Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2018 й. ПФ-5430-сон "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.05.2018 й.

N ПФ-5430



МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК

ЯНГИЛАШ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РОЛИНИ

ТУБДАН ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Кейинги вақтларда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар кўрилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди.

Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 9 200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда.

Шу билан бирга ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишда, уларнинг маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларини қондиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда. Хусусан:

биринчидан, давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва конструктив мулоқот механизмлари йўлга қўйилмаган, нодавлат нотижорат ташкилотларининг эҳтиёжлари тизимли таҳлил қилинмаяпти, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун самарали майдонлар яратилмаган;

иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш даражасининг пастлиги барча ижтимоий гуруҳларнинг турли нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ифодаланадиган манфаатларини чуқур ўрганиш ҳамда инобатга олишга имкон бермаяпти;

учинчидан, етарли қонунчилик базаси яратилганлигига қарамай, ижтимоий шериклик давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида фуқароларнинг кенг кўламли ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга, уларнинг, айниқса, ёшларнинг ташаббуслари ва замонавий ғояларини ҳақиқатда илгари суришга қаратилган ҳамкорликнинг самарали механизмига айлана олмади;

тўртинчидан, мамлакатни социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича инновацион ғояларни таклиф қилувчи фаол, ўзининг ташаббусларига таяниб фаолият кўрсатадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чоралари лозим даражада амалга оширилмаяпти;

бешинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини, уларнинг фаолияти

...
Время: 0.0243
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш