Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Имущественная основа предпринимательской деятельности /

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2018 й. 205-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 мартдаги

205-сон қарорига

1-ИЛОВА



Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

участкаларидан самарали фойдаланишни

ташкил этиш ва мониторингини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида (кейинги ўринларда томорқа ер участкалари деб аталади) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, парранда ва чорва молларини парвариш қилиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


деҳқон хўжалиги - мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ва реализация қилишни деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида амалга оширувчи хўжалик;

томорқа ер участкаси - томорқа хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадида ажратилган ер участкаси;

томорқа хўжалиги - шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолияти;

тўқсонбости экинлари - навбатдаги йилда эрта ҳосил етиштириш учун кеч кузда (ноябрь ойининг учинчи ва декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида) совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин экиладиган совуққа чидамли сабзавот экинлари;


улгуржи истеъмолчилар - тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари;

эртаки (эртапишар) экинлар - ҳудудларнинг табиий тупроққлим шароитлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, қиш ва эрта баҳорда экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар;


ўртаки (ўртапишар) экинлар - суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча ҳосил олиш учун тўқсонбости усулида ва эрта баҳорда экилган экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар.


3. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ВА ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИДА

ЭКИЛАДИГАН ЭКИНЛАР ҲАМДА БОҚИЛАДИГАН ЧОРВА МОЛЛАРИ

ВА ПАРРАНДАЛАР СОНИНИ ЎРГАНИШ ВА ДЕҲҚОН ВА ТОМОРҚА

ҲЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ

ДАСТУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА

ИЖРОГА ҚАРАТИШ ТАРТИБИ

4. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман ҳокимининг ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.

Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари, туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (шаҳар) ирригация бўлими, туман (шаҳар) касаба уюшмаси бўлими, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади.

Ишчи гуруҳ ўз ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори билан ташкил этилган секторлар кесимида бўлиниб, иш олиб боради. Сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ишчи гуруҳ фаолиятининг самарали олиб борилиши учун барча шароитларни яратишга масъулдир.


5. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили декабрь-январь ойларида хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроққлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳиши ўрганиб чиқилади.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ўрганилган хонадон бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклда маълумотнома тўлдирилади ва Кенгашга тақдим этилади.


6. Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари Кенгаш томонидан умумлаштирилади ва фуқаролар йиғини кесимида тайёрланган маълумотларни туман ҳокимига 10 февралгача тақдим этади.

Тақдим этилган маълумотлар туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилади ва 15 февралгача деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш деҳқон ва томорқа ҳўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини (кейинги ўринларда - ҳудудий дастурлар) тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

7. Халқ депутатлари туман кенгаши 20 февралгача туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини ўз сессиясида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

8. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 мартгача қарорда назарда тутилган деҳқон ҳўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига етказилади.


3-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ВА ТОМОРҚА

ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

9. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари қуйидагиларни амалга оширадилар:

деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасини шудгорлаш, экишга тайёрлашда пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қуйиш;

деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкалари учун уруғлик, кўчат, зарур минерал ўғит, кимёвий воситалар ҳамда чорва моллари ва паррандаларга озуқаларнинг жойида (маҳаллада) доимий савдосини, шунингдек, кўчма дўконлар орқали сотилишини ташкил этиш;

олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда экин турларини парваришлаш учун зарур моддий техник ресурсларни етказиб бериш, мевали ва манзарали дарахтларга шакл ва кимёвий ишлов беришни ташкил қилиш;

чорва моллари ва паррандаларга пулли зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;

иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари ва паррандалар харид қилиш ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун молиявий кўмак (шу жумладан, банк кредитлари) берилишида ҳамда зарур материаллар таъминотида амалий ёрдам беришни ташкил этиш.


9-1. Ҳоким ёрдамчилари туман (шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда қуйидаги вазифаларни бажаради:

хонадонма-хонадон юриш орқали томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини, ушбу қарор доирасида томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини, шунингдек, тузилган шартнома шартларига риоя этилишини даврий мониторинг қилиб бориш;

томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа ерларини хизматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек, томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш.

10. Кенгаш деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўрганиб боради ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этади.


4-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ВА ТОМОРҚА

ЕР УЧАСТКАЛАРИДА ЕТИШТИРИЛГАН

МАҲСУЛОТЛАР ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА

УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар, маҳсулотлар ҳажми, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида маълумотларни умумлаштириб, маҳалла паспортига киритади ва ҳар олти ойда ушбу маълумотларни янгилаб боради.

Кенгаш томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек, ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш бўйича туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб борилади.

Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ортиқча қисми сотилишини ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан улгуржи истеъмолчиларни, уларнинг хоҳишига кўра, ҳудудларга бириктириш ва улар томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш шоҳобчаларини ташкил қилишни йўлга қўйиш, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этилади.

Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида хатловга биноан кўзланган мева кўчатлари ва сабзовотлар экиш учун зарурий кўчатлар ва уруғликлар етказиб бериш ва парваришлаш давомида агротехнологик хизматлар кўрсатиш, етиштирилган маҳсулотларни тўловини амалга оширган ҳолда йиғиб олиш ҳамда захирага, қайта ишловчига, экспортёрларга етказиб берувчи томорқа-хизмат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.

13. Томорқа ер участкаларида бо

...
Время: 0.0814
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск