Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги, қ/х маҳсулотларини қайта ишлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2003 й. 476-сон "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2003 й.

N 476



2004-2006 ЙИЛЛАРДА ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон, "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида" 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон фармонларини бажариш юзасидан ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек қишлоқда бозор инфратузилмасини комплекс ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;

Зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкат хўжаликларини 2004-2006 йилларда фермер хўжаликларига айлантириш дастури 2-иловага мувофиқ;

2004-2006 йилларда қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш дастури 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йилда 4-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004-2005 йилларда барча фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш харажатларини уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмига ўтиш тўғрисидаги 5-иловага мувофиқ таклифи қабул қилинсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда:

маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир вилоят ва туман учун 2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясининг асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқсинлар, қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор берсинлар;

маҳаллий хусусиятлардан ва меҳнат ресурслари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, мазкур қарорга 3-иловада белгиланган параметрларга мувофиқ қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини кўрсинлар;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришнинг доимий мониторингини олиб борсинлар.


4. Қуйидагилар:

Фермер хўжалигининг намунавий устави 6-иловага мувофиқ;

Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисидаги намунавий шартнома 9-иловага мувофиқ;

Намунавий контрактация шартномаси 10-иловага мувофиқ;

Моддий-техника ресурслари етказиб беришга намунавий шартнома 11-иловага мувофиқ;

Хизматлар кўрсатишга (ишларни бажаришга) намунавий шартнома 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури ҳамда Қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссиясига юклансин.

Республика комиссияси (Мирзиёев Ш.М.) амалий мониторинг ўрнатсин ва кўрсатиб ўтилган дастурларнинг бажарилишини ҳар чоракда ўз мажлисларида кўриб борсин, зарурият бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига дастурий чора-тадбирлар ва қоидаларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган аниқ таклифлар киритсин.

6. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини телевидениеда ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича махсус эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 йил, 20-сон, 200-модда.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 октябрдаги

476-сон қарорига

1-ИЛОВА



2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини

ривожлантириш концепциясини амалга

ошириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

    

   

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Ҳужжат тури


Масъул бажарувчилар


I. ЕР-СУВ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1

Фермер хўжаликлари билан ширкат хўжаликлари ўртасида тузилган ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш (қўшимча ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳамда тўловлар ва йиғимлар ундирмасдан)


2003 йил IV чорак ва 2004 йил I чорак

Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


1.2

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланганлик, тупроқ унумдорлигини оширганлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига янги ерларни ўзлаштирганлик учун рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш


2003 йил IV чорак

Тартиб

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси


1.3

Қишлоқ хўжалиги ерларини иқтисодий баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш тартибини ишлаб чиқиш


2003 йил IV чорак

Тартиб

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси


II. ФЕРМЕРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА КРЕДИТЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

2.1

Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш бўйича харажатларини тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлаш тизимига ўтиш


2004-2005 йиллар

Тадбирлар

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


2.2

Кредитларни, шу жумладан имтиёзли кредитларни расмийлаштириш ва ажратиш тартибини такомиллаштириш


2003 йил

декабрь

Тартиб

Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Иш билан таъминлаш жамғармаси, Бизнес-фонд


2.3

Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини баҳолаш қийматини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш


2004 йил

I чорак

Тартиб

Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


2.4

Қуйидагиларни:

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибини;

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибини ишлаб чиқиш


2004 йил

I чорак

Тартиб

Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


2.5

Кредит уюшмаларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш


2004 йил

II чорак

Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Марказий банк, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


2.6

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш


2004 йил

I чорак

Тадбирлар

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Молия вазирлиги


III. ФЕРМЕРЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

3.1

Фермерларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришнинг аҳволини таҳлил қилиш


Йилига икки марта

Ахборот

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, "Ўзкимёсаноат" компаниясининг "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари, "Ўзнефтмаҳсулот", "Ўзқишлоқхўжалик-маш-лизинг", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг компаниялари, "Ўзагромаш-сервис" уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


3.2

Фермер хўжаликларини моддий-техника ресурслари (ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, суғориш суви, уруғлик ва бошқалар) билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқиш


2004 йил

I чорак

Тартиб

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск