ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2018 й. 53-сон "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2018 й.

N 53



ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

ЗАМОНАВИЙ ШАКЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фермер хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда фермер хўжаликлари деб аталади) ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантириш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тўқимачилик саноати корхоналари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2018 йил пахта хом ашёси ҳосили доирасида синаб кўришни ҳисобга олган ҳолда 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ҳудудларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ҳамда ушбу ишлаб чиқаришни тўқимачилик саноати корхоналари (кейинги ўринларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари деб аталади) ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри контрактация шартномасини тузиш асосида ташкил этиш назарда тутилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга, ҳосилдорликни оширишга ва етиштириладиган пахта хом ашёсининг ўз вақтида йиғиб-териб олинишига кўмаклашади, шунингдек, унинг чуқур қайта ишланишини ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини таъминлайди;

лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материал ресурслар етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ҳамда тартиб пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига татбиқ этилади;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган пахта толаси ихтиёрий равишда сертификатланади;

ишлаб чиқарилган пахта толасининг ўз ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжларидан ошадиган ҳажмлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан биржа савдолари орқали бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;

пахтадан олинган чигит пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан ёғ-мой корхоналарига биржа савдолари ёки маҳсулотни қайтариш асосида, ёғ-мой маҳсулотини кейинчалик биржа савдолари орқали реализация қилиш шарти билан, қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) эса тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биринчи навбатда, фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;

қўшимча маҳсулотлар (линт, ўлик пахта ва бошқалар) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан маҳаллий истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилади;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан харид қилинадиган пахта хом ашёси нархи фермер хўжаликларининг рентабеллиги ҳисобга олиниб, агротехнологик хариталар асосида шакллантириладиган харажатлардан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида белгиланади ва давлат эҳтиёжлари учун белгиланган нархлардан паст бўлмаслиги лозим.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ўн кун муддатда фермер хўжаликлари рўйхатини белгиласинлар ҳамда уларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари билан контрактация шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича намунавий контрактация шартномасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин, унда жумладан фермер хўжаликларининг ўз мажбуриятларини сўзсиз бажариши чораларини назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси шартномалар шартларининг сўзсиз бажарилиши, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши доирасида ерлардан самарали фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Белгилансинки:

фермер хўжаликларига пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришининг тегишли ташкилотчилари томонидан контрактация шартномасида назарда тутилган миқдорларда ва шартлар асосида аванс берилади;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари пахта хом ашёсини етиштириш ва уларга етказиб беришни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали кредитлар ажратади ва таъминот сифатида суғурта полиси тақдим этади;

фермер хўжаликлари билан пахта хомашёси учун якуний ҳисоб-китоблар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари томонидан ҳосил йиғиб-териб олинадиган йил охиригича амалга оширилади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши учун пахта хом ашёси етиштириш мақсадида ажратиладиган маблағлар фермер хўжалигининг махсус ҳисобрақамига, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари билан тузилган шартномалар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ўтказилади;

фермер хўжаликларининг махсус ҳисобрақамларига тушадиган маблағлардан янги пахта хом ашёси ҳосили етиштириш учун фақат зарур товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун фойдаланиш мумкин ва ҳисобрақамлар эгаларининг янги ҳосилни етиштириш билан боғлиқ бўлмаган илгари юзага келган мажбуриятларини қоплашга йўналтирилиши мумкин эмас;

пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришга доир қўшимча харажатлар ҳамда фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш харажатлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан ўз маблағлари ёки тижорат банкларининг тўқимачилик ҳамда тикувчилик-трикотаж маҳсулотлари етказиб бериш бўйича экспорт контрактлари кафолати остида ажратиладиган кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин;

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

7. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ҳудудлар шароитлари, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, сув ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шунингдек, пахтанинг тозалигига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, ғўзанинг селекция навларини мустақил равишда жойлаштириш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ҳудудлар шароитларини ҳисобга олган ҳолда, селекция навларини жойлаштириш бўйича тавсиялар берсин.

8. "Ўзпахтасаноат" АЖ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари билан пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаси тузган фермер хўжаликларига белгиланган тартибда тасдиқланган навлар ҳамда ҳажмлар бўйича чигит етказиб берилишини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларининг ташкилотчилари билан келишган ҳолда таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзпахтасаноат" АЖ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши учун пахта хом ашёсини қайта ишлаш юзасидан белгиланган асосли тарифларни пахта тозалаш корхоналари бўйича бир ой муддатда тасдиқласин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар бир фермер хўжалиги бўйича ирригация ҳамда мелиорация тизимларини мунтазам тозалаш, ерларни текислаш ва ернинг қаттиқ гипс қатламини очиш бўйича чуқур юмшатиш ишларини ташкил қилиш, шунингдек, пахта хом ашёси етиштирадиган ва пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун узлуксиз сув таъминоти тадбирларининг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминласинлар.

11. Белгилаб қўйилсинки, пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш маҳсулотини қайтариш асосида пахта тозалаш корхонасида ёхуд пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларининг ўз корхонасида ёки улар томонидан ижарага олинган пахта тозалаш корхонасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарини ва пахта тайёрлаш пунктларини хатловдан ўтказсин ва уларнинг ҳолатини баҳоласин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони билан ташкил этилган Пахта-тўқимачилик кластерларини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия (З.Т. Мирзаев):

2018 йил 1 мартгача бўлган муддатда - пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарини ва пахта тайёрлаш пунктларининг техник ва молиявий ҳолатини баҳолаш асосида улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрласин ва киритсин, унда шу жумладан уларни пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ижарага беришни, тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда ёки инвестиция мажбуриятлари остида "нол" харид қиймати бўйича сотишни ёхуд қувватлардан маҳсулотини қайтариш шарти билан фойдаланишни назарда тутсин;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этилиши мониторингини олиб бориш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларни уч кун муддатда 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирсин;

2018 йил пахта хом ашёси ҳосили якунлари бўйича пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ва кластерларни ташкил этишга доир фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришни ташкил этишнинг бозор механизмини шакллантириш юзасидан таклифлар киритсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси (З.Т. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорида назарда тутилган шартларда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун уларга кредит линиялари ажратиш, шу жумладан, асбоб-ускуналар импорт қилиш учун уларга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банклари билан биргаликда молиялаштириш шартларини татбиқ этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


13. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари "Bek cluster" МЧЖ ва "Bukhara cotton textile cluster Agrokompleks" ХК МЧЖ томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, божхона тўловлари тўлашдан 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинадиган (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) хом ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 январдаги

53-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018 йилдан бошлаб пахта-тўқимачилик ишлаб

чиқариши ташкил этиладиган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Минтақа, туман

Пахта-тўқимачилик

ишлаб чиқаришининг

ташкилотчилари


Ер

майдони,

га

Хизмат кўрсатувчи банк

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани


"Бостон кластер" МЧЖ,

"Хоразм текс" МЧЖ

11 700

"Ўзмиллийбанк"

2.

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани


"Хантекс" МЧЖ,

"Khantex Group" МЧЖ ва

"Khantex Agro Servis" МЧЖ

9 225

"Ўзмиллийбанк"

3-1.

Бухоро вилояти, Ромитан тумани

"Bukhara cotton textile cluster AGRОKОMPLEKS" ХК МЧЖ

7 450

Асакабанк

5.

Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани; Сурхондарё вилояти, Ангор тумани


"Ғузор Текстиль Импекс" МЧЖ


13 500

"Ўзмиллийбанк"


6.

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани


"Textile Finance Namangan" МЧЖ ХК


9 836

Ипотека банк, Инфин банк


7.

Навоий вилояти, Навбаҳор ва Конимех туманлари


"Навбаҳор текстиль" МЧЖ


8 422

"Асака" банки


8.

Навоий вилояти, Хатирчи, Қизилтепа ва Кармана туманлари


"Бахт текстиль" МЧЖ ва "Бахт Навоий" МЧЖ (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорига мувофиқ Қизилтепа туманида ажратилган 10 минг гектар ерни ҳисобга олган ҳолда)

25 378

"Ўзмиллийбанк"

9.

Самарқанд вилояти, Нарпай тумани


"Мароканд Сифат" МЧЖ


10 717

"Ўзмиллийбанк"

10-1.

Сирдарё вилояти, Мирзаобод, Ховос туманлари

"Bek cluster" МЧЖ қўшма корхонаси таркибига кирувчи "Mirzaobod universal trade cluster" хусусий корхонаси

16 500

Асакабанк

11.

Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани


"Abc Oqqorgon Agro Classter" МЧЖ


13 700

"Агробанк"

12.

Фарғона вилояти, Риштон тумани


"Рус Ўзбектекс" МЧЖ


6 800

"Ўзмиллийбанк"

13.

Хоразм вилояти, Шовот тумани


"Textile Finance Khorezm" МЧЖ ХК


9 630

Ипотека-банк, Инфин банк


Жами



132 808


    

Изоҳ.

Ер майдонлари алмашлаб экиш изчиллигидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 январдаги

53-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши

ташкил этилиши мониторингини олиб бориш

бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

           

1.

Лавозимига кўра


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокими, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Лавозимига кўра


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

Лавозимига кўра


-

туман ҳокимлари


4.

Лавозимига кўра


-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокуратураси қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида қонунчилик ижро этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи


5.

Лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

6.

Лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


7.

Лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


8.

Лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


9.

Лавозимига кўра


-

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг масъул ходими


10.

Лавозимига кўра


-

хизмат кўрсатувчи тижорат банки вилоят филиалининг бошқарувчиси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 январь







































Время: 0.1032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск