Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Молия вазирлигининг 52-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-19-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-1-сон Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 01.03.2018 й. Қарори (АВ томонидан 27.03.2018 й. 2836-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.03.2018 й.

N 2836-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.03.2018 й.

N 52


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

01.03.2018 й.

N 2018-19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

01.03.2018 й.

N 341-В-1


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг

тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия,

нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга

оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарори (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг

тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия,

нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга

оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 13-банддаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 14-банднинг биринчи хатбошиси ва 15-банддаги "Меҳнат вазирлигининг" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақалар олишга талабномалар бола туғилган кундан бошлаб 6 ойдан, дафн этишга эса шахс вафот этган кундан 60 кундан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим.".


4. 48 - 50-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 51-банддаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 52-банддаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 249-модда






































Время: 0.2226
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish