон банк

2018 йил

2-чорак


12

11.

"Чўққили тоғ жилоси" ХК

Асалари уялари ва рамкаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш


148

49

99


Турон банк

2018 йил

2-чорак


7

12.

"Зомин текс экспорт" МЧЖ (1-босқич)


Калава ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш


139748



17 360

Миллий банк

2018 йил

2-чорак


150

13.

"Зомин текс экспорт" МЧЖ (2-босқич)


Трикотаж мато ишлаб чиқариш, бўяш ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


255035

24 000


28 700

Миллий банк

2019 йил

1-чорак


350

14.

"Зомин текс экспорт" МЧЖ

Болалар гигиеник тагликларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1 124

416


88

Миллий банк

2019 йил

2-чорак


30

15.

"Зомин текс экспорт" МЧЖ

Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1 326

416


113

Миллий банк

2019 йил

4-чорак


100

16.

"Зомин текс экспорт" МЧЖ

Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


458

208


31

Миллий банк

2019 йил


3-чорак


24

17.

"Зомин текс экспорт" МЧЖ


Микрофибра ишлаб чиқаришни ташкил этиш


24 150



3 000

Миллий банк

2019 йил

4-чорак


50

18.

"Гўзал Зомин Автомобилчи" МЧЖ


Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


600

200

400


Ҳамкорбанк

2018 йил

2-чорак


8

19.

"Dal Teknik Makina" МЧЖ ҚК


Брусчатка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


16 100



2 000

ЎТ-Банк

2018 йил

4-чорак


12

20.

"Dal Teknik Makina" МЧЖ ҚК


Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


8 050



1 000

ЎТ-Банк

2018 йил

4-чорак


15

21.

"Dal Teknik Makina" МЧЖ ҚК


Газобетон маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш


66010



8 200

ЎТ-Банк

2019 йил

4-чорак


40

22.

"Zomin Milk Food" МЧЖ


Қуруқ сут, музлатилган йогурт, музқаймоқ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


35 000

9 000

26 000


Азия Алянс банк

2018 йил

4-чорак


100

23.

"Zamon-Baxor" ХК


Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


250

100

150


Микрокредит банк


2018 йил

1-чорак


5

24.

"Temur-Dovud" ХК


Шлакоблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш


220

120

100


Микрокредит банк

2018 йил

3-чорак


10

25.

"Зомин Текстил" МЧЖ


Ип калава ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


53 984

18 115

35 869


Миллий банк

2018 йил

2-чорак


250

26.

"Зомин Текстил" МЧЖ


Трикотаж мато тўқишни ташкил қилиш


24 000

4 800

19 200


Миллий банк

2018 йил

4-чорак


150

27.

"Зомин Текстил" МЧЖ


Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


4 000

800

3 200


Миллий банк

2019 йил

1-чорак


350

28.

"Сирдарё барака улгуржи савдо" МЧЖ


Музлатгич сиғимини ташкил этиш


2 000

500

1 500


тижорат банки

2018 йил

4-чорак


10

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 9 ноябрь