Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ташқи иқтисодий фаолият / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 сентябрдаги

416-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг

олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон, "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартибини белгилаб беради.

Биржаларда ва ярмаркаларда тузилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактларини ҳисобга олиш хусусиятлари биржалар ва ярмаркалар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бартер контракти - Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида бартер асосида товарларни экспорт қилиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) юзасидан тузилган хўжалик шартномаси;


ташқи савдо контрактлари - хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт, бартер ва импорт контрактлари;


товарлар импорти - товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;


ишлар (хизматлар) импорти - хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектига ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;


импорт қилувчилар - юридик шахслар - товарлар, ишлар ва хизматларни импорт қилишга Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан импорт контрактлари тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;


импорт контракти - товарлар, ишлар ва хизматлар импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;


хўжалик юритувчи субъектлар - Ўзбекистон Республикасининг экспорт қилувчилари ва импорт қилувчилари;


экспорт қилувчилар - юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар, - товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан экспорт ва бартер контрактларини тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;


экспорт контракти - товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари);


ишлар (хизматлар) экспорти - Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;


товарлар экспорти - агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;


инвойс - товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига счёт-фактура.


II. ТАШҚИ САВДО КОНТРАКТЛАРИГА ВА ИНВОЙС

ҚЎЙИЛАДИГАН ЭНГ КАМ ТАЛАБЛАР

3. Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:


3.1. Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади.


3.2. Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.

Товарнинг миқдори қабул қилинган ўлчовларнинг метрик тизимида халқаро бирликларда ифодаланади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирликлар тизими миқдорларини белгилаш тартибига мувофиқ ўлчов бирлигини аниқлаш мумкин.

Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.

Қуйидагилар товарнинг сифатини белгилашнинг асосий усуллари ҳисобланади:

стандарт бўйича: умумий қабул қилинган халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи ГОСТлар;

спецификация бўйича: техник параметрларни кўрсатиш;

асосий моддалар мавжудлиги бўйича: кўрсаткич-минимум, аралашмалар бўйича -

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск