Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.03.2018 й. 237-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Махкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

237-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини,

ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг

эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини,

агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек

уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус

асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва

реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда

бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини

тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш,

кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;

бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.


3. Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулот - қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса;


ҳарбий техника - жанговар харакатларни олиб бориш ва таъминлаш, қўшинларни ўқитиш ҳамда унинг белгиланган мақсадда фойдаланишга тайёрлик даражасини таъминлаш учун мўлжалланган техника;


қурол-яроғ - қурол-яроғ ва уни қўллашни таъминловчи техник воситалар ҳамда ўқ-дорилар жамланмаси;


қурол - тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонга уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар;

ўқ-дорилар - қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;

ҳарбий техниканинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборлари - катта (таркибий) буюмнинг таркибий қисми ҳисобланган ва таъмирлаш (буюмнинг соз ва ишлашга лаёқатли ҳолатини сақлаш ёки қайта тиклаш) мақсадида фойдаланилаётган шундай қисмни алмаштириш учун мўлжалланган қисмлар, деталлар;


ҳимояланиш воситалари - инсонни ва ҳарбий техникани совуқ, ўқ отар қуролнинг физик таъсиридан, шунингдек, парчалардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган воситалар;


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар - асосида ҳарбий мақсадга мўлжаллаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотдан қатъий назар, қўйиладиган алоҳида талабларга мос келадиган материаллар;


махсус ускуна - ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, тугатиш ва қайта ишлашда ўзига хос (ностандарт) технологик операцияларни бажариш учун ишлатиладиган машиналар, дастгоҳлар ва агрегатлар;


ҳарбий-техника воситалари - қуролли кучларнинг жанговар ҳаракатларини ва доимий фаолиятини таъминлайдиган техник воситалар;


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни тугатиш (йўқ қилиш) - ҳарбий мақсадга мўлжалланган ва бугунги шароитда атроф муҳит ва аҳоли учун бартараф этиб бўлмайдиган хавф туғдирадиган маҳсулотни у буткул йўқ қилингунича қайта ишлаш;


ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни қайта ишлаш - ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни унинг эксплуатация муддати тугагандан сўнг саноат йўли билан қайта ишлаш ва/ёки шундай маҳсулотдан олинган хомашё, моддалар ва материаллардан такрорий фойдаланиш орқали ишлатиш.


4. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти лицензиялаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемаси бўйича амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган лицензиялаштириладиган фаолият турларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорларида кўзда тутилган фаолият турларини амалга ошириш шарти билан, тегишли лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.


7. Лицензияни бериш, беришни рад қилиш, тўхтатиш, қайта тиклаш ёки унинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси (кейинги ўринларда лицензия берувчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноат давлат қўмитаси Давлат мудофаа буюртмасини амалга ошириш бошқармасининг Сифатни назорат қилиш, стандартлаштириш ва лицензиялаш бўлими (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни қўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди.


8. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда намунавий лицензиялар берилади. Бунда талабгорнинг аризасига биноан лицензия ушбу Низомга 2-иловада қайд этилган барча фаолият турлари учун берилиши мумкин.


9. Лицензия 5 йил муддатга берилади. Бунда талабгорнинг аризасига асосан лицензиянинг амал қилиш муддати камида беш йил этиб белгиланиши мумкин.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


10. Қуйидагилар қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ҳамда шартлари ҳисобланади:

юридик шахс шататида касбий маълумотга эга ва лицензияланадиган фаолият турига мос малака талабларига жавоб берадиган зарур мутахассисларнинг мавжудлиги;

моддий-техника базаси, бинолар ва иншоотларнинг портлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги номалари ва талабларига, шунингдек, санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги;

табиатни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларни таъминлаш ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш;

фойдаланиладиган ускуналарнинг техник хусусиятлари ва ўлчаш аниқлигининг уларга ишларни бажариш учун қўйиладиган талабларга мос келиши;

сифат бўйича қўйиладиган талабларга мос бутловчи деталлар ва сарфланадиган материаллардан фойдаланиш;

ҳужжатлар, материаллар, ярим фабрикатлар, маҳсулотнинг бутловчи буюмларини (намуналарини) сақлаш шароитларининг мавжудлиги (утилизация ва йўқ қилиш ишлари учун - қимматбаҳо металларни сақлаш

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск