ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2018 й. 721-сон "Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2018 й.

N 721



ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда фаол инновацион тадбиркорликни ривожлаширишга қаратилган қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллий илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида мамлакатда инновацион тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини оширишни қўллаб-қувватлайдиган "Яшнобод" инновацион технопарки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар маркази, шунингдек, вазирликлар ва олий таълим муассасалари қошида бошқа шу каби ташкилотлар ташкил этилди.

Шу билан бирга, "Яшнобод" инновацион технопарки ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг самарали фаолиятини таъминлаш учун уларнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга, шунингдек, инновацион ишланмаларни шаклланиш босқичидан бошлаб уларни бозорга чиққунига қадар илгари суриш ва ишлаб чиқаришга жорий қилишга ёрдам берадиган қулай шарт-шароитларни яратиш зарур.

Инновацион ғоялар ва технологияларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишларини янада кенгайтириш, шунингдек, инновацион ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

"Яшнобод" инновацион технопарки дирекцияси" ДУКни (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидан чиқариб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасига ўтказиш ва уни Дирекциянинг таъсисчиси этиб белгилаш;

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан маҳаллий илмий ишланмаларни жорий қилиш ва тижоратлаштиришни кўзда тутадиган илмий стартапларни грант ёки фоизсиз қайтариш асосида биргаликда молиялаштириш, бунда инвесторларнинг ўз маблағлари билан иштироки инвестициялар суммасининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

а) икки ҳафта муддатда Дирекциянинг янгиланган устави, тузилмаси, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари, штат жадвали ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқласин;

б) икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда "Яшнобод" инновацион технопарки (кейинги ўринларда Технопарк деб аталади) тузилмасида илмий ва инновацион лойиҳаларни тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун бизнес-инкубатор ташкил қилсин;

манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018-2019 йиллар мобайнида Технопарк ҳудудида илмий лабораториялар, конструкторлик бюролари, консалтинг ва маркетинг ташкилотлари, ўқув марказлари ва бошқа хизмат кўрсатиш тузилмалари ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш кўзда тутилган ҳолда "йўл харитаси" ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази (кейинги ўринларда Илғор технологиялар маркази деб аталади) тузилмасида юқори технологияли кичик компаниялар учун мавжуд инфратузилма, хоналар, лабораториялар ва асбоб-ускуналарни имтиёзли шартларда тақдим этган ҳолда Инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор ташкил қилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналари Илғор технологиялар маркази резидентларига ижарага 2 йил муддатга, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда 5 йилгача узайтириш ҳуқуқи билан тақдим этилади;

Илғор технологиялар маркази резидентларига тақдим этилган ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналарининг ижара тўлов ставкалари давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаси миқдорида, коэффициентлар оширилиши қўлланмаган ҳолда белгиланади;

лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш, офис хоналари ва бошқа хоналарнинг ижараси учун резидентлардан келиб тушадиган маблағлар истисно тариқасида, тўлиқ ҳажмда Илғор технологиялар маркази тасарруфида қолади.

Технопарк раҳбари мақоми ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосарига тенглаштирилади.

4. Илғор технологиялар маркази резидентлари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:

ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ягона солиқ тўловидан;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида шахсий эҳтиёжлар учун хориждан келтириладиган асбоб-ускуна, хомашё, материаллар, реактивлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари ва Технопарк қурилиши учун ҳудудларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида, инвесторга қурилаётган ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий бинога мулкчилик ҳуқуқини, шунингдек, ер майдонини узоқ муддатга ижарага бериш ҳуқуқини берган ҳолда Дирекцияга ажратиш бўйича таклиф киритсин.


6. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун Технопарк резидентларига ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида Технопаркни қуриш учун Дирекцияга ер майдонлари ажратиш, истисно тариқасида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг тақдимномаси бўйича амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат-хусусий шериклик асосида инновацион технопаркларни қуриш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Технопарк ва Илғор технологиялар маркази резидентларининг инновацион лойиҳаларини, шу жумладан резидентларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали кредит линиялари очиш йўли билан имтиёзли кредитлашни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Технопарк ва Илғор технологиялар маркази резидентларининг инновацион лойиҳаларини молиялаштириш учун бериладиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва компенсациялар тақдим этилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги Технопарк ва Илғор технологиялар марказини замонавий юқори технологик асбоб-ускуна билан жиҳозлаш учун халқаро молия ташкилотлари ва фондларнинг техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш маблағлари ва грантларини жалб қилишда доимий равишда кўмаклашсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги етакчи хорижий мамлакатларнинг технопарклари, инновацион марказлари ва бошқа шу каби тузилмалари билан, шу жумладан, тажриба алмашиниш, ўқитиш, мутахассислар стажировкаси, ҳамкорликда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик ўрнатишда Дирекцияга кўмаклашсин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Технопарк, Илғор инновациялар маркази ва уларнинг резидентлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 756-модда









































Время: 0.1274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск