Внимание!
NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2018 й. 759-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.09.2018 й.
N 759
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,
ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ
ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши
устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 майдаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов ва сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 24 сентябрдаги
759-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ўтказиладиган текширувлар (тафтишлар) натижалари бўйича аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган давлат органлари ва ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан амалга оширилган ноқонуний харажатларнинг, талон-тарож, растраталар, камомадлар суммасининг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади".
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 17-модда):
7-банддаги "Ўзбекистон "Сифат" марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакиллари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вакиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги "Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази" давлат корхонаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 48-позицияси чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
""Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти раҳбарларига Инспекция билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарида пахта чигитини тортиш ва сертификатлаш жараёни мунтазам равишда назорат қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.".
в) иловада:
5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ""Ўзстандарт" агентлигининг "Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази" давлат корхонасининг (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади) уруғлик лабораториясига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) вакилига" сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги ""Сифат" марказининг пахта тозалаш корхонаси ҳузуридаги уруғлик лабораторияси мудири" сўзлари "Инспекциянинг вакиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги ""Сифат" маркази" сўзлари "Инспекция" сўз билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги ""Сифат" маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги ""Сифат" марказининг" сўзлари "Марказнинг" сўзи билан алмаштирилсин;
13-банддаги ""Сифат" маркази" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"14. Марказнинг вакили Намуна танлаш далолатномасини расмийлаштиради, уни Марказ, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари имзолайдилар. Далолатноманинг бир нусхаси Марказда қолади, икки нусхаси пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларига берилади".
биринчи хатбошидаги ""Сифат" маркази", ""Сифат" марказининг" сўзлари тегишлича "Марказ", "Марказнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги ""Сифат" марказининг" сўзлари "Марказнинг" сўзи билан алмаштирилсин;
16-банддаги "O'z DSt 597:1993", "O'z DSt 599:1993", "O'z DSt 600:1993", "O'z DSt 601:1993" сўзлари тегишлича "O'z DSt 597", "O'z DSt 599", "O'z DSt 600", "O'z DSt 601" сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ""Сифат" марказининг" сўзлари "Марказнинг" сўзи билан алмаштирилсин;
18-банддаги ""Сифат" марказига", ""Сифат" маркази" сўзлари тегишлича "Марказга", "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;
19-банднинг биринчи хатбошисидаги ""Сифат" марказининг" сўзлари "Марказнинг" сўзи билан алмаштирилсин;
112197 - bm_п20 20 ва 21-бандлардаги, 28-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 31-банддаги ""Сифат" маркази" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;
22-банднинг иккинчи хатбошисидаги ""Сифат" маркази минтақавий лабораториясига" сўзлари "Марказнинг ҳудудий лабораториясига" сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"24. O'z DSt 596 талабларига жавоб бермайдиган техник пахта чигити аниқланган тақдирда Синаш протоколига аниқланган номувофиқлар тўғрисида ёзиб қўйилади.
Тегишли белгилар ва Синаш протоколида Мувофиқлик белгисининг мавжуд эмаслиги аниқланган ҳажм учун Мувофиқлик сертификати татбиқ этилмаслигидан далолат беради. Марказ вакилининг пахта чигитининг ностандарт ҳажмлари бўйича бундан кейинги ҳаракатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланган Пахта техник чигитини сертификатлаштириш тартиби билан белгиланади".
32-банднинг иккинчи хатбошисидаги ""Сифат" маркази инспектори" сўзлари "Инспекция вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги "Пахта чигити сифатини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги ""Сифат" маркази лабораторияларининг мудири" сўзлари "Марказнинг пахта тозалаш корхонасидаги вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги ""Сифат" вилоят маркази инспекторлари", ""Сифат" марказига" сўзлари тегишлича "Марказнинг ҳудудий филиал лабораторияси вакили", "Марказга" сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банднинг иккинчи хатбошисидаги ""Сифат" марказининг инспекторига" сўзлари "Инспекция вакилига" сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банддаги ""Сифат" маркази" сўзлари "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;
46-банддаги ""Сифат" марказининг инспектори" сўзлари "Инспекция вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банддаги ""Сифат" маркази инспектори" сўзлари "Инспекция вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банддаги ""Сифат" маркази" сўзлари "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;
50-банддаги ""Сифат" маркази инспектори" сўзлари "Инспекция вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-шакл қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида
пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати,
сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки
ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби
тўғрисида низомга
1-ШАКЛ
Пахта чигитини етказиб беришни ўзаро таққослаш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
|
|
20__йил "__"_________ |
Етказиб берувчи |
|
|
(номи ва манзили) |
Олувчи |
|
|
(номи ва манзили) |
Инспекциянинг вакили |
|
(номи ва манзили) |
20__йил "__" ___________ дан 20__йил "___" __________ гача бўлган
даврда пахта чигити етказиб беришни таққослаб чиқдик.
Таққослаш натижасида қуйидагилар аниқланди:
Етказиб берувчи маълумотларига кўра |
Олувчи маълумотларига кўра |
Фарқи (+ортиқча, - камомад)
|
|||||
нави |
Физик массаси, кг |
Кондицион массаси, кг
|
нави |
Физик массаси, кг |
Кондицион массаси, кг |
Физик массаси, кг |
Кондицион массаси, кг |
1
|
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
Юзага келган фарқни тушунтириш: (чигитнинг навини нотўғри аниқлаш ҳисобига, чигитнинг йўлда ушланиб қолиши ҳисобига ва бошқалар)
Етказиб берувчи имзоси: Олувчи имзоси:
Раҳбар - имзо Раҳбар - имзо
Бош бухгалтер - имзо Бош бухгалтер - имзо
М.Ў. М.Ў.
Инспекция вакили - имзо М.Ў."
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 28 мартдаги 54-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 14-15-сон, 100-модда):
а) 3-банддан "Ўздавдонинспекция" сўзи чиқариб ташлансин;
б) илованинг 6-банди иккинчи хатбошисидан "ва "Ўздавдонинспекция"" сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 35-36-сон, 349-модда):
4-банддаги ""Ўзстандарт" агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш "Сифат" маркази давлат корхонаси (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги ""Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-иловаси 29-позициясининг "Масъуллар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасида:
а) 20 ва 31-позициялар чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги 37-позиция қўшилсин:
" |
37. |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси |
Инспекция ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси даромадлари суммаси
|
20 |
". |
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Инспекция ваколатлари доирасида қўлланилган жарима санкциялари суммаси
|
40 |
||||
Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммаси
|
50 |
||||
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, гувоҳномалар, рақам белгилари ва техник паспортлар бериш учун ундириладиган йиғимлар суммаси
|
80 |
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида низомда:
а) 8-банднинг "л" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Бунда импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига экспорт қилувчи мамлакатларда карантин муддати тугагунга қадар четдан олиб келинадиган зотдор ҳайвонларнинг камида учта авлодининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этиши шарт";
б) 11-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада:
"Масъуллар" устунидаги "Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат инспекцияси" блоки "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" блоки билан алмаштирилсин;
"Тадбирлар" устунидаги "Наслли маҳсулотни (материални) Ўзбекистон Республикаси ва транзит давлатлар ҳудудига олиб кириш учун ветеринария рухсатномаларини халқаро талабларга мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштириш" блокидаги "белгиланган тартибда расмийлаштириш" сўзларидан кейин "ҳамда зотдор ҳайвонларнинг камида учта авлодининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатини ваколатли органга тақдим этиш" сўзлари қўшилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг "Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 52-сон, 643-модда):
1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2016 й., 14-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 48-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "ихтиёрий асосда" сўзлари "мажбурий тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг ""Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):
а) 6-банддаги ""Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"14. Пахта толаси сифати ва массаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мувофиқлик сертификатида (инспекция далолатномасида) кўрсатилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакилини жалб қилган ҳолда ҳал қилинади. Толанинг сифати ва массаси бўйича келишмовчиликлар тасдиқланганда, бу билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар Марказ ҳисобига киритилади, етказиб берувчи, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва харидор ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар далолатномалар кўриб чиқилганидан кейин 5 кун муддатда мазкур партиянинг ҳақиқатдаги сифати ва массаси асосида амалга оширилади";
в) 2-иловада:
учинчи хатбошидаги ""Ўзстандарт" агентлигини" сўзлари "Марказни" сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қўшилсин:
"Тавсияларнинг бир нусхаси уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига тақдим этилиши лозим.
Тавсияларни олгандан сўнг тўқимачилик корхонасининг ишлаб чиқариш қуввати ўзгарган ҳолда, Марказга беш иш куни ичида хабар бериши шарт";
тўртинчи ва бешинчи хатбоши тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги ""Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;
Биржа савдоларида харидорларга сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш схемасининг 2-босқичи "Тадбирлар" устунидаги ""Ўзстандарт" агентлиги қошидаги бўлимнинг" сўзлари ""Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловада:
1-банддаги ""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддан "ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқариладиган пахта толаси бундан мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"6. Пахта толасини сертификатлаш ва тойнинг оғирлигини тортиб кўриш бўйича хизматлар учун тўловни буюртмачи бажарувчи билан икки томонлама шартномалар асосида пахта толаси ҳажмини (партиясини) бажарилган ишлар далолатномалари ва бажарувчи томонидан берилган ҳисоб-китоб асосида мувофиқлик сертификатини (инспекция далолатномасини) ва тойлар оғирлигини тортиб кўриш далолатномасини бериш факти бўйича амалга оширади.
Пахта толасини сертификатлаштириш ва пахта толаси тойларининг оғирлигини тортиб кўриш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўрнатилган тартибда тасдиқланган нархлар бўйича амалга оширилади";
19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"19. Пахта толаси ҳар бир тўдаси намлигининг массавий улушини аниқлаш учун бажарувчининг вакили томонидан пахта толасини пресслашдан олдин олинган намуналарни О`z DSt 634 "Пахта толаси. Намликнинг массовий улушини аниқлаш усуллари"га кўра бажарувчининг пахта тозалаш корхоналарида жойлашган синов лабораториясида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади";
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
"Пахта толаси намуналарида калта момиқ ва пахтани қайта ишлаш аралашган чиқитлари мавжуд бўлганда маҳсулот сертификатланмайди, инспекция далолатномаси расмийлаштирилмайди ва бу ҳақда буюртмачига асосланган хабарнома берилади";
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги ""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"30. Бажарувчи ўзи синаб кўрган пахта толаси тўдаси ҳажмининг нави, класси, узунлиги ва микронейрини, намликнинг масса нисбати, солиштирма узилиш кучи ва узунлик бўйича бирхиллик индексини (той ичидаги бракдан ташқари) аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатишда шартномавий мажбуриятларини зарур даражада бажарилиши учун қуйидагилар бўйича мулкий жавоб беради:
пахта толасини сақлаш, етказиб бериш, терминалдан пахта тозалаш заводига қайтариш";
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг" сўзлари ""Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг" сўзлари "Ҳудудий лаборатория" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг вакили" сўзлари "Ҳудудий лаборатория намуна олувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг" сўзлари ""Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг" сўзлари "Ҳудудий лаборатория" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг" сўзлари ""Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг" сўзлари "Ҳудудий лаборатория" сўзлари билан алмаштирилсин;
"вилоят лабораторияси" сўзлари "ҳудудий лабораторияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
"SITC (НVI) тизимида сифат назорати бўлими бошлиғи" сўзлари "Технология катта оператори" сўзлари билан алмаштирилсин;
"вилоят лабораторияси" сўзлари "ҳудудий лабораторияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
"SITC (НVI) тизимида сифат назорати бўлими бошлиғи" сўзлари "Технология катта оператори" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ҳудудий лабораториянинг ваколатли вакили (сертификатлаш бўйича мутахассис)" сўзлари "Пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича мутахассис" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмасининг лабораторияси" сўзлари "Ҳудудий лаборатория" сўзлари билан алмаштирилсин;
""Ўзстандарт" агентлигининг ваколатли бўлинмаси вакиллари" сўзлари "Ҳудудий лаборатория вакиллари" сўзлари билан алмаштирилсин;
9-иловадаги "НVI тизимида сифат назорати бўлими бошлиғи" сўзлари "Пахта толаси сифатини тавсифлаш бўйича мутахассис (классер)" сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-илованинг "Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга (баённомаларни тузишга, иш қўзғашга) ваколатли органлар" устунидаги:
а) 280, 300 ва 310 кодли позицияларидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси ("Ўздавтехназорат" инспекцияси) органлари", "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси органлари" ва "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази органлари" чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги таҳрирдаги 280-позиция қўшилсин:
" |
280. |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари
|
". |
2018 йил 24 сентябрдаги
759-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотадиган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси таркибига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 24 майдаги 175-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги қарори)" 2007 йил 27 февралдаги 42-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 12-модда) иловасининг 6-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) иловасининг 41-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон "2012-2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)" 2011 йил 12 декабрдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда) 1-иловасининг 4-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон ""Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)" 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) 1-иловасининг 7-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-иловасининг 16-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг ""Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) 1-иловасининг 7-бўлими 9-банди чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 февралда 105-сон қарори 4-иловасининг 12-банди чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)" 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 38-модда) 1-иловасининг 3-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 25 сентябрь