ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Молия вазирлигининг 59-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 5-2018-сон "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 06.03.2018 й. Қарори (АВ томонидан 16.04.2018 й. 2999-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2018 й.

N 2999

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.03.2018 й.

N 59

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.03.2018 й.

N 5-2018

ҚАРОРИ




Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий

таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли

асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга

моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 26 сентябрдаги 73, 4-2016-сон "Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2838, 2016 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 46-сон, 533-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

     

     

Молия вазири

Д. Кучкаров

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

    

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 339-модда










































Время: 0.2144
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш