Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 13.03.2004 й. 6/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга 3-сон ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.04.2004 й. 1204-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2004 й.

N 1204-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.03.2004 й.

N 6/7


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари

ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган

номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби

тўғрисида"ги низомга 3-сон ўзгартириш ва қўшимчаларни

тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 12 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 22 январда 1204-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари  лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқарувининг раиси                      Ф. Муллажонов





Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 13 мартдаги 6/7-сонли

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари

ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган

номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-СОН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 8-бандда "Комиссия суҳбатидан" сўзларидан сўнг "ва (ёки) тест синовидан" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. 10-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кичик бизнесни кредитлаш тартиби;"


3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ходимнинг лавозимига мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор тижорат банкларига ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига етказилади.".


4. 23-бандда "Комиссияга қайта суҳбатга" сўзларидан сўнг "ва (ёки) тест синовига" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 167-модда.


























Время: 0.2048
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш