Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Молия вазирлигининг 53-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-25-сон "Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 07.03.2018 й. Қарори (АВ томонидан 12.03.2018 й. 2463-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2018 й.

N 2463-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.03.2018 й.

N 53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.03.2018 й.

N 2018-25


ҚАРОРИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик

фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан

қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 26 апрелдаги 41 ва 2013-24-сон қарори (рўйхат рақами 2463, 2013 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик

фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан

қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9-банддаги "25" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:

"Паспорт маълумотлари" деган сўзлар "Паспорт ёки истиқомат гувоҳномаси маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

эслатманинг 3-бандидаги "25" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада:

"Паспорт" деган сўз "Паспорт ёки истиқомат гувоҳномаси маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"жисмоний шахснинг паспорти" деган сўзлар "жисмоний шахснинг паспорти ёки истиқомат гувоҳномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 209-модда
































Время: 0.2117
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш