ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.1997 й. 374-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.1997 й.

N 374



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида" 1997 йил 8 июлдаги Фармонга мувофиқ, шунингдек, республика божхона органлари томонидан божхона ишларини ташкил этиш бўйича улар зиммасига юкланган вазифаларнинг тезкорлик билан ва самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки, Давлат божхона қўмитасини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда Давлат божхона қўмитасини жорий таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ажратиладиган зарур маблағларни ҳар йили назарда тутсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тугатилган божхона Бош бошқармаси бошлиқлар таркибининг мансабдор шахсларида улар эга бўлишган махсус ва шахсий унвонлар сақлаб қолинсин, уларнинг 1994 йил 18 январдан 1997 йил 8 июлгача божхона органларида ишлаган вақти ички ишлар ходимларига татбиқан узоқ вақт ишлаганлик учун устамалар, пенсия тайинлашда хизмат стажига қўшилсин.

Белгилаб қўйилсинки, божхона органлари мансабдор шахсларининг ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти ҳарбий хизматни ўтаган ёки ички ишлар органларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган шартларда ва нормалар бўйича амалга оширилади.

7. Божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ижтимоий дастурларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасининг моддий ёрдам ва божхона органларини ривожлантириш махсус жамгармаси негизида моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамгармаси тузилсин.

Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумлар ҳисобига шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамгармасини ташкил этиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998-2000 йилларда божхона назоратини янада такомиллаштириш ва божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқсин ва 1997 йил 1 декабргача Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда божхона органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек Марказий банки сўровларига кўра божхона статистикаси бўйича ҳисобот маълумотларини тақдим этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги йиллик инвестиция дастурларини тузишда уларга Давлат божхона қўмитаси объектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилишни киритишни назарда тутсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитаси шахсий таркибига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.


12. Божхона органлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг касб савиясини ошириш бўйича ишларни яхшилаш, шунингдек, божхона расмийлаштиришлари бўйича мутахассисларни ўқитиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасининг Вилоятлараро ўқув маркази Давлат божхона қўмитаси ходимларининг умумий сони доирасида штатдаги ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) 20 нафар бўлган Давлат божхона қўмитаси ўқув марказига айлантирилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат божхона қўмитаси ўқув марказини жойлаштириш масаласини икки ой муддатда ҳал қилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати 1997 йилдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати Институти базасида божхона органларининг тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи мансабдор шахсларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил қилсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1994 йил 4 мартдаги қарорининг божхона органлари фаолиятини ташкил этишга тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов

















































































Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск