ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 15.11.2017 й. 38-сон "Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.12.2017 й. 2485-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2017 й.

N 2485-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

15.11.2017 й.

N 38


ҚАРОРИ



Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш,

қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 11-сон қарори (рўйхат рақами 2485, 2013 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 399-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 15-бандидаги "гигиена сертификати" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик хулосаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                    М. Курбанов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1212-модда
































Время: 0.0061
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш