Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 й. 645-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2018 й.

N 645




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ягона электрон ахборот марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ягона электрон ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар манфаатдор вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигида фойданиладиган ер майдонлари, экинларни жойлаштириш, контрактация шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ажратилган кредитлар, фермер хўжаликларига етказиб берилган ресурслар ва кўрсатилган хизматлар, шунингдек, қабул қилиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмлари ва улар учун амалга оширилган тўловларнинг мониторингини юритиш;

Жамғарма томонидан ажратилган кредитлар, минерал ўғитлар ҳамда ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб беришнинг фермер хўжаликлари кесимида кафолатланган ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини юритиш;

туман ҳокимининг экин ерларини узоқ муддатли ижарага бериш ва экинларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори, ер ижара шартномаси, контрактация, таъминот ва хизмат кўрсатиш шартномалари реестрини юритиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарига интерактив давлат хизматларидан, жумладан, интернет тармоғидаги шахсий кабинет орқали фойдаланишда кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш жараёнига электрон тижорат амалиётини жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида ушбу имкониятлардан фойдаланишни кенг тарғиб қилиш.


3. Белгилаб кўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарида иш юритиш ҳужжатлари Ягона электрон ахборот маркази тизими орқали электрон ҳужжат шаклида тайёрланиши ва электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқланишига тўлиқ ўтилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 октябрига қадар фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ягона электрон базасини (СТИР рақамлари ва контур кесимида) шакллантирсин ва унинг тизимли янгиланиб борилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ, АТБ "Агробанк", Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Марказга қуйидаги маълумотларнинг мунтазам етказиб берилиши таъминлансин:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, уруғлик ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, уруғлик ва бошқа моддий ресурслар етказиб берилиши ва хизматлар кўрсатилиши ҳамда улар бўйича тузилган шартномаларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар;

етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари, турлари ва қиймати бўйича тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар;

қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғармадан ажратилган кредитлар тўғрисидаги маълумотлар.


6. Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига Дастурда назарда тутилган тадбирлар ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон савдо майдончасини қишлоқ хўжалиги корхоналари учун Ягона электрон ахборот маркази доирасида бепул ташкил этсин ҳамда ушбу маълумотларни "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг кўргазма-ярмарка савдоларида реализация қилишиниши, ахборот тизимларида автоматлаштирилган тартибда жойлаштириб борилишини таъминлансин.


8. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 августдаги

645-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналари

фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар номи


Молиялаштириш

манбаи


Амалга

ошириш

муддати


Масъуллар


       

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИДА ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР

ҲАЖМЛАРИ ВА ТУРЛАРИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ

ЯГОНА ЭЛЕКТРОН БАЗАСИНИ ЯРАТИШ

      

1

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари ва экин турларининг жойлаштирилиши бўйича ягона электрон маълумотлар базасини (контурлар кесимида) ишлаб чиқиш.


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари


2018 йил

сентябрь

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга кредитлар ажратилишини электрон ҳужжатлар асосида ташкил этиш ҳамда реал вақт режимида мониторингини юритиш.


"Агробанк" АТБ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК маблағлари

2018 йил

сентябрь

"Агробанк" АТБ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


3

Қишлоқ хўжалиги экинларнинг ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан ягона электрон мониторинг тизимини жорий этиш.


Манфаатдор ташкилотларнинг ўз маблағлари


2018 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


4

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, уруғлик ва бошқа моддий ресурсларнинг етказиб берилиши, хизматлар кўрсатилиши ва шартнома мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилиш бўйича ягона электрон тизимни ташкил этиш.


Манфаатдор ташкилотларнинг ўз маблағлари

2018 йил

ноябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар


5

Тайёрлов корхоналари томонидан қабул қилиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари ва турлари, шунингдек, маҳсулотлар учун якуний тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини реал вақт режимида мониторинг қилиш бўйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш.


"Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК маблағлари


2018 йил

ноябрь


"Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Агробанк" АТБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ ВЕБ-САЙТЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6

Agroonline.uz (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги), oziq-ovqat.uz ("Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК), agromart.uz (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши) ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳасида ихтисослаштирилган веб-сайтларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, улар орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш имкониятларини яратиш.


Халқаро молия институтлари ва ташкилотлар ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари


2018 йил

ноябрдан

бошлаб доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


7

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун яратилган электрон ахборот тизимлари ҳамда веб-сайтларнинг имкониятлари, улардан самарали фойдаланиш усуллари бўйича жойларда сайёр ўқувларни тизимли ташкил этиш.


Халқаро молия институтлари ва ташкилотлар ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари


2018 йил

август-декабрь


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


III. МАҲСУЛОТ ТАЙЁРЛОВЧИ, ҚАЙТА ИШЛОВЧИ ВА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ

КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

БИРЖА САВДОЛАРИДА ХАРИД ҚИЛИНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

8

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари ва турлари бўйича маълумотларни маҳсулот тайёрловчи, қайта ишловчи ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга реал вақт режимида етказиб бериш имконини берувчи ягона электрон ахборот тизимини яратиш.


Манфаатдор ташкилотларнинг ўз маблағлари

2018 йил

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


9

Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари ва турлари бўйича кўргазма-ярмарка савдолари платформасида ҳамда agromart.uz ахборот тизимида автоматлаштирилган тартибда эълонлар жойлаштиришни йўлга қўйиш.


Манфаатдор ташкилотларнинг ўз маблағлари


2018 йил

ноябрь


"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 663-модда






























Время: 0.1036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск