ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 й. 646-сон "Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2018 й.

N 646



АҲОЛИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲА

ОБЪЕКТЛАРИГА КУНДАЛИК ҲАЁТДА

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН СУЮЛТИРИЛГАН

УГЛЕВОДОРОД ГАЗИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб беришнинг самарали тизимини яратиш, ҳуқуқий асосларини аниқлаш ва ушбу соҳада ягона ташкилий-техник талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 йилда республикада нефть, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши тўғрисида" 2017 йил 26 январдаги ПҚ-2745-сон қарорига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқариш ҳажмларини йилига 200,0 минг тоннага кўпайтиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганлиги;

б) Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги 1033-сон қарори билан:

2018 йил 1 августдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари орқали 1 килограмм суюлтирилган газ сотишнинг ягона чакана нархи белгиланганлиги;

кундалик ҳаётда истеъмол қилишга аҳоли учун 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи аҳолига сотиладиган табиий газ нархининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариши тартиби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагиларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг - суюлтирилган углеводород гази истеъмол қиладиган ижтимоий соҳа объектларига аҳолига белгиланган нархларда 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича суюлтирилган углеводород гази етказиб бериш тўғрисидаги;

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг - 2018 йилда 3-иловага мувофиқ жадвал бўйича маиший газ баллонларини тайёрлаш ҳамда республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда 2018 йилги суюлтирилган углеводород газини ишлаб чиқариш ва сотиш баланслари кўрсаткичларининг чораклик ва ойлик бажарилиши жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Белгилансинки:

кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш белгиланган нархларда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари орқали амалга оширилади;

суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш уни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларигача ёки олис ҳудудларда жойлашган ҳудудий газ таъминоти ташкилотларининг маиший газ баллонларини алмаштириш пунктлари ва айланма маиший газ баллонлари орқали етказиб бериш йўли билан амалга оширилади;

темир йўл транспортида ташиладиган суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш станцияларига ўз вақтида етказиб бериш учун масъулият "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖга юкланади;

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ суюлтирилган углеводород газининг маиший газ баллонларини сотиб олиш, сервис хизмати кўрсатиш ва даврий текширувдан ўтказиш бўйича йиллик харажатларни тасдиқлайди;

суюлтирилган углеводород газининг маиший газ баллонларини ўз вақтида ва сифатли даврий текширувдан ўтказишни ташкил қилиш учун масъулият "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юкланади;

суюлтирилган углеводород газини етказиб берувчилар, жумладан, суюлтирилган углеводород газини биржа савдоларида сотиб олувчи ва шартномавий нархларда сотувчи корхоналар унинг норматив ҳужжатлар билан белгиланган сифати учун жавоб берадилар.


6. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ:

технологик ускуналар ва махсус техникани хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари белгиланган тартибда ажратилган ҳажмлар доирасида суюлтирилган углеводород гази билан узлуксиз таъминланишини;

замонавий приборлар ва ҳисоблаш усулларини жорий этган ҳолда суюлтирилган углеводород газининг қатъий ҳисоби юритилишини, пул тушумлари тўлиқлигини, суюлтирилган углеводород гази йўқотилишини, асоссиз ва нооқилона сарфланишини қисқартириш чоралари кўрилишини;

икки ой муддатда суюлтирилган углеводород газини ташиш ва сотиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш ҳақидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш ва сотишда ўғирлик ва суиистеъмолларнинг олди олинишини таъминласин.


7. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги суюлтирилган углеводород газининг сифати ва ҳажмларини ўлчаш воситалари устидан метрологик текшириш ва назоратни таъминласин.


8. "Ўзэнергоинспекция" суюлтирилган углеводород газини ташиш ва сақлаш объектларини монтаж қилиш ва ишлатишда ҳамда унинг ажратилган ҳажмлар доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишида технологик талабларга риоя этилиши қатъий назорат қилинишини таъминласин.

9. "Ўзтрансгаз" АЖнинг 2018 йил август-декабрь ойларида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ҳар бир истеъмолчини суюлтирилган углеводород газини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоблар учун индивидуал электрон карталар билан таъминлашни назарда тутадиган етказиб берилган суюлтирилган углеводород газининг автоматлаштирилган ҳисоби ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича тажриба лойиҳасини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзэнергоинспекция" ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси газ приборлари ва маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш ҳамда суюлтирилган углеводород газини белгиланган мақсадда оқилона ишлатишни таъминлаш ишларини ташкил қилсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу қарор ҳамда тасдиқланган Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазмун ва моҳияти кенг ёритилишини ташкил қилсинлар.

12. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси Ш.А. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 августдаги

646-сон қарорига

2-ИЛОВА



Суюлтирилган углеводород газини аҳоли учун белгиланган

нархлар бўйича истеъмол қилувчи ижтимоий соҳа объектлари

РЎЙХАТИ


1. Давлат мактабгача таълим муассасалари


2. Мактаб-интернатлар


3. Ихтисослаштирилган мактаблар


4. "Меҳрибонлик" уйлари

6. SOS - Ўзбекистон болалар қишлоқлари


7. "Мурувват" интернат-уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари

8. Клиникалар ва шифохоналар


9. Поликлиникалар, амбулатория муассасалари


10. Қишлоқ врачлик пунктлари


11. Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий бўлинмалари

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари

13. "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ (Учқудуқ шаҳри аҳолисининг маиший эҳтиёжлари учун)

14. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари.

Изоҳ. Газлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш кўрсатиб ўтилган муассасаларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 августдаги

646-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018 йилда маиший газ баллонларини тайёрлаш ҳамда

аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш

ЖАДВАЛИ


дона

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами режа

2018 йил январь  июль

2018 йил август - декабрь ойлари топшириғи


Жами

"Ўзтрансгаз"

АЖ

шу жумладан, Касаба уюшмалари Кенгаши Федерацияси билан биргаликда

август

шу

жумладан:

сентябрь

октябрь

"Ўзтрансгаз"

АЖ

шу жумладан, Касаба уюшмалари Кенгаши Федерацияси билан биргаликда

Касаба уюшмалари Кенгаши Федерацияси билан биргаликда

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси


4 042

1 042

13 400

4 500

-

4 500

4 400

17 442

1 042

2.

Андижон вилояти


34 272

582

67 180

22 400

870

22 400

22 380

101 452

1 452

3.

Бухоро вилояти


9 903

884

15 981

5 400

-

5 400

5 181

25 884

884

4.

Жиззах вилояти


3 192

1 192

5 000

1 800

-

1 800

1 400

8 192

1 192

5.

Қашқадарё вилояти


66 255

1 499

85 244

29 000

-

29 000

27 244

151 499

1 499

6.

Навоий вилояти


6 912

674

8 821

3 000

-

3 000

2 821

15 733

674

7.

Наманган вилояти


37 794

1 019

32 930

11 000

-

11 000

10 930

70 724

1 019

8.

Самарқанд вилояти


15 238

1 238

13 684

4 600

-

4 600

4 484

28 922

1 238

9.

Сурхондарё вилояти


67 288

1 386

-

-

-

-

-

67 288

1 386

10.

Сирдарё вилояти


9 971

749

-

-

-

-

-

9 971

749

11.

Тошкент вилояти


18 489

2 088

13 599

4 500

-

4 500

4 599

32 088

2 088

12.

Фарғона вилояти


54 446

1 531

55 567

18 600

-

18 600

18 367

110 013

1 531

13.

Хоразм вилояти


1 200

409

9 709

3 200

-

3 200

3 309

10 909

409

Жами


329 002

14 293

321 115

108 000

870

108 000

105 115

650 117

15 163


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 август










































Время: 0.1188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск