Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.12.2016 й. 1161-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2016 й.

N 1161



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН  ФОЙДАЛАНГАНЛИК  УЧУН

2017 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ

ҲАҚИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сонли ("Тошкент Оқшоми", 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 16 декабрдаги 122-сонли, Молия вазирлигининг 2016 йил 16 декабрдаги ММ/08-01-32-14/437-сонли, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 16 декабрдаги 377/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 16 декабрдаги 378/01-14-сонли хатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (И. Кадиров):

давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерный Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), "Компютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов):

мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 4 январдаги 1-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан бошлаб қонуний кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н. Хусанов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                             Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2017 йил 5 январь






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил 29 декабрдаги

1161-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас

мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда

қўлланиладиган ижара тўловининг

ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ

        

Т/р

Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсадлари


Бир йиллик

энг кам ставкаси

1 кв.м (сўм)


САНОАТ

1.

Ёқилғи саноати


3 850

2.

Кимё саноати


3 850

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск