Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 й. 550-сон "2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2018 й.

N 550




2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг молия, банк ва солиқ тизимлари ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналарида инвестиция фаолияти учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2018/2019 ўқув йилига қабул квоталари 1-иловага мувофиқ;

"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)" мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасида бошқарув кадрлари тайёрланишини эътиборга олган ҳолда мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган магистратура босқичида бошқарув кадрлари тайёрлаш мутахассисликлари номларини бир ой муддатда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси қабул комиссиясига Академияга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 июлдаги

550-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

магистратураси бўйича 2018/2019 ўқув йилига

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

      

Т/р

Мутахассисликлар номи

Жами

шу жумладан

давлат гранти

тўлов-контракт

1.

Иқтисодиётни монетар тартибга солиш

10

7

3

2.

Тижорат банкларини бошқариш

45

11

34

3.

Банк ҳисоби, аудити ва назорати

15

5

10

4.

Инвестицияларни бошқариш (банк сектори)

30

6

24

5.

Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)

15

4

11

6.

Давлат молиясини бошқариш

35

15

20

7.

Давлат молиявий назорати ва аудити

10

3

7

8.

Суғурта компанияларини бошқариш

10

-

10

9.

Пенсия фондларини бошқариш

15

10

5

10.

Корпоратив молияни бошқариш

15

4

11

Жами

200

65

135

       

Изоҳ. "Давлат молиясини бошқариш" мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 июлдаги

550-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)"

мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт

реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари

бўйича тақсимланиши

      

Т/р

Вазирлик, идора ва корхоналарнинг номлари

Жами

шу жумладан

давлат гранти

тўлов-контракт

1.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1

1

-

2.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

3

2

1

3.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

1

1

-

4.

"Ўзбекнефтегаз" АЖ

3

-

3

5.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

1

-

1

6.

"Навоий КМК" ДК

2

-

2

7.

"Олмалиқ КМК" АЖ

1

-

1

8.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

1

-

1

9.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ

2

-

2


Жами


15

4

11

  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль










































Время: 0.1214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск