Практическое Налогообложение
Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Внешнеэкономическая деятельность /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 й. ПҚ-3351-сон "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
03.11.2017 й.
N ПҚ-3351
ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА
ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
б) тадбиркорлик субъектларига (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари, "Ўзтрейд" ва "Ўзсаноатэкспорт" акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилади, ушбу қарорга иловада кўрсатилган товарлар (кейинги ўринларда хом ашё товарлари деб аталади) бундан мустасно.
Экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ТСОЯЭА) ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз амалга оширилади, ушбу қарорга иловада кўрсатилган хом ашё товарлари, шунингдек, инвойс асосида экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно.
Белгилансинки, товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти фақат олдин амалга оширилган экспорт операциялари бўйича
...