ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 09.01.2018 й. ЎРҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.12.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2017 й. маъқулланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.01.2018 й.

N ЎРҚ-458



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МУДОФАА ДОКТРИНАСИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси тўғрисида"ги 105-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 180-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 10 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 23-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 1-сон, 3-модда












































Время: 0.2032
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш