Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2018 й. 629-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2018 й.

N 629



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"НАВОИЙ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2009 ЙИЛ 27 ЯНВАРДАГИ 21-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3774-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг ""Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 5-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Навоий" эркин иқтисодий зонасини Навоий вилояти, Кармана тумани, "Дўстлик" агрофирмасининг 205 - 216, 381а - 388, 404 - 470 контурлардаги 500 гектар бўлган майдонда ҳамда Навоий шаҳри, С. Айний кўчасидаги умумий ер майдони 81,4 гектар бўлган 27 ва 69-уй манзилларида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август












































Время: 0.1994
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish