ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.01.2018 й. 2963-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 29.12.2017 й. 191-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2018 йил 12 январда 2963-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2017 йил 29 декабрдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини
ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни
қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи - ойига 172 240 сўм;
ёшга доир пенсиялар - ойига 336 880 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 336 880 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 206 720 сўм белгиланди.
2. 2017 йил 1 декабрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2017 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,15 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (172 240 сўм х 8 = 1 377 920 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 1 377 920 сўм (172 240 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси ва даври |
Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
Сўмларда:
|
|
01.01.1973 йилдан |
70,00 |
01.01.1992 йилдан |
350,00 |
01.03.1992 йилдан |
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
01.04.1992 йилдан |
550,00 |
01.07.1992 йилдан |
1 000,00 |
01.09.1992 йилдан |
1 250,00 |
01.10.1992 йилдан |
2 000,00 |
01.01.1993 йилдан |
2 500,00 |
01.04.1993 йилдан |
3 000,00 |
01.06.1993 йилдан |
7 500,00 |
01.07.1993 йилдан |
11 250,00 |
01.09.1993 йилдан |
13 500,00 |
01.11.1993 йилдан |
16 200,00 |
Сўм-купонларда:
|
|
01.12.1993 йилдан |
24 300,00 |
01.01.1994 йилдан |
30 000,00 |
01.03.1994 йилдан |
45 000,00 |
01.06.1994 йилдан |
70 000,00 |
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):
|
|
01.07.1994 йилдан |
70,00 |
01.08.1994 йилдан |
100,00 |
01.03.1995 йилдан |
150,00 |
01.09.1995 йилдан |
250,00 |
01.04.1996 йилдан |
400,00 |
01.09.1996 йилдан |
550,00 |
01.12.1996 йилдан |
600,00 |
01.07.1997 йилдан |
750,00 |
01.07.1998 йилдан |
1 100,00 |
01.01.1999 йилдан |
1 320,00 |
01.08.1999 йилдан |
1 750,00 |
01.08.2000 йилдан |
2 450,00 |
01.08.2001 йилдан |
3 430,00 |
01.04.2002 йилдан |
3 945,00 |
01.08.2002 йилдан |
4 535,00 |
01.05.2003 йилдан |
5 440,00 |
01.08.2004 йилдан |
6 530,00 |
01.05.2005 йилдан |
7 835,00 |
01.10.2005 йилдан |
9 400,00 |
01.07.2006 йилдан |
10 800,00 |
01.11.2006 йилдан |
12 420,00 |
01.08.2007 йилдан |
15 525,00 |
01.11.2007 йилдан |
(15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17 077,50 |
01.12.2007 йилдан |
18 630,00 |
01.04.2008 йилдан |
20 865,00 |
01.09.2008 йилдан |
25 040,00 |
01.11.2008 йилдан |
(25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00 |
01.12.2008 йилдан |
28 040,00 |
01.08.2009 йилдан |
33 645,00 |
01.12.2009 йилдан |
37 680,00 |
01.08.2010 йилдан |
45 215,00 |
01.12.2010 йилдан |
49 735,00 |
01.08.2011 йилдан |
57 200,00 |
01.12.2011 йилдан |
62 920,00 |
01.08.2012 йилдан |
72 355,00 |
01.12.2012 йилдан |
79 590,00 |
01.08.2013 йилдан |
(79 590,00 + 91 530,00) / 2 = 85 560,00 |
01.09.2013 йилдан |
91 530,00 |
01.12.2013 йилдан |
(91 530,00 + 96 105,00) / 2 = 93 817,50 |
01.01.2014 йилдан |
96 105,00 |
01.09.2014 йилдан |
107 635,00 |
01.12.2014 йилдан |
(107 635,00 + 118 400,00) / 2 = 113 017,50 |
01.01.2015 йилдан |
118 400,00 |
01.09.2015 йилдан |
130 240,00 |
01.10.2016 йилдан |
149 775,00 |
01.12.2017 йилдан |
172 240,00 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 12 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 15 январь, 2-сон, 43-модда