Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2018 й. ЎРҚ-501-сон "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 06.09.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.09.2018 й. мақулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.10.2018 й.

N ЎРҚ-501



ХУСУСИЙ БАНДЛИК

АГЕНТЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади хусусий бандлик агентликларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилик

Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Хусусий бандлик агентлиги


Хусусий бандлик агентлиги иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.

Хусусий бандлик агентлиги олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимга эга бўлиши керак.



4-модда. Хусусий бандлик агентликлари

фаолиятининг асосий принциплари


Хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, камситишга йўл қўймасликдан иборатдир.



5-модда. Хусусий бандлик агентликларини тузиш


Хусусий бандлик агентликлари юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши мумкин.

Хусусий бандлик агентлиги давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар томонидан тузилиши мумкин эмас.



6-модда. Хусусий бандлик агентлигининг фирма номи ва муҳри


Хусусий бандлик агентлиги фирма номига эга бўлиши ва бу номда "Xususiy bandlik agentligi" деган сўзлар бўлиши керак.

"Xususiy bandlik agentligi" деган фирма номидан фақат ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин. Ушбу Қонун 3-моддасининг талабларига жавоб бермайдиган юридик шахслар ўз номида "Xususiy bandlik agentligi" деган сўз бирикмасидан ва унинг асосида ҳосил қилинган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.

Хусусий бандлик агентлиги ўзининг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи ва ўз жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлиши керак. Муҳрда фирма номи бир вақтнинг ўзида бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

Хусусий бандлик агентлиги ўз номи бўлган штамплар, бланкаларга ва ўзининг эмблемасига эга бўлишга ҳақли.



7-модда. Хусусий бандлик агентлигининг таъсис ҳужжатлари


Хусусий бандлик агентлиги таъсис ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.

Хусусий бандлик агентлигининг таъсис ҳужжатларида юридик шахсларнинг муайян ташкилий-ҳуқуқий шакллари учун қонунчиликда белгиланган маълумотларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

фақат ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган хизматларни кўрсатиш бўйича фаолият тўғрисидаги;

таъсисчиларнинг, бошқарув органларининг тузилмаси ва ваколатлари ҳақидаги;

кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ички назоратига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги.



8-модда. Хусусий бандлик агентлиги фаолиятининг мулкий асоси


Хусусий бандлик агентлигининг фаолияти ўзининг хусусий мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.

Хусусий бандлик агентлиги ўз фаолиятини қайси мол-мулк асосида ва мулкий ҳуқуқлар воситасида амалга оширса, ўша мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар олди-сотди, гаров, ижара ҳамда ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ва (ёки) тугатиш билан боғлиқ бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.



9-модда. Хусусий бандлик агентликларини давлат рўйхатидан ўтказиш


Хусусий бандлик агентликларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Давлат хизматлари марказлари аризачига уни хусусий бандлик агентлиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни ушбу агентликни тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки қонунда назарда тутилмаган қўшимча талаблар белгилашга ҳақли эмас.

Аризачини хусусий бандлик агентлиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан ғайриқонуний деб топилган тақдирда, улар рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш туфайли аризачига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск