ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.02.2018 й. 7/9-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 25.04.2018 й. 2209-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.04.2018 й.

N 2209-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.02.2018 й.

N 7/9


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки томонидан микрокредит ташкилотлари

ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки томонидан микрокредит ташкилотлари

ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартириш ва

қўшимчалар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.";


б) 3-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"назорат тартибида текшириш - нобанк кредит ташкилотларининг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан амалга ошириладиган текшириш;";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II. Текшириш ўтказиш";


г) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Нобанк кредит ташкилотларини текшириш масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.

9. Текширишлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида ўтказилади.";


д) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Назорат тартибида текшириш Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойиши асосида бир иш куни ичида ўтказилади.";


е) 11-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти кўпи билан йилига бир марта текширишдан ўтказилади, қонун ҳужжатларида бошқа муддатлар кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Текшириш Марказий банкнинг фармойиши асосида ҳар бир нобанк кредит ташкилоти бўйича алоҳида тайинланади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


ж) 12, 13-бандлар ва III боб ўз кучини йўқотган деб топилсин;


з) 14-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 апрель, 17-сон, 355-модда








































Время: 0.1978
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish